Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилКикбоксинг — каратэ ва бокс элементларини ўзида мужассам этган спорт тури. Унда зарбалар моҳирона, санъат даражасида берилади.
Бу спорт билан шуғулланиш ва яхши натижаларга эришиш учун болада энг аввало, кучли истак бўлиши лозим. Машғулотларни 14 ёшдан бошлаган маъқул. Унга қадар эса танани сузиш ва спорт гимнастикаси орқали чиниқтириш керак. Бунда бўй аҳамиятга эга эмас. Фақат вазн шу ёшдаги шуғулланувчида 40-45 килограммдан ошмаса бўлди.
Маҳоратни оширишда арқон сакрагичдан фойдаланилади, ётган ҳолатда қўллар букиб-ёзилади. Шунингдек, қўлга махсус — оғирлиги 2-2,5 килограмм келадиган белбоғ тақиб, машқ қилинади. Бунда худди боксчилар «груша»да машқ қилгандек, қўллар билан ҳавони тез-тез «уриб туриш» керак. Бу қўл тезлигини оширади.
Кикбоксчига нонуштага сутли таомлар тавсия этилади. Тушликда эса истаган овқатни ейиш мумкин. Кечқурун камроқ, асосан, ҳўл мева истеъмол қилинса, айни муддао. Агар вазнни ошириш керак бўлса, кўпроқ дам олиш зарур. Айниқса, тушликдан кейин бироз мизғиб олинса, вазн ортади.
Бу спорт турида ғалабани таъминлайдиган асосий омил — ўз кучига ишонч, рақибга нисбатан ҳурмат ҳамда узоқ ва мунтазам шуғулланишдир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилСузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?
БатафсилЎтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди.
Батафсил