Спорт      Бош саҳифа

ЎЙНАЙДИГАН — РАКЕТКА, ЮТАДИГАН — АҚЛ

Эсимда: ўқувчилик давримда мактабимиз ёнидаги ташландиқ, қаровсиз жой спорт майдончасига айлантирилганда, бу ерга дастлаб қумли теннис корти қурилганди.​

ЎЙНАЙДИГАН — РАКЕТКА, ЮТАДИГАН — АҚЛ

Атрофида чиройли ўриндиқлар ўрнатилган, худди телевизорда кўрганимдек. Ўшанда чекка қишлоқда яшайдиган биз болалар учун бу катта байрамга айланиб кетди. Дарсдан бўш вақтда болалар мириқиб, зўр иштиёқ билан теннис ўйнардик. Ҳозир ҳар гал уйга бориб, кичик укаларимда худди шу ҳолатни кўрганимда, ўсмирлигимдаги манзара кўз олдимда гавдаланаверади...  

Катта теннис — энг нуфузли спорт турларидан. Икки спортчининг санъат даражасидаги зарбалари мухлисларни ҳаяжонлантириб юборади. Бу спортда мусобақалар йил бўйи давом этиши эса кишига қўшимча завқ бағишлайди.

Юртимизда ушбу спорт турига бўлган эътибор жуда катта. Мустақиллик йилларида Президентимиз ташаббуси билан бу спорт турини ривожлантириш янги босқичга кўтарилди. Хусусан, юқори малакали теннисчиларни тай­ёрлаш, уларнинг маҳоратини ошириш ва тарбиялаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз терма жамоасини шакллантириш ҳамда юқори савиядаги халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 29 апрелдаги қарори билан пойтахтимизда Республика Олимпия захиралари теннис мактаби ташкил этилди.

Яқинда мактаб фаолияти билан танишдик.

Бу маскан мактабдан ташқари таълим муассасаси бўлиб, ўқувчилар турар-жой, кунига тўрт маҳал овқат, спорт анжомлари ва инвентарлари билан таъминланган. Мактабда 20 теннис корти бор, 13 таси «хард» (қаттиқ) қопламали, 4 таси қумли очиқ, яна 3 таси «хард»ли ёпиқ кортлардир. Бундан ташқари, иккита машғулот зали ўғил-қизлар ихтиёрида. Эътиборлиси, ёш спортчилар хориждан келтирилган, «ҳаво билан шишириладиган ёпиқ корт мосламаси»да ҳам машғулот олиб боради. Бу уларга қиш мавсумига сифатли тайёргарлик кўриш имконини беради.

— Бугун теннис мактабимизда 55 нафар ўқувчи  таҳсил олади, — дейди мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Александр Протопопов. — Олий  ва халқаро тоифали 12 мутахассис ўқув машғулотлар жараёни кўнгилдагидек ўтишини таъминламоқда.

Айтиш керакки, мактабнинг қобилиятли битирувчилари бугун миллий терма жамоамизнинг асосий таркибини тўлдириб келмоқда. Сабина Шарипова, Темур Исмоилов, Абдуворис Саидмуҳаммадов, Санжар Файзиев, Искандар Довутов, Расул Аҳмадалиев, Санетулла Қутибоев, Ёрқин Зоиров, Гўзал Юсупова шулар жумласидан. Бу спортчилар бугун нафақат юртимиз, балки халқаро ареналарда ҳам мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, қатор совринларни қўлга киритиб келяпти.

Мактаб фаолиятини кўздан кечирар эканмиз, унинг биргина теннис билан чекланиб қолмаганига гувоҳ бўлдик. Бу ерда мини футбол, сузиш, бадиий гимнастика, баскетбол, акробатика, волейбол сингари спорт тўгараклари ҳам мунтазам фаолият кўрсатади. Бугун уларда жами 400 га яқин бола ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Теннис бўйича бошланғич тайёрлов гуруҳида юзга яқин ўғил-қиз ушбу спорт сирларини ўрганмоқда.

— Айрим ота-оналар теннис қимматга тушади деб, фарзандини бу спортга бергиси келмайди, — дейди Александр Протопопов. — Чунки жуда яхши ракетканинг нархи баланд. Аммо бу нотўғри фикр. Масалан, яқинда ўзимизнинг тарбияланувчимиз Валентина Шлейн ўртача нархдаги ракеткаси билан 2002 йилда туғилган болалар ўртасида Россияда ўтказилган халқаро турнирда энг юқори поғонага кўтарилди. Катта теннисда ҳамма нарса пул билан боғлиқ эмас. Энг аввало, истеъдод, меҳнат керак.             

Тажрибали спортчиларнинг таъкидлашича, катта теннис ракеткада ўйналади, аммо унда ақл билан ғалаба қозонилади. У икки киши ўртасидаги куч эмас, аниқлик баҳси. Ўйинда тўпни тез ва кучли узатолмаган тақдирда ҳам уни аниқ қабул қилиб, керакли томонга йўналтиришнинг уддасидан чиққан спортчи яхши натижаларга эришади. Яна энг муҳими, теннис — инсоннинг барча мушаги машқ оладиган спорт. Бу эса саломатлик манбаи, узоқ умр кўриш сиридир.

— Ўзимни ҳар томонлама кўрсата олганим учун энди турли мусобақаларда ҳам иштирок эта оламан, — дейди мактабнинг андижонлик тарбияланувчиси 13 ёшли Шоҳжаҳон Аҳмадалиев. — Менга қумли кортда ўйнаш жуда ёқади. Унда анча дуруст ўйнайман. Аммо профессионал теннисчи бўлиш учун ҳар қандай кортда бирдай яхши ўйнай олиш керак. Келажакда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин каби шоҳсупаларга кўтарилишни мақсад қилганман. Олимпия ўйинлари каби нуфузли мусобақаларда зафар қучиб, дунё теннисчилари рейтингида юқори ўринларни банд этиш — энг катта орзум.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

🕔17:06, 12.06.2025 ✔147

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Батафсил
Фойдасини дақиқалар белгилайди

Фойдасини дақиқалар белгилайди

🕔12:52, 25.03.2019 ✔11229

Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

Батафсил
Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔10967

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ўзбекистон –  жаҳон  чемпионатида!

    Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди

    ✔ 147    🕔 17:06, 12.06.2025
  • Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Фойдасини дақиқалар белгилайди

    Сузиш инсонга нима беради? Савол жуда оддий, албатта. Жавобини ҳамма билади: мустаҳкам соғлиқ, спортдаги соврин номи билан айтсак, «олтин» саломатлик. Лекин бу машғулот билан шуғулланиш жараёнида айнан қанча вақтда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми?  

    ✔ 11229    🕔 12:52, 25.03.2019
  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 10967    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 11372    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 11078    🕔 16:04, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар