Шу кунларда муҳим сиёсий воқеа — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови арафасида турибмиз. Унда мен ҳам овоз бераман!
Илк бор Президент сайловида қатнашишимдан бахтиёрман. Бу менга катта масъулият ҳам юклайди. Сабаби, ҳар бир сайловчи сайловдаги иштироки билан мамлакат келажагини белгилашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.
Мен касб-ҳунар коллежи ўқувчисиман. Келгусида ўз тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўйиш ниятидаман. Ҳозиргача «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган «Ишбилармон талаба», «Юрт келажаги», «Йил сардори», «Менинг бизнес ғоям», «Ёш тадбиркор — юртга мададкор» танловларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдим ҳамда имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлдим. Келажакда «Диплом билан бизнесга» лойиҳасида қатнашиб, тадбиркор сифатида иш бошлайман.
Яқинда янги таҳрирда қабул қилинган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунга «ёш тадбиркор» тушунчаси киритилгани, бу фаолият қонун билан қўллаб-қувватланганини кўриб, янада мамнун бўлдим.
Овоз беришдаги ўз масъулиятимни ҳис қилган ҳолда, ҳар бир номзоднинг сайловолди дастури билан танишиб чиқдим. Улардаги мамлакатимизни янада юксалтириш ҳамда жаҳоннинг энг ривожланган давлатлари қаторига қўшиш учун илгари сурилган ғоялар менда катта таассурот қолдирди. Дастурларда, аввало, тинчлик-осойишталик, барқарорлик ва ҳамжиҳатлик, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, улар фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш, иқтисодиётимизнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини янада ошириш, жамиятда тинчлик, меҳр-оқибат муҳитини яхшилаш, хонадонларимизнинг файзи бўлган отахон ва онахонларимизни эъзозлаш, маънавий-маърифий соҳани янада мустаҳкамлаш, юксак маънавиятли, илғор фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш каби энг муҳим йўналишлар бўйича истиқболли режалар келтириб ўтилган. Булар мен учун айни муддао бўлди.
Мен 4 декабрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловида фаол иштирок этаман ва энг муносиб номзод учун овоз бераман.
Мавлуда ТОШМУРОДОВА,
Яккасарой енгил саноат касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси
Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача
🕔14:28, 22.10.2026
✔58
Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.
Батафсил
Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?
🕔13:16, 15.10.2026
✔180
Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.
Батафсил
Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф
🕔14:57, 08.10.2026
✔238
Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.
Батафсил