Спорт      Бош саҳифа

«БЎЛДИ, ЭНДИ ФУТБОЛ ЎЙНАЙЛИК»

Жаҳон чемпионатига чиқиш Ўзбекистон учун яна саробга айланди

Ҳаммаси тугади. Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан мосуво бўлди. Миллионлаб мухлисларнинг умидлари чиппакка чиқди.

«БЎЛДИ, ЭНДИ ФУТБОЛ ЎЙНАЙЛИК»

5 сентябрь куни ЖЧ-2018 3-саралаш босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Ўзбекистон — Жанубий Корея учрашуви (0:0)дан сўнг, терма жамоамиз гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллади. Параллель кечган учрашувда Эрон Сурия билан дуранг ўйнади — 2:2. Натижада, гуруҳда Жанубий Корея очколари сонини 15 тага етказиб, иккинчи ўринни эгаллади. Сурия ва Ўзбекистон ҳисобидаги очколар сони 13 тадан. Аммо тўплар нисбатига кўра, Сурия учинчи ўринда ва бу жамоа плей-офф босқичида қатнашади.

«Бунёдкор»даги ўйиндан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи  Самвел Бабаян Матбуот анжуманида гапни қисқа қилди: «Бугунги ўйинни ҳамма кўрди, деб ўйлайман. Биз учун сўнгги имконият эди. Афсуски, ундан фойдалана олмадик. Атиги бир нечта дуранг етишмади. Мен икки йил аввал терма жамоани ЖЧнинг 2-саралаш босқичида қабул қилиб олгандим. Қўлимдан келган барча ишни бажардим...»

Келинг, яхшиси, шу кунларда қатор сайт ва ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикр-мулоҳазаларга эътибор қаратсак.

Тарсаки

Кореяликлар бош мураббийидан ушбу ўйинга қилинган режа ҳақида сўрашганда у шундай деди:

«Биз Ўзбекистонга фақат ғалаба кераклигини билар эдик. Шунинг учун шогирдларимга, биринчи бўлимда имкон қадар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни, муҳими, камида дурангни сақлаб туришни илтимос қилдим. Кўрганингиздек, иккинчи бўлимда мезбонлар чарчаб қолишди, уларнинг ҳимоясида бўшлиқлар пайдо бўла бошлади ва биз ҳужумни кучайтирдик. Тўғри, ғалаба қозонмадик, аммо футболчиларим жуда кўп вазиятларни голга айлантира олмади. Шу томондан олиб қараганда, биз тактик жиҳатдан ўйинда ғалаба қозондик».

Бир жиҳатга эътибор беринг. Аслида агар Сурия Эрон устидан ғалаба қозонганида, Жанубий Корея учун ҳам бугунги натижа қониқарсиз бўлиб қоларди. Балки бош мураббий бизга мақтаниб ўтирмасди. Лекин Жанубий Корея мураббийи Эрондаги ўйинни, унинг натижасини ўз режаларининг марказига қўйиб олмаганди. Унинг вазифаси айнан Тошкентдаги ўйинда ғалаба қозониш эди. Мана шу ўйинга ўз тактикасини, сценарийсини режалаштирган эди. Барча қарорларни, ­стратегияни мана шу ўйин устига қурди. Тўғри, ғалаба қозона олмади, аммо бу кўпроқ футболчиларнинг муаммоси, айби. Шуниси аниқки, улар ғалабага биздан кўра анча яқин эди.

Қўлимиздан келгани, боримиз шу... Тўғрисини айтганда, Самвел Бабаян ҳам, бошқа мураббийларимиз-у футболчиларимиз ҳам бутун циклни айни шу кайфиятда ўтказди. «Бизда ҳали имконият бор. Фалон ўйинда фалон жамоа очко йўқотса... Ҳали имконият йўқотилгани йўқ. Имкон бор экан, курашишда давом этамиз... Ҳаммаси ўз қўлимизда...»

Гўёки терма жамоамиз мураббийлари, Ўзбекистон футбол федерацияси мухлисларни, журналистларни эшитмаётган, бошқа дунёда яшаётган эди. Улар қоғоздаги, турнир жадвалидаги  имкониятлар дунёсида бўлди. Ҳужумчимиз Игорь Сергеевнинг икки йилдан бери гол урмай келаётгани, сўнгги етти ўйинда беш бор мағлубиятга учраганимиз, ўйин сифати ниҳоятда ғариб экани инобатга олинмади. Ерни ўпамиз, футболка рангини алмаштирамиз, фақат нўноқ ҳужумчини эмас...

Аслида вазифа турнир жадвалига умуман қарамаслик, навбатма-навбат ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш, ҳар бир ўйин учун алоҳида ўз режасини амалга ошириш кераклиги борасида жанубий кореялик бош мураббий ўз намунасини кўрсатиб кетмадими?

Фақат Эрон ва Кореядан эмас, ҳатто Суриядан ортда қолганимизда ҳам рамзий маъно бор. Доим рақибларимизнинг футболи кучли экани, улар бой давлатлар экани, футболчилари тажрибали эканини рўкач қилаверадиганлар учун яхшигина тарсаки бу.

Қаҳрамон АСЛАНОВ

«Келинг, ўзимиздан бошлайлик»

Таниқли футбол мутахассиси Азизхон Акбаров шундай дейди: «Дурангни таҳлил қилмоқчи эмасман. Фақат бир нарса аниқ бўлди: Рауф Инилеев ҳақ экан, бизнинг боримиз шу! Бизда футболнинг таги йўқ. Негадир, натижага умид қилаверамиз, ишонаверамиз. Йигирма йилдан бери битта тузукроқ ҳужумчи етиштириб чиқармабмиз. Охиргиси Максим Шацких эди. Наҳотки, бутун юртимизда ҳужумчи қуриб кетган бўлса?! Майли, бу саволларга жавобларни футболимиз мутасаддилари беришсин.

Биласизми, энди нима қилиш керак? Тарбияни оиладан, оталардан бошлаш керак! Ҳа, ҳар биримиз фарзандимизга «Қўй, болам, пул бериб сени академияга жойлаб нима қиламан. Сендан кўра иқтидорлар бор-ку, ўшалар кирсин. Биз бекорга ўринни банд қилмайлик» дея олиши керак. Фарзандининг иқтидори паст бўла туриб, уни пул эвазига футбол мактабларига жойлаётган оталарни инсофга чақириш лозим.

Футболда тоза иқтидорлар бўлиши шарт. Таниш-билишчиликни йўқотиш керак. Клубларимиз эса ­бўладиган болаларни ўйнатиши лозим. Иқтидорига эмас, бошқа жиҳатига қараб, асосий таркибга киритадиган мураббийларни йўқотиш керак. Бутун Ўзбекистондаги барча қишлоқ ва шаҳарлардаги иқтидорларни топиб, уларни синаш зарур. Махсус гуруҳ ташкил қилиб, улар терма жамоага база тайёрлаши лозим.

Бўлди, поезд кетди. 2018 йилни ҳам бой бердик. Энди кўзни очиб, замонавий фикрлаш керак. Футболга муносабатни ўзгартириш даркор».

Хулоса ўрнида

Хабарингиз бор, 2017 йилнинг   12 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол федерациясида ташкилот низомига мувофиқ ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилади. Унда конференция делегатлари, меҳмонлар, матбуот вакилларига 2014–2017 йилларда амалга оширилган ишлар юзасидан ЎФФ президентининг ҳисоботи, шунингдек, ЎФФнинг молиявий ҳисоботи ҳам тақдим этилади.

Ишониб қоламизки, мазкур тадбирда терма жамоанинг бундан кейинги тақдири, бош мураббий масаласи, умуман, ўзбек футболини дунёга олиб чиқишга қаратилган муҳим амалий чоралар кўрилади. Пировардида биз фақат 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқишни (биласиз, шундан бошлаб ЖЧ финал босқичида 32 та эмас, 48 та терма жамоа иштирок эта бошлайди) мўлжаллаб юрмаймиз, деб умид қиламиз.

Интернет манбалари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔147

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11229

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10967

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 147    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11229    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10967    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11372    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11078    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар