Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БИР ҚЎЛДА ТЕЛЕФОН, БИР ҚЎЛДА КАПГИР

Тараққиёт меваси қисобланган қўл телефонлари бизга қанча имконият тақдим этаётган бўлса, аксариятимизга шунча салбий таъсир ўтказмоқда ҳам. Албатта, бу «сотка»нинг айби эмас, илло, ундан яхшилик йўлида ҳам, тубанлик йўлида ҳам фойдаланувчи сизу бизнинг ўзимиз. Афсуски, бугун шу митти матоҳ кўпчиликнинг қўлида маънавий бузуқликнинг уясига айланиб бормоқда...

БИР ҚЎЛДА ТЕЛЕФОН, БИР ҚЎЛДА КАПГИР

Унинг ичидаги турли хил маълумотлар, интернет орқали уланган ижтимоий тармоқ сайтлари ёшлар онгини бутунлай қамраб олаётгани барчани ташвишга солаётгани бежиз эмас. Мўъжаз қурилма — телефонидаги интернет сайтлари орқали ким биландир танишиш ёки шунчаки, кўнгилхушлик мақсадида зерикишдан кираётган фойдаланувчилар учун бу тармоқлар салбий оқибатларни келтириб чиқараётгани айни ҳақиқатдир.

Телефон иш-юмушларимизни осонроқ битказиш, узоғимизни яқинлаштиришга хизмат қилса, бошқа тарафдан унга қаттиқ боғланиб қолаётганимиз, ўз навбатида, яқинларимиздан узоқлашишимизга сабаб бўляпти: рақамини териб, битта тугмачасини босасиз, истаган одам билан гаплашаверасиз...

Ҳозир кўча-кўйда қўлидаги телефондан кўзини узмай, ён-атрофига бефарқ кетаётганларга тез-тез кўзимиз тушади. Жамоат транспортида ҳам, ошхона-кафеларда  овқатланаётганда ҳам, кечаю кундуз телефон ковлаётган айрим бандалар, ҳатто, машиналар серқатнов йўлдан ўтаётганда ҳам телефондан нигоҳини узмайди. Ҳатто, ўз жонини ҳам ўйламайди-я.

Нега бундай бўляпти? Одамларга нима бўляпти ўзи?

Бугун кўплаб оилаларга дарз кеткизаётган яна бир жиҳат ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз. Аксарият қайноналардан: «Телефон чиқди, бало чиқди» деган нолиш гапни кўп эшит­япмиз. Улар ёш келинчаклар қўлидан телефон тушмаётганидан шикоят қилишади. Агар эътибор бераётган бўлсангиз, ҳозир қарийб ҳар оилада шу масала муҳокама қилиб турилади: «Келин дегани телефонга тикилмай, рўзғорга қараши керак», «Қизлик даврингиз ота уйингизда қолди, бу ёғига оилангизни ўйланг», «Шунча иш турганда, телефонга бало борми, келинжон?»...

Тасаввур қилинг: келин ҳовли супураётганда ҳам бир қўлида телефон, бир қўлида супурги бўлса ёки қозон бошида овқат қилар маҳали бир қўлида «сотка», иккинчисида капгир бўлса... Ёки қайнонасининг кўз ўнгида қулоғига қулоқчин тақиб олиб, баланд овозда ажнабий қўшиқларни эшитиш асносида унга монанд хатти-ҳаракатлар қилиб юрса... Соатлаб телефонда дугонаси ё онаси билан гаплашиб кун ўтказса...

Эҳ, бу «сотка»нинг жозибаси, оҳанрабоси шунчаклик зўрки, у ҳаммани ўзига тортмоқда. Таъбир жоиз бўлса, «қул»ига айлантирмоқда.

Қадимдан ота-боболаримиз, онахонларимиз учун оила энг муқаддас даргоҳ ҳисобланган ва бу қараш ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бироқ ҳозирга келиб ёш авлоднинг оилага бўлган муносабати енгил-елпи бўлиб боряпти, деймиз. Муҳокамалар қиламиз. Бироқ оила масаласига енгил қарайдиган, уни ўйинчоқ ҳисоблайдиган тоифа ёшлар осмондан тушмайди-ку?

Ўйлаб қоласиз: бунда энг катта сабаблардан бири айнан телефон ва интернетдир, эҳтимол? Бузилиб кетаётган оилаларнинг тарихи билан қизиқсангиз, «сотка» туфайли барбод бўлган оилалар ҳам салмоқли қисмни ташкил этишига ишонч ҳосил қиласиз.

Демак, бир ҳақиқатни тушуниб етишимиз керак: «сотка»ни истаганча сотиб олиш мумкин, бироқ оилани эмас.

Зуҳра АЛИЗОДА,

Ангрен шаҳри




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар