Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

Фарзанд туғилар экан, дунёни онасининг кўзи билан кўради. Она хурсанд бўлса, хурсанд бўлади. Она хафа бўлса, у ҳам хафа бўлади. Чунки она ва бола ўртасида кўринмас ришта борки, бу ришта доим уларни бир-бирига ипсиз боғлаб туради. Шу сабабдан она доим ўз ҳаракатлари, ўй-фикрлари ва албатта сўзларини назорат килиб бориши, фарзандларига намуна бўлиши келажакда комил авлод етишишига сабаб бўлади. Она илмли, тарбияли бўлса, албатта фарзандини илмли, тарбияли бўлишига ҳаракат қилади.

Шу ўринда боланинг камол топишида отанинг ўрни ҳам беқиёсдир. Сабаби, ўсиш оиладан бошланади. Оила шаклланса, жамият ривожланади. Жамият юксалса, мамлакат тараққий этади. Оиладаги муҳит бутун оиланинг ривожига таъсир қилади. Оиламиз устунлари оталар бўлса, бу уйни обод қилувчи оналар боғбонлардир. Ота-онанинг ҳамжиҳат, ҳамфикр бўлишлари фарзанд тарбиясида муҳимдир. Оилада – ота файз-барака, ибрат тимсоли. Она – меҳр-муҳаббат, тарбия ўчоғи. Фарзанд эса, гўзал тарбия меросхўридир. Мардлик, жасорат, ибрат – отадан бошланади. Зеро, онгли умрининг бошиданоқ ота бўлиш бурчи билан яшаган эркак тарбия ва таълимни рисоладагидек ўрганиб, хулқу одоб ва масъулиятни зиммага олишда оиласи ва бошқаларга намуна бўла олади. Бундай муҳитда вояга етган фарзанддан барча манфаат топади.

Уйида меҳр-муҳаббат ва қадриятлар билан тўйинган фарзанд одамийлик фазилатлари билан вояга етади. Миллий қадриятларимиз эътиқодимиз билан йўғрилган ҳолда сингдирилиб борилса, ёш авлод Ватанга, оилага, ёру дўстларга садоқатли бўлиб вояга етади. Қадрияти бор инсоннинг қадри бўлади. У ўз қарашлари ва принципларига эга бўлиб, ўз фикрида тура олади. Натижада, бош­қа йўлларга, ғояларга оғиш, адашиш ҳолатлари бартараф қилинган бўлади.

Фарзандининг ўқиб-ўрганиши учун отанинг шароитлар яратиб бериши, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаши, вақти-вақти билан назорат килиб, ютуқларини рағбатлантириб туриши болада масъулият ҳиссини, ўзига бўлган ишонч уйғонишига сабаб бўлади.

Ота-она фарзандига намунадир. Лекин ҳамма ота-оналар ҳам бола тарбиясида етарли билимларга эга бўлмагани сабабли қийинчиликларга дуч келишлари табиий. Шу сабабдан ота-оналар ҳам ўз устида ишлашлари, керакли билимларни олишлари, тажрибали устозлардан маслаҳат олишлари фойдалидир. Бола психологиясини ўрганиш, унинг қизиқишлари, истеъдодлари, кучли томонларини ривожлантириб, заиф томонларини тўғрилаш имконини беради.

Ёшларни маънавиятга, илм-ҳунар эгаллашга тарғиб қилиш жамиятнинг энг муҳим масалаларидан биридир. Фарзандларимизга илмий-маънавий меросимизни ўргатиш билан бирга, замонавий фан-техника соҳасидаги барча илмларни етарли даражада билиш­ларини таъминлаш ҳам бугунги кун талабидир.

Боланинг ривожланишида нафақат ота-оналар, балки устоз-мураббийларнинг таъсири ҳам аҳамиятлидир. Ота-она фарзандини яхши тарбия топиб, мустаҳкам илм олиши учун устозга йўналтириши лозим бўлади. Бунинг учун устоз-мураббийлар ҳам ўз навбатида илмларни мустаҳкам эгаллаган, бола психологиясини маълум даражада биладиган, боланинг ҳолатини ҳис қила оладиган педагоглик маҳоратига эга бўлишса, фарзанднинг жамиятда шаклланишида уйда ота-она, боғчада тарбиячи мураббийлар ва мактабда устоз билан биргаликда ёндашилса, нур устига нур бўлар эди. Боғча ва мактабда олиб келган билимларни мустаҳкамлаш учун уйда ота-она фарзандидан унинг куни қандай ўтгани, нималар ўргангани, улардан қандай хулоса олгани ҳақида суҳбат қуришса, ота-она ва фарзанд орасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб, болада эркин фикрлаш, таҳлил қилиш, хулоса олиш, нутқнинг равон бўлиши, ўз фикрини билдира олиш, атрофдагилар билан муомаланинг шаклланишига, боланинг оилада ўз ўрнига эга бўлишига замин яратилар эди.

Болаларда уч ёшдан дунёни англаш бошланади. Қадимдан аждодларимиз фарзандларини кичик ёшдан устозлар тарбиясига йўналтиришган. Шу ёшда болада илмларни ёд олиш, покиза фикрларни жамлаш, соф туйғуларни сингдириш осон кечади. Аждодларимиз болалик чоғлариданоқ барча илмларни пухта эгаллашган, буюк асарларни ўқишган, ғазалларни ёд олишган, шу билан бирга, бу ғазаллар маъносини ҳам тушуна олишган.

Афсуски, ҳозирги кунга келиб, ўтган даврлар таъсирида ўз она тилимиз бўлмиш туркий тилимизни эътиборимиздан бироз четда қолдирдик. Бу тилда ёзилган асарларимизни ўқиш мушкул ҳолга айланди. Ўқий олган тақдиримизда ҳам бу асарларнинг маъноларини англашга ожизмиз. Ҳолбуки, бу асарлар биз учун ниҳоятда муҳим саналади. Бу асарларда инсон камолотига эришиш учун қўйиладиган қадамлар, барча илмлар мужассамдир. Юртимизда берилаётган имкониятлардан фойдаланиб, аввало, бу илмларни ўзимиз ўрганиб, сўнг оилада, жамиятда, боғча ва мактабларда татбиқ эта олсак, бизнинг фарзандлар ҳам аждодларимиз каби тафаккур эгалари бўлиб вояга етар эдилар. Бу асарларни ўқиш, дунёга бошқача назар билан қарашга сабаб бўлади.

Масалан: боғча ёшидаги болаларга ҳазрат Навоийни таништириб, унинг «Шер билан дуррож» ҳақидаги ҳикоятини мультфильм шаклида қўйиб бериб, уларга ундаги вокеаларни, шер ва дуррожнинг ҳаракатларини болаларнинг руҳиятидан келиб чиққан ҳолда ёндашиб, миллий кадриятларимизга асослаб тушунтириб, таҳлил қилсак, болаларда яхши-ёмон, рост ва ёлғон, дўстлик ва садоқат каби тушунчалар шакллантирилса, бола мактаб ёшига етгунча аждодлармиз ҳақида, инсоний фазилатлар ҳақида маълумотга эга бўлар эдилар.

Бошланғич синф ўқувчиларига ҳам аждодларимизни таништириб ўтишдан ташқари уларнинг қилган ишлари, ёзган асарлари ҳақида маълумот бериб, асарларини ёд олдириб, таҳлил қилиб тушунтиришга ҳаракат қилсак, илм олишга, аждодлар меросини ўрганишга, миллий ғурур ва ифтихорни мустаҳкам қарор топтиришга қизиқиш уйғотган бўлар эдик, назаримда.

Фарзанд қалби бир оқ қоғоз кабидир. Унга нима чизилса, шу унинг қалбида бир умрлик жой олади. Фарзанд бир бино кабидир, унинг пойдевори курилиши бинонинг мустаҳкам бўлишига таъсир қилади. Ота-она боғбон, фарзанд бир уруғ кабидир, биз ота-оналар бу уруғларни меҳр-муҳаббат билан эксак, бу уруғдан чиққан ниҳолга умид билан қарасак, иймон билан суғорсак, ишонч берсак, бу ниҳолнинг ўсишига тўсиқ бўладиган – қўрқув, ишончсизлик, ҳимоясизлик каби тиканлардан тозалаб турсак, нотўғри ўсган шохларига шакл бериб турсак, яъни фойдасиз ўй-фикрлар, нотўғри йўлга кириб қолишларнинг олдини олсак, вақти келиб мевали дарахтга, яъни келажакда жамиятга фойда келтирадиган ва унинг равнақи учун хизмат қиладиган комил инсон бўлиб етишишига сабабчи бўлиб қолсак, ажаб эмас.

Мамлакат тараққиёти, жамият ривожи келажак авлоднинг юксак даражаларга чиқиши – оилада эру хотин, фарзанд тарбиясида ота-она, ёш авлоднинг шаклланишида мураббийлар, илмларни мустаҳкамлаш ва кўникмалар ҳосил қилишда устозлар, жамиятда инсонларнинг бир-бирига муносабатида самимийлик, миллий кадриятлар асосида йўғрилган таълим-тарбия барқарор бўлиши ва ҳамма ўз вазифасида собит туришига боғлиқдир.

 

Моҳира ТЎЛАГАНОВА




Ўхшаш мақолалар

Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

🕔11:38, 20.08.2026 ✔48

Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

Батафсил
Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔653

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔813

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Оила заминидаги  ниҳол  доимий эътиборимизга муҳтож

    Оила заминидаги ниҳол доимий эътиборимизга муҳтож

    Инсон дунёга келар экан, она қорнидалигидаёқ борлиқни ўргана бошлайди. Унинг биринчи таниган инсони онаси бўлади. Онаси орқали дунёни танийди: онасининг овози, ҳиссиётларини ҳис қилади. Онанинг феъл-атвори, ўй-­фикрлари болага ўтади.

    ✔ 48    🕔 11:38, 20.08.2026
  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 653    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 813    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 1112    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 1128    🕔 12:10, 15.05.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар