Янгисидан бор!
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
Эр-хотин тушлик қилиб ўтиришганда уришиб қолишди. Тарелкалар, енгил стуллар парвоз қила бошлади. Қўшнилар ваҳимага тушиб қолишди.
Ишқилиб, эри уни бир нима қилиб қўймаса бўлгани! Хотин катта сумкасига бисотини жойлаб, эшикни тарсиллатиб чиқиб кетди. Бироқ у орадан икки соат ўтар-ўтмас, ўша сумкаси билан учинчи қаватга кўтарилди, ҳали қулфланмаган эшикни тепиб очди ва тантанавор оҳангда деди:
— Омадим бор экан деб ҳисоблашинг мумкин! Ойим ҳам дадам билан жанжаллашиб, бувимникига кетиб қолибди...
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
— Соғлиқларингиз яхшими?
— Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
— Молиявий аҳволингиз-чи?
— Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!