Янгисидан бор!
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
— Дўхтир бўлмоқчи эдинг, тайёргарлик кўряпсанми?
— Албатта, ҳар куни реклама кўряпман!
— И-е, рекламанинг ўқишга нима алоқаси бор?
— Нега энди?! Мана, истаган касалингни айт, нима даво бўлишини дарров айтаман, бел оғриса «кюпен-гел», томоғинг оғриса, «фалимент»... Хуллас, реклама кўрсанг, ўқиш ҳам шарт эмас!
– Ҳа, оғайни, глобус кўтариб олибсан?
– Хотинимга касб байрамида совға қилмоқчиман.
– Хотининг ўқитувчи эмас, журналист-ку.
– Ҳа, менинг давримда бир дунёни кўрсин...
— Соғлиқларингиз яхшими?
— Жуда яхши. Менда вирус йўқ!
— Молиявий аҳволингиз-чи?
— Унданам яхши. Менда пул аниқ йўқ!