Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Йўқотилаётган сув учун масъулият кимнинг зиммасида?

Табиий ресурслардан унумли ва оқилона фойдаланиш бугунги кунда тобора камайиб бораётган захираларни асраб-авайлашда жуда муҳим ёндашувни талаб қилмоқда. Айниқса, муқобили йўқ ва қайта тикланмайдиган ресурслар сарфида бу жиҳат янада долзарб аҳамият касб этади.

Йўқотилаётган  сув учун  масъулият  кимнинг зиммасида?

Аҳолини экологик тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласи минтақамизда кун сайин глобаллашиб бораётган ҳодисалардан биридир. Соҳага янги тежамкор технологияларни жалб этган ҳолда, тубдан модернизациялаш борасидаги жиддий вазифалар бугун кечиктириб бўлмас жараёнга айланди. Бунинг учун биринчи навбатда узоқни кўзлаб амалга ошириладиган ва соҳадаги барча жиҳатларни ўзида қамрайдиган истиқболли комплекс дастурга эҳтиёж сезилмоқда.

Маълумотларга кўра, сўнги йилларда 31 минг километр ичимлик сув ва оқова тармоқлари ўтказилган. 1200 та сув иншоотида қурилиш-таъмирлаш бўлган. Бу ишлар натижасида мингта маҳалладаги 6,5 миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор тоза ичимлик сув тармоғи кириб борган. Аммо бу борада қилиниши зарур ишлар талайгина. Мамлакат аҳолисини тоза ичимлик сув билан тўла таъминлаш талаб даражасида эмас. Ҳали 30 та туман ва 1 минг 400 та маҳаллада ичимлик сув таъминотини яхшилаш, улар учун тоза сув манбасини йўлга қўйиш зарурати бор.

Йиллар давомида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш масаласига бирёқлама муносабат шаклланди. Мавжуд инфратузилманинг эскиргани ва яроқсиз ҳолга келиб қолгани инобатга олинмасдан эски моддий таъминот воситалари орқали янги-янги лойиҳалар амалга оширилиши йўлга қўйилди. Ичимлик сув муаммоси дейилганда фақат янги ҳудудларга сув қувурлари ётқизиш ёки истеъмолчилардан хизмат ҳақи ундириш каби жўн ва жорий масалалар кўзда тутиладиган бўлди. Аммо шаҳар ва қишлоқларни сув тизими учун замонавий тарзда лойиҳалаш, сув иншоотларини тубдан модернизация қилиш, соҳага русурстежамкор технологияларни жалб қилиш каби истиқболли лойиҳалар бир қадар эътибордан четда қолди. Бунинг оқибатида хизматлар учун реал нарх шакллантирилмади, шунингдек, ичимлик сув етказиб бериш жараёнида техник йўқотишлар катта муаммоларга сабаб бўла бошлади. Бугунги кунга келиб, таъмирталаб тизимлардаги носозликлар туфайли ичимлик сувнинг қарийб 25 фоизи йўқотилаётгани жиддий муаммо бўлиб турибди.

Ҳар бир соҳа ва тармоқ раҳбарларининг ишга ёндашуви бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши зарур. Лекин баъзи раҳбарларнинг ҳалигача ўз ишига панжа ортидан қараб, фаолиятни халққа манфаат етказиш ва рози қилиш учун эмас, юқорига ҳисобот топшириш учунгина «бажараёт»гани инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Бунинг оқибатида давлат ишониб топширган моддий бойликларга хўжасизларча муносабат, баъзан уларни талон-тарож қилиш ҳолатлари кузатилиб турибди.

Ичимлик сув ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказиб беришда 10 942 та сув иншоотининг 2 318 таси яъни 21,2 фоизи, 89 минг км марказий ва ички тармоқларнинг 23,6 минг км ёки 26,5 фоизи таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани айтиляпти.

Аҳвол шу даражага етгунга қадар нима учун қараб турилган? Истеъмолчилар тўловларининг муайян қисми нега модернизация учун йўналтирилмаган, агар йўналтирилган бўлса натижаси нега кўринмаяпти?

Қолаверса, сув тармоқлари модернизацияси учун ҳар йили давлат бюджетидан миллиардлаб маблағлар йўналтирилгани ҳолда тармоқларнинг 26,5 фоизи таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани жиддий ва асосли саволларни ўртага қўйиши керак.

Тоза ичимлик сув тизимига уланиш учун айрим маҳаллаларда аҳоли вакиллари ўз маблағлари эвазига қувур ўтказишганини айтишади. Яна баъзи ҳолатларда эса, маҳаллий сув таъминот идоралари тоза ичимлик сув ўрнига яроқсиз сув етказиб бериб, унинг учун тоза ичимлик сув баҳосида тўлов ундириб олаётгани ҳақидаги гаплар ҳам йўқ эмас. Яна айрим ҳудудларда таъминотчилар ҳеч қандай тизимсиз равишда бир неча йиллар давомида кўчаларни кавлаб, вайрон қилиб, ҳатто қувурлар ётқизиб ҳам аҳолига ичимлик сув етказиб беришга қуруқ ваъдаган бошқа нарса бермай келаётгани одамларни ташвишга солмоқда.

Буларнинг барчаси ишга янгича ёндашув заруратини тақозо этяпти.

Бугун соҳа мутахассислари фойдаланилган бир метр куб ичимлик сув учун тарифлар қайта кўриб чиқилиши ва зарур бўлса, реал харажатлар кўзда тутилган ҳолда оширилишига эҳтиёж борлигини таъкидламоқда.

Шу ўринда яна бир гап. Эҳтимол, айрим фуқароларнинг сувдан оқилона ва тўғри фойдаланишга бўлган муносабатини шакллантиришда бу каби ёндашув ҳам керакдир. Шу билан бирга, ичимлик сув учун янги тарифлар асосида ҳақ тўлайдиган истеъмолчининг ҳуқуқлари эътироф этиладими, деган ўринли савол кўпчиликни ўйлантиради. Янги тарифлар асосида етказиб берилаётган сувнинг сифати истеъмолчи эътиборида қандай аниқланади? Ҳақиқатан сифатли ва экологик тоза ичимлик сув етказиб берилаётгани ҳақида истеъмолчи кимдан ва қай шаклда маълумот олиши мумкин? Бордию истеъмолчини ичимлик сувнинг сифати қониқтирмаса, бу масала қандай ҳал этилади? Айрим ҳолларда таъминот идораси тоза ичимлик сув бергани билан йўллардаги эски ва яроқсиз тизим туфайли сувнинг таркиби ўзгарган ҳолларда қандай йўл тутилади? Ичимлик сув учун электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиб, олдиндан тўлов амалга оширилган тақдирда таъминотдаги кутилмаган узилишлар учун ким ва қайси тартибда жавобгар бўлади? Унинг учун истеъмолчига компенсация тўлаш кўзда тутилганми?

Ва ниҳоят, давлат моддий бойликлари ишониб топширилган сув таъминоти ходимларининг айби билан йўқотилган, қайта тикланмайдиган ресурслар учун жавобгарлик масаласида аниқ ва ҳаётий механизм қачон самарали ишга тушади?

Халқимизни кўпдан бери ташвишлантириб келаётган бу каби долзарб масалалар ўтган ҳафтада Президент иштирокида бўлиб ўтган аҳолини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилишда ҳам ўртага қўйилди. Мамлакат раҳбари жойларда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиб, раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берди. Унга кўра, 2030 йилга келиб марказлашган ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 90 фоизга етказиш мақсадида 2023-2030 йилларда республика бўйича 50 минг км.дан ортиқ ичимлик сув тармоқлари ҳамда 2 мингта иншоот қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Марказлашган тизим орқали аҳолига узлуксиз ва сифатли ичимлик сув етказиб бериш бирмунча машаққат, меҳнат ва харажатни талаб этади. Бунинг учун биринчи навбатда маҳаллий раҳбарларнинг масалага тўғри ёндашуви, халқ ишончини оқлаш учун бирдамликда, дахлдорлик билан хизмат қилиши сув ва ҳаводек зарур. Белгилаб олинган вазифалар ўз вақтида, виждонан ва самарали тарзда амалга оширилсагина, кўзлаган мақсадларга эришиш мумкин.

 

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар