Мастура момо шаҳарда яшайдиган ўғли Саноқулдан доим бир нарсани илтимос қиларди.

АРМОН

— Болам, Абдухалил тоғангни дараклаб кўр... Уйинг куйгур Юнус раис мажбуран укасининг ўрнига ФЗУга жўнатиб юборганди (ФЗУ дегани фабрика ва заводлар учун ишчилар тайёрлайдиган ўқув курслари). Ахир катта идорада ишлайсан, таниш-билишинг кўп. Укагинамдан ўн йиллар аввал битта хат келганди. Жавоб хатини ўзингга айтиб ёздирувдим-ку, эсингдами? Кейин дом-дараксиз кетди. Биласан, бу дунёда менинг ёлғиз туғишганим шу укам эди. Жон болам, бир суриштириб кўргин...

Саноқул онасига илтимосини албатта бажаришини, ўзи ҳам тоғасини кўришга иштиёқманд эканини айтиб ишонтирар, бироқ қайтгач, турмуш ташвишлари, иш билан бўлиб, берган ваъдасини дарров унутарди.

Орадан йиллар ўтди. Саноқул шаҳарда уйланиб, бола-чақали, уйли бўлди. Шу орада онаси Мастура момо ҳам омонатини топширди. Аммо онаси сўнгги нафасигача укасини ёдидан чиқармади, неча йиллардан бери сандиғида сақлаб юрган мўъжазгина суратни ўғлига бериб, деди:

— Укагинамдан қолган ягона нарса — шу, ўшанда қишлоғимизга татар сураткаш келганда бирга тушгандик...

Онасининг вафотидан сўнг Саноқул қишлоқдаги ҳовлини сотди ва буткул шаҳарлик бўлиб кетди. Вақт ўтиши билан болалари улғайди. Тўнғич ўғлини уйлантирди. Гарчи уйи икки хонали бўлса-да, Саноқул йўлини топиб, шаҳар четидан ҳовли сотиб олиб, кўчиб ўтди. Шаҳардаги уйи эса ўғлига қолди.

Саноқул ишли одам эмасми, эрта кетиб, шомда келарди. Кунларнинг бирида аёли деди:

— Дадаси, мана, янги ҳовлига келганимизга ҳам анча бўлди. Ҳали бирорта қўни-қўшни билан тузукроқ танишганимиз йўқ. Ўнг ёнимиздаги қўшнимиз ҳам асли қамашилик экан, эртароқ келсангиз, ул-бул олиб, танишиб келардик...

Саноқулга аёлининг гапи эриш туюлди.

— Ҳой, онаси, ўйлаб гапир­япсанми? Ҳозир нима кўп, «земляк» кўп, ана, идорамда ҳам учтаси бор...

Орадан кунлар, ойлар ўтди. Кунларнинг бирида улар танишмоқчи бўлган қўшнининг отаси вафот этди. Ахир, мусулмончилик, қолаверса, ён қўшни. Саноқул аёлини эргаштириб, кўнгил сўрагани ўтди.

Уларни ёши етмишлардан ошган аёл қарши олди. Саноқул марҳумнинг ҳақига  фотиҳа ўқигач, аёлдан сўради.

— Амаки нечи ёшда эдилар?

— Иккам саксон, дерди ўзлари.

— Ҳа, яхши яшабдилар, болалардан нечта?

— Икки ўғил, бир қиз, бариси уйли-жойли бўлиб кетишган. Аммо у киши ўлими олдидан бир мушкул вазифани бизга васият қилиб кетдилар. Билмадим, буни қандай бажарсак экан, бошимиз қотиб турибди.

— Нима экан, хола?

— Хўжайиним бир вақтлар ишчилар тайёрлайдиган ўқишга Қамашининг Тоштепа қишлоғидан келганман, дер, ёлғиз опаси борлигини айтарди. Бир-икки бор хат ёзишиб туришди. Кейин бизлар ижара уйга чиқдик. Шу орада у киши ҳалокатга учраб, мияси қаттиқ лат еди. Хотирасини йўқотди. Ҳатто мени ҳам, болаларини ҳам танимайдиган бўлиб қолди. Заводдан нафақага чиқаришди. Яратганнинг қудратини кўринг, ўлимидан икки йил аввал хотираси тикланиб, туғилган қишлоғини, ота-онаси кимлигини, опасини эслаб, исмларини айтиб берди. Ҳатто, бир сафар сизни кимгадир ўхшатган экан, аммо журъат қилиб сиздан сўролмаган экан...

Саноқулнинг хаёлига лоп этиб онаизорининг ўтинчлари келди.

— Амакининг исмлари ким эди?

Аёл уялиб ерга қаради. Ёнида ўтирган жувон деди:

— Дадамизнинг исмлари — Абдухалил, фамилияси — Турдиев.

Саноқулнинг ранги оқариб, пешонасидан тер чиқиб кетди.

— Яна бир қайтаринг, синглим?

Жувон ҳайрон бўлиб, такрорлади.

Саноқул қўллари билан юзини ёпди ва ҳаяжон ичида деди:

— Эй яратган эгам, мен гумроҳни ўзинг кечир, ахир мен жондек тоғамнинг уйида эканман-да!

Ўтирганлар ҳайрат ичида Саноқулга қарашди. У ёнида ўтирган хотинига деди:

— Бориб анови — онамдан қолган сурат билан хатни олиб кел, югур!

Аёл зипиллаб хонадан чиқиб кетди.

Орага ноқулай жимлик чўкди. Кейин эса уйга икки йигит кириб келди. Аёл уларни Саноқулга таништирди.

 — Булар — ўғилларим, манави эса қизим...

Саноқул уларга меҳр билан қаради ва деди:

— Анави қизингиз худди онамга ўхшаркан, худди ўзи...

— Вой, тавба, буни қаранг, отаси ҳам уни опасига ўхшатиб, исмини Мастура қўйганди.

Шу пайт қўлида бир дона сурат ва хат билан Саноқулнинг хотини ҳаллослаб хонага кириб келиб, қўлидагиларни аёлга тутди.

Аёл ва унинг болалари ёпирилиб кўришди. Аёл бирдан:

— Мастура, бор, қизим, отанг асраб юрган расм билан хатни олиб кел! — деди.

Жувон чопқиллаб нариги хонага ўтди ва бирпасда қўлида сурат ва хатни олиб келиб, Саноқулга тутди.

Саноқул суратга тикилиб, донг қотиб қолди. Ўша сурат, ўша ўзи ёзган хат, онажони умр бўйи интизор кутган одамнинг сиймоси, унинг тоғаси ва онаси...    

Бердиқобил ХУДОЙҚУЛОВ,

Қамаши тумани




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар