Спорт      Бош саҳифа

РУҲИЯТ РАҚСИ ЖИЛОСИ

Оёқ ва қўлларни мукаммал даражада ҳаракатлантириш орқали «кураш рақси»ни жилолантирувчи Шарқ яккакурашларидан бири — кунфу.

РУҲИЯТ РАҚСИ ЖИЛОСИ

Кунфу сўзи хитойча «гун-фу», яъни «ўз устида ишлаш» маъносини англатади. Бу яккакурашнинг асл моҳиятини, унинг мақсади нималардан иборатлигини теран англаб етиш руҳият билан боғлиқ. Кунфу санъати эпчиллик тимсоллари — маймун, илон, қоплон, турна ва бешиктебратарнинг жанг қилиш услублари умумлашмасидир.

Яккакурашнинг бу тури билан мунтазам шуғулланадиган киши биринчи навбатда, ўзини ўзи ғолибликка руҳан тайёрлаб боради. Бунда инсон кучи ва иродасига бўлган ишончни ҳосил қилиши, хотиржамликни ўрганиши лозим. Эртанги кунига ишонган, босиқ, мулоҳазакор киши эса соғлом бўлади, узоқ умр кўради. Кунфу ўз «асир»ларини асабийлик, ғазабноклик иллатларидан фориғ этади.

Кунфу устаси кўзларни юмиб, бир жойда узоқ вақт қимирламай ўтира олади. У шу орқали бутун борлиғини, ўй-хаёлларини битта нуқтада бирлаштириб, енгилмасга айланади. Буни медитация ёки содда қилиб, «Шаолин кунфуси» деб аташади. Ҳатто, кунфу билан жиддий шуғулланган киши ёз ва қиш фаслларининг чилласида ҳам ўта мураккаб амалларни бажаради.

Хитойлик тарихчиларнинг фикрича, кунфуга бўлган қизиқиш ўтган асрнинг иккинчи ярмига келиб анча сусайиб кетган. Бунга инсоният фожиаларига замин ҳозирлаган икки мудҳиш воқелик — Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари ва унда ишлатилган қурол-яроғлар ҳамда жанг қилиш тактикаси асосий сабаб бўлган.

Ана шундай юксак қадриятларнинг нуфузи тушиб кетаётганидан хавфсираган маҳаллий мутасаддилар зудлик билан яккакурашларни асраб қолиш ҳаракатини бошлади. Бунинг учун ўша пайтда оммалашган  кинодан унумли фойдаланилди.

Хусусан, ўз даврининг машҳур кунфу устаси, актёр Брюс Ли яккакурашнинг бу санъатини ажойиб кинофильмларда очиб берди. Маълум сюжет асосига қурилган воқеалар ривожи кунфунинг ёрқин, фаол кўргазмали иштироки билан бойитилди. Шу боис Брюс Ли иштирокидаги фильмлар ҳали-ҳануз томошабин эътиборидан четда қолмайди.

Бугун кунфунинг унсурларидан таъсирланган ҳолда ишланган фильмлар кўпайиб бормоқда. Бироқ бу жангари фильмларнинг ҳаммасида ҳам мазкур Шарқ яккакурашининг асл мазмун-моҳияти тўлиқ очиб берилган, дейиш қийин. Боиси уларда яккакураш турлари қоришиб кетган. Устига-устак, мазкур фильмларнинг баъзиларида болалар тарбиясига салбий таъсир этувчи лавҳалар ҳам етарли.

Аслида кунфу иродани мустаҳкамлаш, руҳиятни тоблаш ва ўз-ўзини ташқи хавфдан қай тарзда ҳимоя қилиш лозимлигини ўргатади.    

Ирода ИСЛОМОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔147

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11229

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10967

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 147    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11229    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10967    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11372    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11078    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар