Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЧИН  СИНОВНИНГ СОХТАЛИКЛАРИ

«Оила даврасида» газетасининг 2016 йилдаги 48 (238)-сонида чоп этилган «Шеърият шуурсизлик эмас ёхуд бу оламга туйнукдан кираётганлар» сарлавҳали мақола айни вақтда айтилган гап бўлди.

ЧИН  СИНОВНИНГ СОХТАЛИКЛАРИ

Муаллиф, асосан, ёшлар орасидаги шеърият оламига даъвогарлар, «алмойи-алжойи» шеърлар чиқаётган тўпламлар ҳақида, кўз бўямачилигу кўтар-кўтарлар ҳақида куюниб ёзибди. 

Шеър ёзиш, китоб чиқариш, танловларда ғолиб бўлиш осон бўлиб қолди. Кошки уларни китоб дея олсанг?! Мактаб партасида ўтирган, ҳали дарсларни тўла англаб етмаган, адабиёт, ижод масъулияти ҳақида ҳатто тасаввурга ҳам эга бўлмаган ўқувчи-ёшлар телевидениеда «шоир» дея таништирилмоқда, китобидаги шеърлардан намуналар ўқиб бериляпти.

Ёш ижодкорларнинг «қоралама»ларини тарғиб этиш, қўллаб-қувватлаш яхши, бироқ бу — бошловчиларнинг «Булбулча», «Келажак авлод», «Тонг юлдузи», «Ғунча», «Гулхан» каби қатор ўз нашрлари бор-ку! Гап бошқа ёқда: «катта газета», «катта журнал»ларда шеъри чиққанлар танловларда ғолиб бўлишни кўзлайди, мукофотга эришиб, олийгоҳга имтиёз билан ўқишга кириб олишга интилади. Бу мақсаднинг ортида эса «қаловини топиб қорни ёндирадиган» ота-оналар тургани ҳеч кимга сир эмас.

Танлов иштирокчиларини саралашда маҳаллий шоиру адиблардан ташқари, анча-мунча даражага эришган олийгоҳ ўқитувчилари — адабиётчилар бор. Баъзида китоблар ҳам «дон»ига эмас, қаппайган «сомон»ига қараб чиқади.

«Юксак маънавиятли авлод» фестивали доирасидаги кўрик-танловнинг «Бадиий ижод» йўналиши бўйича 20-25 ёшлилар ўртасида ўтказилган синов эътиборимни тортди. Ўзини спортчиман, деб таништирган қиз шеър, мақола, драма ёзганман, китобим чоп этилган, дея мақтанарди. Танловнинг публицистика йўналишида қатнашаётган бу «номзод»нинг матбуотда эълон қилинган бутун ижоди уч-тўртта хабардан иборат эди, холос. Публицистика ўзи нима-ю, хабар нималиги ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмаслиги савол-жавоб давомида маълум бўлди.

Ҳақиқий иқтидор эгаларини кашф этишда зукколик, холислик бўлса, эртага улар устозлар даражасига етади ва яратган асарлари маънавий бойлигимизга айланади. Қинғир йўллардан борган, адабиёт оламига туйнукдан кираётганларни эса ҳаётнинг ўзи сарагини-саракка, пучагини-пучакка чиқариб, хазондек супуриб ташлайверади.

Нурхон РАЙИМОВА,

Фарғона вилояти




Ўхшаш мақолалар

Исроф  занжири: дастурхондан сайёрагача

Исроф занжири: дастурхондан сайёрагача

🕔14:28, 22.10.2026 ✔58

Музлатгични очиб, бир неча кунги овқатни кўриб, «эҳ, исроф бўлди-ку...» деб афсусланган пайтларингиз бўлгандир. Бу ҳолат сизга таниш. Аммо шу кичик исроф бутун сайёра миқёсида кўпайтирилса, ундан чиқадиган рақам ақлни шоширади. Гап шундаки, бугун дунё ўзи етиштирган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисмини шунчаки чиқиндига ташламоқда.

Батафсил
Қонунларимиз  болаларни  интернет  хавфларидан ҳимоя  қила оладими?

Қонунларимиз болаларни интернет хавфларидан ҳимоя қила оладими?

🕔13:16, 15.10.2026 ✔180

Бугун рақамли технологиялар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Интернет орқали билим олиш, хорижий тилларни ўрганиш, дунёнинг исталган нуқтасидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятлари тобора кенгаймоқда.

Батафсил
Асалари учраётган  хатар –  экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

Асалари учраётган хатар – экологик ва иқтисодий тизим учун катта хавф

🕔14:57, 08.10.2026 ✔238

Табиатда шундай жонзотлар борки, уларнинг миттигина фаолияти бутун инсоният ҳаёти учун катта аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар