Спорт      Бош саҳифа

Раъно АМАНОВА: «ШУНДАЙ ҲАМ БЎЛГАН... КЕЛИНГ, ЧУҚУРЛАШМАЙЛИК»

Мутахассислар фикрича, қиз бола учун энг оммавий спорт тури — сузиш. Аёл танаси сузишга жуда қулай, вазни эркакларга нисбатан енгилроқ, бироқ организмида ёғ кўп. Бу эса сузишни енгиллаштиради.

Раъно АМАНОВА: «ШУНДАЙ ҲАМ БЎЛГАН... КЕЛИНГ, ЧУҚУРЛАШМАЙЛИК»


Бугун мамлакатимизда аёлларни сув спорти турларига жалб этиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Натижада, ушбу спортда янги-янги номлар, чемпионлар кашф этилмоқда. Шулардан бири — ҳаммага яхши таниш, моҳир ва профессионал сузувчимиз Раъно АМАНОВА. У кўп карра Ўзбекистон чемпиони, ўндан ортиқ давлатларда ўтказилган турнирларда ғолиб ва совриндор бўлган.

Яна бир хушхабар: Раъно жорий йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этадиган спортчиларимиз сафида. Бундай бахтга эришиш йўлида тажрибали спортчимиз 2015 йили Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўтказилган Гран-при турнирида 200 метр масофага комплекс (баттерфляй, чалқанча, брасс, эркин) усулда сузиш баҳсларида муносиб қатнашиб, Олимпиада йўлланмасини нақд қилди. Жорий йилнинг январь ойида Бельгиянинг Антверпен шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда эса 400 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича муваффақиятли иштирок этиб, Олимпия ўйинлари йўлланмасига белгиланган меъёрни бажарди. Шу тариқа, ҳамюртимиз биратўла икки лицензияни қўлга киритди.

Спортчимизнинг тўрт йилликнинг энг муҳим спорт тадбирига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида пойтахтимиздаги «Сув спорти саройи»га бордик. Суҳбат асносида сузиш спортининг бизга номаълум нозик сирлари хусусида ҳам билдик.

— Айни пайтда мураббийим Сергей Заболотнов раҳбарлигида кунига олти соат машқ қиляпман, — дейди Раъно. — Ҳаммаси қатъий график асосида олиб борилади. Ўз вақтида машқ қилиш, ҳордиқ чиқариш зарур.     

— Энг кўп қанча вақт сузгансиз?

— Белгиланган икки соатда 9 километру 200 метр масофани босиб ўтганман. Эркин машғулот даврида эса 10 минг 400 метр сузганман.

— Машғулот пайтида ўзингиздан хафа бўлган пайтлар ҳам бўладими?

— Бўлади. Бирон ниманинг уддасидан чиқа олмасам, аччиқланаман. Аммо ана шу ғазаб мени таслим бўлмасликка ундайди.

— Демак, шу туфайли шахсий натижангиз ҳам яхшиланиб боради.   

— Албатта. Нимаики қилсам, бари натижага қаратилган.

— Олимпия ўйинларига йўлланмани берувчи 200 ва 400 метр масофага комплекс усулда сузиш бўйича белгиланган меъёрдан ҳам яхши натижа қайд этганмисиз?

— Ҳа. Масалан, 200 метрга 2 дақиқа, 14,27 сония эди. Бу масофада қайд этган энг яхши натижам — 2 дақиқа 12,50 сония. 400 метрда ўрнатилган меъёр 4 дақиқа 43,20 сония. Маррага энг тез етиб келган вақтим — 4 дақиқа 40,71 сонияни ташкил этган.

— Бир-икки сония захирада бор экан, Олимпиадада асқотиб қолар...

— Олимпия ўйинлари — мутлақо бошқа даража. Унда кучсиз спортчининг ўзи бўлмайди. Ҳозир бу спортда ҳамма давлат сузувчилари илгарилаб кетган. Сонияларни айтсак, аслида, бунда ғолибликни сониядан кейинги сония ҳал этади. Чунки ана шу сониядан кейинги сония деб медалдан ёки Олимпиададан қуруқ қолиб кетган спортчи кўп.

— Кўп спорт вакиллари мусобақа олдидан ёки муваффақиятга эришганидан кейин ўзини руҳлантириш мақсадида турли «расм-русум»ларни бажаради. Сузувчиларнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари борми?

— Баъзи спортчилар стартдан олдин сув билан «гаплашади», ниманидир «сўрайди». Шахсан мен бу бирор нимага ёрдамлашади, деб ўйламайман. Аммо қайсидир спортчига бундай «маросим» ёки ирим деймизми, қўшимча куч манбаи бўлса бордир.

— Сузишнинг саломатликка фойдаси ҳақида кўп гапирса бўлади. Сизнингча, у билан неча ёшдан ва кимлар шуғулланиши мумкин?

— Менимча, сузиш — биринчи рақамли спорт. Мана, айрим спорт турларини олайлик: мусобақа ёки машғулотдан кейин ҳар бир спортчи биринчи навбатда сувга тушади. Шу орқали чарчоғини ёзади. Сарфлаган қувватини тиклайди. Сузишда жароҳат олиш хавфи деярли йўқ. У нафақат соғлиққа фойдали, балки инсоннинг ақлий қобилиятини ҳам мустаҳкамлайди, меҳнат унумдорлигини оширади. Бу илмий жиҳатдан исботланган. Шу боис сузиш билан исталган ёшда, хоҳлаган киши шуғулланиши мумкин. Фақат инсон саломатлигида муаммолар бўлмаса, бас.

— Ўзингиз сузишни қачондан бошлагансиз?

— У пайтлар 3-синф ўқувчиси эдим. Синфимизга сузиш бўйича мураббий Рустам Омилов кириб, кўнгилли ўқувчи-ёшларни бу спортга таклиф қилган. Шунда қизиқиб қолганман. Ота-онамга мақсадимни айтганимда, улар хайрихоҳлик билдирган. Дастлаб, Андижон шаҳридаги тўгаракка сузишни ўрганиш, саломатликни сақлаш учун борардим. Кейинчалик бу профессионал касбга айланди.

— Сузишни билмайдиган бирон кишини қутқаришга тўғри келган вазиятга тушганмисиз?

—  Шундай ҳолат бўлган (кулиб).

— Аниқроқ айтсак...

— Келинг, чуқурлашмайлик (тағин кулади).

— Бу спортда бирор натижага эришиш учун ҳафтасига неча марта машқ қилиш керак?

— Сузиш билан ҳафтасига уч марта, кун ора шуғулланиш керак. Чунки орада узилиш кўп бўлса, инсон сувни ҳис қилмай қўяди. Кейин эса тайёргарликка қараб, юклама, ҳажм ва тезликни ошириб бориш зарур.

— Спортчилик ортидан нималарга эришдингиз?

— Аввало, саломатликни асрашда спорт энг яхши восита эканини билдим. Сабрли, матонатли бўлишни ўргандим. Дунё кўрдим. Бу спортда эришган ютуқларим эвазига Республика олимпия захиралари коллежига, сўнг олий ўқув юртига имтиёзли қабул қилиндим. Хуллас, санасам адоғи йўқ. Буларнинг бари юртимизда спортга, спортчиларга қаратилаётган юксак эътибор самарасидир.

— Юртимизда сузиш, умуман, сув спорти турларининг истиқболи ҳақида нималар дея оласиз?

— Ҳозир, айниқса, хотин-қизларни сув спортига кенг жалб қилишга барча шароит ва имкониятлар ишга солинмоқда. Мана, айни пайтда республикамизда 300 га яқин сузиш ҳавзалари мавжуд. Яна ҳар йили янгилари қурилиб, мавжудлари таъмирланяпти. Бугун ариқ ёки каналларда, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган жойларда сузишга ҳожат қолмаган. Йилнинг тўрт фаслида хизмат кўрсатадиган замонавий сузиш ҳавзалари аҳоли хизмати учун шай.

Бундан ташқари, соҳага малакали мураббийлар тайёрлаш масаласи ҳам доимий диққат марказида. Хуллас, жуда кўп омилларни санаб ўтиш мумкин. Буларнинг бари сув спортини янги босқичга олиб чиқади. Пировардида янги номлар, чемпионларимиз сафи янада кенгайиб, Ўзбекистон спортчилари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигига хизмат қилади.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

суҳбатлашди. 




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔147

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11229

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10967

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 147    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11229    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10967    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11372    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11078    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар