Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ЯНГИ ЙИЛДАГИ УЧРАШУВ

Алевтина РАССКАЗОВА

Улар айни Янги йил арафасида учрашиб қолишди. Худди кўкдан кимдир уларнинг кўришиб қолишини айнан шу сеҳрли кунларга буюргандек... 

ЯНГИ ЙИЛДАГИ УЧРАШУВ

Ўтган ҳафтада учрашишга келишиб олишганди. Лена бир ҳафта давомида учрашувнинг майда-чуйдаларигача ўйлашга, бугун энг гўзал аёлга айланиш учун ҳаракат қилишга етарли вақт бўлди. Албатта, икки болали аёл соҳибжамолга айланиши учун анча-мунча вақт кетди. Эри бўлса, унга кўзларини катта-катта қилиб тикилди-да, бу гўзаллик фақат унгагина тегишли эканидан ғурурланиб қўйди. Аммо бу уринишлар эри учун эмас... Максим… Ана унинг орзусидаги эркак! Бугун ниҳоят аёл барига чек қўйиб, эри билан муносабатларини узишга қарор қилган.

Мактабни битирганларига ҳам йигирма йил тўлай дебди. Аммо улар учун ҳеч нима ўзгармаган: Лена доимгидек сертабассум, пешонасига текис гажак туширган. Максим ҳам ўшандек жиддий, кенг­елка ва мушакдор, худди киноюлдузларини эслатади. Ўша пайт иккиси нима сабабдан уришиб қолишган, эслолмайди. Биринчи синфдан бошланган бу дўстлик ришталари кейинчалик муҳаббатга айланган, аммо нимадир бўлиб, аразлашиб кетишганди. Улар мамлакатнинг бошқа-бошқа масканларида яшайди. Лекин тақдир барибир уларни яна учраштирди. Бу учрашув тасодифан юз берган бўлса-да, иккиси ҳам буни тақдир инояти, деб билишди. Лена бу учрашув бежиз эмаслигини, ҳаётини ўзгартириши лозимлигини шунда англаб етди.

Шунча йиллар давомида у Максимни унутмаган, илк муҳаббатини бир дақиқа бўлса-да, хаёлидан ўчиролмаганди... Уларнинг оналари қўшни бўлгани учун доим гаплашиб туришарди. Лена собиқ севгилиси ҳақида онасидан эшитарди. Онасидан билганлари шуки, Максим институтни қизил дипломга тамомлаган. Лена унга қасд қилиб, атай аспирантурани ҳам ўқиди. Йигит илк машинасини 1991 йилда харид қилди. Буни эшитган қиз ҳам ундан қолишмаслик учун борини йиғиб, камига, қарз олиб, бир ҳафтадан сўнг худди ўша машинадан сотиб олди. Максим пойтахтга кўчиб кетганини эшитгач, уям шунинг дардига тушди. Эри ва икки гўдаги билан катта шаҳарга келишди. Пойтахтда аввалига ижарада яшашди. Мана, ҳозир Москва марказида ўзларининг уч хонали каттагина уйлари бор. Энди бу уйни эри ва болаларига ташлаб кетади. Максим билан ишлаб, ўзлари учун бошқа яхши уй харид қилишади ҳали. Умуман, уй ҳақда ўйлашнинг нима кераги бор, ёнида Максим бўлса, бас! Иккиси бирга бўлса, тоғларни талқон қилишга қодирдек сезарди ўзини Лена. Ахир, улар бир-бири учун яратилган! Бир-бирига мос… Эри-чи? Ленага сира муносиб бўлмаган. Бари жонига теккан!

Лена эрини ташлаб кетади, Макс бўлса хотинини… Бола лар-чи? Улар анча катта бўлиб қолган, ўз кунини кўраверишади. Лена ўзини Максимдан бошқасига керак эмасдек сезарди. Аслида иккисининг ҳаёти бир-бирига жуда ўхшаб кетади. Улар бир пайтда олий маълумот олишди. Максим 1989 йилда уйланди, Лена эса ундан уч ой аввал турмушга чиққанди. Максимнинг Лена каби икки фарзанди бор. Йигит ўз шахсий фирмасини очганди. Ленанинг ҳам дўкони бор эди. Фарқи шуки, қиз музқаймоқ сотарди, йигит бўлса, шароб. Кейинчалик ишлари юришиб, иккиси ҳам юқори лавозимларга кўтарилди. Максим қўшма корхонанинг вице-президенти, Лена эса холдинг фирманинг директор ўринбосари. Ҳаёти шунчалик ўхшаш кечганки, гўё бирга яшаш учун яратилгандек…

Ҳатто, иккиси бир вақтнинг ўзида интернетда ижтимоий тармоққа аъзо бўлишган. Лена у билан учрашиб қолгач, Максим ҳам унга бефарқ эмаслигини, уни излаганини, аммо қандай гаплашишни ўйлаб тортинганини билди. Максим бир ҳафтадан сўнг учрашиб, ёшлик йилларини эслашга таклиф этганда, Лена бажонидил қабул қилганди.

Мана, учрашув жойига ҳам етиб келди. Максим унга меҳрли ва интиқ кўзларини тикиб анча сўзлади. Лена бўлса, фақат куларди. Эркак унга ўзи ҳақида гапириб берди. Муҳими, сўзлашув эмасди. Нигоҳларнинг сирлашуви, қўлларнинг тафти, юрак уришини тинглаш улар учун етарли эди. Лена ўзини еттинчи осмонда сезарди. Туйғуларга бутунлай асира бўлиб қолган эди… Шу пайт аёлнинг қўл телефони жиринглаб қолди. Қараса, эри.

— Азизим Лена, узр, дугоналаринг билан учрашувга ҳалал бериб, сим қоқаяпман. Аҳволинг яхшими?

— Ҳм… — аранг жавоб берди аёл. 

— Биласанми, ўзимни ғалати ҳис этаяпман: худди сени йўқотиб қўйгандек. Ғалати эшитилади, тўғрими? Лекин сенсиз қолишимни ўйласам,  дунё кўзимга қоронғи кўриниб кетади. Чинданам соғ-саломатмисан?

Эрининг овози шунчалик қайғули ва ташвишли эдики, Ленанинг кўнгли эзилди. Наҳотки, у чинданам рафиқаси уни ташлаб кетиш арафасида эканини сезаётган бўлса? Кўнгиллар бирлиги шумикин? Лена беихтиёр бир неча йил аввал ўзининг бирданига хасталаниб қолганини эслади. Ўшанда қўллари ўзидан-ўзи ишламай қолди. Шифокорлар кесиб ташлаймиз, дейишди. Аммо мўъжиза туфайли қўллари яна ишлаб кетди. Бироқ саккиз ой давомида тўшакда ётиб қолганди. Ўшанда эри ҳар доим ёнида қўлларидан ушлаб турди, аёли чеккан азобларни бирга тортди.  

Лена шуларни эсларкан, эрининг «дугоналарингга салом айт, кечки пайт болалар билан сен учун алоҳида кечки таом тайёрлаб берамиз», деган сўзларини эшитмади. 

— Илтимос, эсон-омон уйга қайт… — деди эри хайрлашаркан. Лена бу сўзларни аниқ-тиниқ эшитди.

— Қайтаман… албатта, — деди сўнг пичирлаб. У қаршисидаги собиқ синфдошини ҳам пайқамас, телефонини кўксига босганча, «қайтаман», деб шивирларди. Янги либосига томган кўз ёшларини ҳам сезмади. Сўнг Максимга қараб «алвидо» деди-да, уйи сари шошди.  

Нодирабегим ИБРОҲИМОВА

таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар