Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Овознинг нархи қанча?

Аммо овоз сотиб олувчиларнинг мушугини қонуний тарзда «пишт» дейиш ҳали бировнинг хаёлига келгани йўқ.

Овознинг нархи қанча?

 

Ҳудудлардаги муаммоларни халқнинг иродаси орқали ечишга ҳаракат қилиш, ҳар бир инсоннинг жамият ҳаётига дахлдорлигини ошириш, бефарқ ва лоқайдликдан уйғотиш каби бир қатор хайрли мақсадларни кўзлаб, «очиқ бюджет» лойиҳаси бошланган эди. Унга кўра, жойлардаги энг зарур соҳаларга давлат бюджетидан маблағ ажратиш масаласи фуқароларнинг муайян хоҳиш-иродаси ва истагидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши кераклиги кўзда тутилган.

Шубҳасизки, бу шу ишга оқилона ёндашган фуқароларимиз учун катта бир имконият бўлди. Давлат маблағларини ошкора ва шаффоф тарзда, бир ёқадан бош чиқариб, аниқ ва йўналтирилган зарурий мақсадни кўзлаб, турмушимиз фаровонлиги йўлида ҳамфикр бўлиб сарфлаш албатта самара беради. Ушбу сиёсий фаолиятни амалга оширишда фуқароларимизнинг онгли ёндашуви, мустақил позицияси, жараёнларни пухта таҳлил қила олиши жуда муҳим омил ҳисобланади.

Очиқ бюджет учун муайян ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли ўз ён-атрофидаги энг зарурий масалани белгилаб олиб, шуни амалга ошириш учун иродасини кўрсатиши талаб қилинганди. Бу ҳолат амалда қандай тус олиб бораётгани шу юрт тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонни мулоҳазага ундайди.

Жараённи бошидан кузатиб келаётганлар яхши билади – дастлаб бу масала чиндан ҳам халқнинг хоҳишига ҳавола этилди. Халқ ўз тақдирини маълум маънода ўзи белгилашда фаол иштирок этишидан умид қилинди. Аммо кутилган натижа бўлавермади. Одамларда ишонч камёблашиб кетдими ё ҳафсаласизликми – ҳайтовур, бу ишларга ҳадеганда бош қўшавермади. Ана шунда иш ўзининг доимги эгалари – учарлар ва корчалонлар қўлига тушиб қолди.

Энди улар, дейлик, Сурхондарёнинг олис Сариосиёсидаги чекка бир қишлоқ йўлини таъмирлаш учун Андижоннинг Балиқчисида яшовчи фуқародан каловини топиб овоз ола бошлади. Овоз берадиган мардум нима гаплигидан буткул бехабар бўлса-да, озгина манфаат эвазига «бир ғариби бечора» учун ҳожатбарорлик қилишга ўтди...

Эндиликда кўча-кўйда, бозорда, сайилгоҳда, гузарда «Овоз бериб кетинг! Битта овоз учун битта кола!» «Ҳар бир овозга иккитадан хўрозқанд берамиз!» «Бир овозга йигирма минг!» каби чорловлар билан куппа-кундузи, ҳамманинг кўз олдида, очиқ-ошкора, ҳеч нарсадан тап тортмасдан, уялмасдан одамларнинг овози сотиб олинадиган бўлди. Буни шу ишларни назорат қилишга масъул кишилардан бошқа ҳамма кўряпти. Аммо овоз сотиб олувчиларнинг мушугини қонуний тарзда «пишт» дейиш ҳали бировнинг хаёлига келгани йўқ.

Гоҳо ҳеч кутилмаганда қўнғироқ қилиб, «Телефонингизга код келди, шуни айтворинг» дейдиганлар учраб қоладиган бўлди. «Ҳай, тинчликми?» дейилса, «Опен бужетга овоз йиғаётгандик», деган жавобни эшитасиз. Ким қайси ҳуқуқ билан эгасининг розилигисиз телефон рақам орқали овоз бериш жараёнида иштирок этяпти? Бу ишлар қонунга мувофиқми? Бундай саволларга жавоб топилиши керак.

Масаланинг иккинчи томони яна ўзимизга келиб тақал­япти. Овоз олиб сотувчи учарларнинг тегирмонига сув қўйиб, яқиндан ёрдам бериб турганлар ҳам бегоналар эмас – ўзимиз. Бир калла қанд, уч сўм пул, бир шиша рангли сув эвазига бемалол сўрамай-нетмай овозимизни сотиб юборяпмиз. Бу ишнинг оқибатини ўйлаш йўқ.

Бугун арзимаган сариқ чақа учун овозимизни сотяпмиз – эртага нима бўлади?.. Яна нимамизни нималар эвазига қўлдан бой берамиз? Шу алфозда кетаверсак, инсонлигимиздан, инсонийлигимиздан нима қолади ўзи?

Бу каби саволлар устида жиддий бош қотириш, ўйлаб-мулоҳаза юритиш бугунимиз ва эртанги кунимиз учун жуда муҳим.

Туробжон АБДУРАЗЗОҚ

 

 

 

 




Ўхшаш мақолалар

Олимпия  шаҳарчаси – Янги Ўзбекистон салоҳиятининг ифодаси

Олимпия шаҳарчаси – Янги Ўзбекистон салоҳиятининг ифодаси

🕔09:20, 25.08.2025 ✔57

Салкам уч йил ичида пойтахтимиз Тошкент шаҳрида муҳташам мажмуа қад ростлади. Олимпия шаҳарчаси! Бу Янги Ўзбекистонда бошланган улкан ислоҳотларнинг яна бир ёрқин натижаси бўлди.

Батафсил
Йўллардаги йиллаб  келаётган  муаммоларга  ким  жавоб бериши  керак?

Йўллардаги йиллаб келаётган муаммоларга ким жавоб бериши керак?

🕔13:55, 05.07.2025 ✔132

Йўлнинг «гапирувчи» тили бу – йўл белгилари. Сизга ахборот беради, огоҳ этади, ўрни келганда эса буюради.

Батафсил
Eco Expo  Central Asia: Табиат билан уйғун  тараққиёт  сари муҳим  қадам

Eco Expo Central Asia: Табиат билан уйғун тараққиёт сари муҳим қадам

🕔15:53, 26.06.2025 ✔173

19-21 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент яшил инновациялар марказига айланди: Central Asian Expo (CAEx) кўргазмалар мажмуасида минтақада илк бор «Eco Expo Central Asia 2025» экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар