Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилМесси ва Роналду гегемонияси тугаётгани ростми?
Лондондаги «Royal Festival Hall»да ФИФА таснифи бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда энг яхши футболчи, мураббий, дарвозабон ва бошқа бир қанча номинация ғолиблари аниқланди.
Шундай қилиб, Мадриднинг «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич ФИФАнинг The Best — 2018 танловида йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Унга мазкур танловда собиқ жамоадоши, эндиликда «Ювентус» сафида тўп сураётган Криштиану Роналду ва «Ливерпул»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ рақобатчи бўлди. Лука Модрич 29 фоиз овоз тўплаб, португалиялик юлдузни 10 фоизга ортда қолдирган бўлса, мисрлик футболчи 11 фоиз овоз йиғди.
Футболчи 2017/2018 йилги мавсумда «Реал» билан Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш билан бирга, Хорватия терма жамоаси сафида Россиядаги жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.
The Best — 2018 маросимида турли йўналишлар бўйича энг яхшилар тақдирланди.
Йилнинг энг чиройли голи (Ференц Пушкаш мукофоти) — Муҳаммад Салоҳнинг «Эвертон» дарвозасига киритган тўпи;
Йил мураббийи — Дидье Дешам (Франция терма жамоаси);
Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи — Рейналд Педрос («Лион»);
Йил дарвозабони — Тибо Куртуа («Реал», Бельгия терма жамоаси);
Йил мухлислари — перулик ишқибозлар;
Йилнинг рамзий терма жамоаси
Дарвозабон: Давид де Хеа
Ҳимоячилар: Дани Алвес, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Марсело.
Яримҳимоячилар: Лука Модрич, Н’Голо Канте, Эден Азар.
Ҳужумчилар: Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Криштиану Роналду.
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Марта («Орландо Прайд», Бразилия терма жамоаси).
Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
БатафсилСузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?
БатафсилЎтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди.
Батафсил