Ойим яна ўша эски кўйлагининг у ёқ-бу ёғини тўғрилаяпти. Демак, қаердадир тўй ёки тадбир бор. Бу кўйлакнинг олинганига ҳам тўрт йилча бўлди...
— Ойи, нега доим шу кўйлагингизни кияверасиз? Қаранг, тўйга қанақа кийинишяпти. Бу кўйлагингиз жуда эски, бунинг устига, аллақачон модадан қолган.
— Болам, шу кўйлак менга жуда ёқади. Буни онам олиб берган. Бировга бергим, ташлаб юборгим келмайди. Ахир, онамнинг совғаси-ку!..
Биламан, ойим яна ёлғон гапиряпти. Чунки бу кўйлакни уч-тўрт йил аввал қорашохнинг сут-қатиғини сотиб, арзимаган пулга сотиб олган эди. Ўшанда ёш эдим, аммо ҳали ҳам эсимда. У шундай қувонган эдики, худди биринчи марта кўйлак олаётгандек. Тўғри-да, ойимнинг бундан бошқа кўйлак олганини эслолмайман. Йиққан-терганини бизга — устбошимизга, ўқишимизга, уйга ишлатади. Ҳаммасини билиб тураман, аммо…
Шундай бўлса-да «ойижон, кўйлак сизга жуда ярашди, сиз дунёдаги энг чиройли аёлсиз», дейман кўнглини кўтариб…
Дилфуза ТИЛЛАЕВА
Аёл – миллат бунёдкори
🕔15:33, 06.03.2026
✔188
Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.
Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ
🕔17:05, 08.01.2026
✔349
Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбияни олиб бориш зарур.
Батафсил
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔644
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил