Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ҚУЛФ ОСИЛМАЙДИГАН ҚЎРҒОН

Тоҳир бобонинг қазо қилганига ҳам  бир йилдан ошди. Ҳайҳотдек ҳовлида Cалима ая ўзи қолди. Уларнинг ёлғиз ўғли Носир ака эса шаҳарда анчагина обрўли ишбилармон кишилардан. Бунинг устига, пичоғи мой устида.

ҚУЛФ ОСИЛМАЙДИГАН ҚЎРҒОН

Яқинда машина сотиб олди, яна ўғлига деб катта ҳовли-жой қурди. Аввалига Носир ака онасидан кўнгил узолмай, ҳар якшанба болалари билан келиб, ош-овқатидан хабар оладиган, кўнглини кўтариб, совға-салом ташлаб кетадиган бўлди.

— Она, бир ўзингиз бу ерда нима қиласиз, юринг биз билан, уйим каттагина бўлса, бунинг устига, набираларингиз ёнида бўласиз, — деди Носир ака ялингандай бўлиб.

— Болам, бу менинг туғилиб ўсган ерим, ота-онамни эслатади. Раҳматли даданг учун ҳам қадрли эди. Сен ҳеч хавотир олма, қўшнилар бор бўлсин, ҳар куни ош-овқатимдан хабар олиб туришибди, барака топгурлар.

— Ахир, она, сиз бу ерда бўлсангиз, мен қандай яшайман, набираларингизни юборай десам, ўқишидан қолиб кетади. Келинингиз ҳам ҳар куни ишда…

— Айтяпман-ку, болам, мендан сира хавотир олма, қўшни қиз Севара кеч бўлди дегунча чиқиб, ўрнимни солиб беради, маҳалладаги воқеалардан айтиб кўнглимни кўтаради.

— Хўп, она, сиз нима деса­нгиз шу.

Носир ака бу гал ҳам шаҳарга Салима аясиз кетди. Орада ишини ўзи туғилиб ўсган туманига кўчирмоқчи ҳам бўлди. Аммо хотини Нафисага бу ҳақда маслаҳат солган эди. «Бир ками энди болаларим қишлоқда тупроққа ботиб юриши қолувди. Шаҳарда ўқиган бола бошқача бўлади, болаларимнинг йўлини тўсманг», дея норозилигини билдирганидан сўнг жим қолди.

Носир ака нима қилишини билмай, онасини ўйлар, кўз ўнгида онаси мадорсиз, тинмай сув сўраётгандек кўринарди. Бундан ташқари, кунора отаси тушига кириб, онанг ёлғиз қолди, дегандай уйқу бермасди.

Онасига ялиниб охири уни шаҳарда ўзи билан яшашга кўндирди. Салима ая дарвозага осилган қулфни кўриб худди бутун борлиғидан айрилгандек, ичини бир нарса тирнарди. На илож, фарзанди, набиралари учун шу қадрдон ошёнини ташлаб кетишга мажбур.

Носир аканинг қалбидаги ғашлик тарқагандек, яна ишга шўнғиб кетди. Салима ая аввалига набираларига андармон бўлиб, соғинчини бироз унутди, лекин уйда бир ўзи қолганида ҳеч кимга билдирмай йиғлаб оларди.

Орадан бир ой ўтар-ўтмас, Салима ая ётиб қолди. Ҳеч қандай дори кор қилмас, кечалари алаҳсираб чиқарди. Унинг бу аҳволига шифокорлар бирон жўяли даво топа олишмади.

Салима аянинг ётиб қолганини эшитиб, қишлоқдан қўшнилар ҳол сўрашга келишди. Уларнинг дарагини билган Салима ая юзида илиқлик пайдо бўлиб, бир неча йилдан бери йўқотиб қўйган яқинини топгандек, узоқ саломлашди. Уларни кўрганда худди Ватанининг исини туйгандек бўлди. Қўшнилар кетишга ҳозирланганда эса гўдакдек мени ҳам олиб кетинг, дегандай кўзларида жиққа ёш билан хайрлашди.

Буни кўргач, Носир аканинг кўнглини яна ўша ғашлик қамради. Она қалбидаги соғинчни у ҳам ҳис қиларди. Аммо начора...

* * *

Кунларнинг бирида Носир ака уйга тушкун кайфиятда кириб келди. Аёлини чақириб:

— Нафиса, мени бошқа ишга ўтказишмоқчи, — деди яна ўша аҳволда.

— Вой, зўр-ку, дадаси, унда нега хафасиз? — деди.

— Мени тумандаги ишга ўтказишмоқчи деяпман сенга, — деди овози кўтарилиб.

Нафисанинг юзидаги табассум бирдан сўнди ва эрини саволларга кўмиб ташлади. Саволларга Носир ака ҳафсаласизгина жавоб берарди.

— Айтганча, мен болаларнинг мактабидан рухсат оламан, сен ҳам аризангни ёз, икки кундан кейин уйга кетамиз, — дея хонасига кириб кетди.

Салима ая  бу гапни эшитиб, қувонишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмай қолди. Уйи ҳақида ўйлаган сари юраги ҳапқириб кетарди. Шу икки кун худди икки йилдай туюлиб, кеч тушиши билан қачон тонг отар экан, деб ухлолмай чиқди. Носир ака ҳам худди ўша болалиги ўтган уйда яшашни ич-ичидан истарди. Эндигина тандирдан узилган иссиқ нонни, ўчоқда пиширилган овқатни, эрта тонгда қуёшнинг кўтарилишини — бари-барини яна бир бор ҳис қилиш учун шу ишга қўл урди. Ўз ихтиёри билан уни туман бўлимига ўтказишларини сўраб ариза ёзди. Аввалига ҳамкасблари устидан кулди, лекин Носир аканинг фикри жиддий эканини эшитиб ҳайрон бўлишди. Ташкилот раҳбари ҳам ҳеч нимага тушунмай, аризага узоқ тикилиб қолди ва Носир акани чақиртирди.

— Носиржон,  тинчликми? Ё биздан бирор гап ўтдими? Яхшигина ишлаб юргандингиз-ку? — деди раҳбари ишонган ходимини йўқотиб қўйгандек.

— Йўқ, ака, нега ундай дейсиз, нима гап ҳам бўларди. Бу жамоа оиламдек бўлиб қолган, оилада эса гина-кудурат, хафагарчилик бўлмайди.

— Ҳа, яшанг! Унда нега кетмоқчисиз, сабабини айтарсиз? — деди аризага ишора қилиб.

— Ватанимни соғиндим... — деди  Носир ака паст овозда.

* * *

...Мана, ўша ҳовли. Болаликнинг беғубор онларини эслатиб турувчи уй. Энди бу уйга ҳеч қачон қулф осилмайди...

Дилфуза ТИЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар