Эрта тонгдан уйимизга биздан икки уй нарида яшовчи Ҳалима опа қўлида сават кўтарганча шошиб кириб келди.
— Қизим, ойингиз уйдами? Бугун аёллар йиғилиб, янги қўшниникига «Патир ёпди»га чиқмоқчи эдик, — деди.
— Ойим бозорга кетган эди, келса, албатта, айтиб қўяман, — дедим.
Ҳалима опа:
— Сиз ҳам ойингиз билан бирга чиқинг, баҳонада патир ёпишни ўрганиб оласиз, — деганча янги қўшнининг уйи томон кетди.
Ойим бозордан қайтгач, Ҳалима опанинг гапини айтдим. Ойим дарҳол хамир қоришга уннади. Мен ҳали бунақа удум ҳақида эшитмаган эканман. Бу ҳақда ойимдан сўраб, қандай бўлишини билиб олдим.
Одатда, қишлоғимизга янги оила кўчиб келса, қўшнилар уларнинг тандирига патир ёпгани чиқишади. Бу ўша оиланинг доим баракали, дастурхони тўкин бўлиши учун экан. Бундан ташқари, патир ёпишга чиққан аёллар хонадон бекаси билан яқиндан танишиб, қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаб олишади.
Ойим билан бирга янги қўшниникига чиқдим. Аёлларнинг бирови тандирга ўтин қаласа, бошқаси хамирдан зувала қилар, бири патирларни ёғласа, бошқаси тандирга ёпарди. Ҳатто, ёши улуғ момолар ҳам тандир атрофидан нари кетмай, ёш келинларга иш ўргатиб туришарди. Мен ҳам уларга ёрдам бериб турдим.
Бир-биридан ширин, хушбўй патирлар тандирдан узилгач, супага дастурхон ёзилди. Ҳаммамиз дастурхон атрофида суҳбатлашиб, патирлардан едик. Кўпчиликнинг меҳнати сингган патирлар жуда мазали чиқибди. Ҳамманинг кўзида ўз ишидан мамнунлик сезилиб турарди. Хонадон бекаси ҳам жуда хурсанд бўлди. Қўшнилар ўртасидаги алоқа янада мустаҳкамланди.
Дурдона САФАРОВА,
Шофиркон тумани
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔349
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил