Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Тадбирда партия Марказий кенгаши раиси ўринбосари Нилуфар Маткаримова ҳамда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова иштирок этиб, юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш, янги яшил ҳудудлар барпо этиш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёш экофаоллар билан самимий мулоқот қилди.
– Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни «Ёшлар куни» деб белгилангани ёшлар билан мулоқотни янада жонлантирди. Бу орқали биз уларнинг янги ғоя ва ташаббусларини эшитиш, иқтидорли ёшларни кашф этиш имконига эгамиз. Бугунги учрашув ҳам ана шу мақсадга хизмат қилади, – деди Нилуфар Маткаримова.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан партия сафига қўшилиш, экология мавзусида медиа контентлар яратиш, турли форум ва акциялар ташкил этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда замонавий инновацион технологияларни жорий этишга қаратилган қатор муҳим таклифлар илгари сурилди.
Ўз навбатида, туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова ушбу йўналишда Яккасарой туманида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, ёшларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини алоҳида эътироф этди.
– Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши айнан туманимизда жойлашгани биздан янада катта масъулият талаб қилади. Шу боис, туманимиз нафақат иқтисодий, балки экологик жиҳатдан ҳам намуна бўлиши лозим. Партия билан ҳамкорликда қатор тадбирлар ўтказиб келмоқдамиз ва бу ишлар келгусида ҳам тизимли давом эттирилади, – деди туман ҳокими Н.Аллабергенова.
Тадбир якунида ташаббускор ва иқтидорли ёшлар партия ҳамда туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мазкур очиқ мулоқот ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини янада кучайтириш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини амалга оширишда муҳим қадам бўлди.
Камолиддин РЎЗИМАТОВ
Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди
🕔15:04, 11.06.2026
✔100
Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.
Батафсил
Пиёда ва велосипед учун ноқулай кўчалар: Дангасалик ва ижтимоий муаммолар томон етакламоқда
🕔16:45, 04.06.2026
✔172
Инсон саломатлиги ҳақида гап кетганда кўпинча овқатланиш, спорт ёки зарарли одатлар тилга олинади. Аммо инсоннинг ҳар куни қандай юриши, қанча ҳаракат қилиши кўп жиҳатдан унинг яшаётган шаҳри билан боғлиқ.
Батафсил
Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
🕔15:50, 21.05.2026
✔358
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил