Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ОБРЎ НИМА БИЛАН БЕЛГИЛАНАДИ?

ёхуд ўғрини боқаётган ота

Фарзанд наслнинг давомчиси. Яхши фарзанд эса ота-онанинг юзи, маҳалланинг обрўйи, таълим олган, фаолият кўрсатган масканининг шарафи ҳамдир.

Рудакий ёзади:

Афсуски, жаҳонда хирадмандларнинг

Фарзандлари бору эмас хирадманд.

Отада одобу билим бўлса ҳам,

Ундан насибасиз қолибдур фарзанд.

Бу рубоийда ўзинг эл-юртда обрў-эътиборга эга бўла туриб, фарзандинг оқибатсиз бўлса, сени эъзозлаш мушкулдир, дейди шоир. Дарҳақиқат, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатларни ҳар иккала томон англамаслиги, амал қилмаслиги ачинарли ҳол. Илмнинг ҳам мақсад-моҳияти асли шундан. Эл-юртга одобу илмдан ваъз айтиб, ноқобил фарзанд қилмишидан боши хам бўлган ота, аввало, ўзини айбламоғи зарур. Фарзандини таълим ва тарбиявий меҳридан бенасиб қолдирган кимсани «ота», деган номга муносиб, дейиш мумкинми? Шу ўринда ғарб мутафаккирларидан бирининг «Ўғлига таълим бермаган ота ўғрини боқаётган бўлади», деган гапи ёдга келади.

«Маҳалла — ота-онанг», «Қўшнинг тинч — сен тинч», «Бир фарзандга етти қўшни ота-она» сингари мақоллар замирида ҳам бир-бировга масъуллик шарти мавжуд. Оиланинг, қолаверса, ота-онанинг обрўси оқил фарзанд билан баҳоланади. Кайковуснинг «Қобуснома»сида юқоридаги масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилган:

«Эй фарзанд, агар сен бола кўрсанг, унга яхши от қўйгил. Ҳар турли илм ва ҳунарни фарзандингга ўргатгайсан, токи оталик шартин ва шафқатин бажо келтирган бўласан. Фарзандингга илм, ҳунар ўргатишда муаллимлар таълим учун койисалар, сен фарзандингни аямагил».

Ушбу ҳикматлар асрлар оша инсонларнинг маънавиятига дахлдор неъмат сифатида қадр топгани бежиз эмас. Шу ўринда таъкидлаш лозим, назаримда, мактабда ота-оналар мажлисида уларни ҳам ана шундай ҳикматлар сабоғидан баҳраманд этиш давр талабига айлан­япти. Негаки, баъзи ота-оналарнинг ўзлари тарбияга, маънавий таълимга муҳтожлиги сезилиб қоляпти. Агар оила даврасида ҳар куни маълум бир сонияларни алломалар ўгитларини ўқишга, ўргатишга сарф қилсак, ўйлайманки, ижобий самарага эришамиз. «Оила-мактаб-маҳалла» ҳамкорлигининг якдил мақсадига эришишнинг йўлларидан бири — ота-оналарга тавсиялар бериш, муаммоларни биргаликда ҳал қилишга чоғлашдир. Бунинг учун ўқитувчи ёзги таътилда керакли маълумотларни, адабиётларни йиғиб бориши учун айни муддао. Зеро, фарзанд тарбиясидек муҳим, шарафли вазифа замирида фақат жонкуярлик боис, самара ва эҳтиром мавжуд.

Зебо КАРИМОВА,

Муборак туманидаги 1-мактаб

директорининг маънавият ва маърифат  ишлари бўйича ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар