Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БОҒЧА ОПАЛАР БИЛАН СЕРИАЛХОНЛИК

Болалар боғчасига телевизор керакми?

БОҒЧА ОПАЛАР БИЛАН СЕРИАЛХОНЛИК

Болангиз боғчага борадими? Унинг гуруҳида  телевизор борми? Ёки гуруҳга телевизор олиб беришни ният қилган ота-оналарданмисиз? Шошманг, бир қарорга келишдан олдин мушоҳада юритинг, ана ундан сўнг хулоса чиқаринг.

Юқоридаги саволларга жавоб излашни бошлашдан олдин айрим оналарнинг фикрлари билан танишдик.

Наргиза БЎТАБОЕВА:

— Гуруҳга телевизор олиб берилиши борасида ўзимиз ташаббус билан чиққандик, энди эса бундан афсусдамиз. Машғулотлар учун тарбиячига телевизор қўл келади, деб ўйлагандик. Аммо ўғлимнинг айтишича, улар телевизорда тарбиячиларига қўшилиб сериал томоша қилишар экан.

Дилноза САИДАҲМЕДОВА:

— Фарзандимнинг ёши иккида, энг кичик гуруҳга боради. Эрталаб уни боғчасига телевизор кўраётган болаларнинг ёнига қўйиб келаман. Боғчадан кетар чоғимизда ҳам қизим яна ўша телевизор қаршисида мультфильм томоша қилиб ўтирган бўлади. Очиғи, қизим бирор марта қўлига ўйинчоқ олиб ўйнаганини кўрмаганман. Гуруҳидаги барча болалар бир қатор тизилган кўйи фақат телевизор кўришади...

Муассаса тарбиячилари бу ҳолатни ҳар хил йўсинда изоҳлашади: «Фақат кечки пайт — уйга кетар чоғида ота-онасининг келишини кутаётганлар учун қўйиб берамиз», «Махсус машғулотлар ўтказилиши лозимлиги учун», «Қиш фаслида сайр ўрнини босиш учун»...

Умуман олганда, мактабгача таълим муассасаларида телевизор кўриш керакми?

 — Мен болалар боғчасида телевизор бўлишига қаршиман, — дейди Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 8-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Маъмура НОСИРОВА. — Болалар ота-онаси билан уйида телевизор кўргани етмагандек, таълим муассасасида ҳам томоша қилиб, янада толиқади. Телевизор — билим беришнинг техник воситаси. Болалар ҳаётини муҳофаза қилиш ва мактаб ёшидаги муассаса тарбияланувчиларнинг асосий машғулоти ўйин эканини инобатга олган ҳолда айтишим керакки, боғчага телевизор фақатгина билим ўргатувчи восита сифатида керак.

...Чиндан ҳам ушбу тарбиячининг фикрида жон бор. Фарзандларимиз боғчага ўйнаш учун, тенгдошлари билан мулоқот қилиш учун, ўйинларда ижтимоий малака ҳосил қилиш учун боради. Ўйин ва машғулотларни фойдали ва амалий тарзда ташкиллаштириш тарбиячининг вазифаси эмасми?

Таажжубли ҳолат

Мисол тариқасида Олмазор туманидаги айрим мактабгача таълим муассасаларини ушбу ҳолат бўйича ўрганишимга тўғри келди ва мавзу юзасидан «Комил авлод» болалар боғчаси услубчиси Ноиба Умарова билан суҳбатлашдим. У шундай деди:

— Айрим таълим дастурларини ўрганиш учун боғчага телевизор керак. Ҳозир замон ривожланган, дарс бериш услублари ҳам борган сари такомиллашиб боряпти. Бизнинг боғчада ҳам телевизор кўришга рухсат бор, масалан, куннинг иккинчи ярмида — уйқудан уйғониб, иккинчи тушликни қилаётган вақтда ёки эрталаб навбатдаги ота-она боласини боғчага топшириш вақтида, гуруҳда ўтирган бошқа бола чалғиб зерикмаслиги учун телевизор орқали бирор кўрсатув ёки мультфильм кўриши мумкин. Мультфильмлар бола онгига салбий таъсир этмаслиги учун уни тўғри танлай билиш лозим. Шахсан мен ўзимизнинг муассасада «Маша ва Айиқ», «Сеними, шошмай тур» каби жанговарлик, тўполончилик, номақбул ишларга ундовчи мультфильмларни болаларга кўрсатишни ман этганман...

Ноиба Умарова фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасасини ўрганиб чиққанимда, услубчининг айтганларини тасдиқловчи вазиятларга ҳам дуч келдим. Ота-оналар фарзандларини муассасада қолдириш вақтида, тарбиячи навбатдаги болани қабул қилиш жараёнида қолганлар телевизорда мультфильм томоша қилишяпти. Яна айнан услубчи ман этганини – «Сеними, шошмай тур» мультфильмини. Таажжубланарли ҳол, шундай эмасми?

Аммо мактабга тайёрлов гуруҳида қувончли ҳолатга дуч келдик. У ерда инглиз тили машғулоти ўтилаётган экан. Болалар жўровозликда мураббий томонидан телевизор орқали намойиш этилаётган дарс машғулотни такрорлашяпти. Улар шу даражада дарсга киришиб кетишган эдики, кирганимни сезишмади ҳам. Болаларни ҳам, мураббийни ҳам ортиқча чалғитмай, секингина хонадан чиқдим...

Англаганингиздек, бир муассасада икки хил ҳолат. Кимдир телевизордан мақсадли фойдаланяпти, баъзилар эса ўз ҳаловатини ё болалар тинчини ўйлаяпти.

Бундай тавсия берилмаган

Болалар муассасаларида телевизор бўлиши тўғрисида боғчани назорат қилувчи муассасалар қандай фикрда?

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси мактабгача таълим бўлими мутахассиси Саодат Тўрахонова:

— Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Мактабгача таълим муассасалари учун зарур бўлган жиҳоз, мебель, кўргазмали қурол, ўйинчоқлар рўйхати ва меъёрий ҳужжатлар» методик қўлланмасида боғчани жиҳозлашда, хусусан гуруҳларни жиҳозлашда, телевизор назарда тутилмаган.

Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари ҳамда «Болажон» таянч дастурида мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда ҳар бир ёш гуруҳлар учун кун тартиби, машғулотлар жадвали ва машғулотларнинг намунавий режаси ишлаб чиқилган. Ушбу машғулотларни олиб боришда телевизордан фойдаланиш тавсия этилмаган.

Шу боис гуруҳларда телевизор орқали боланинг бўш вақтини банд қилиш мақсадга мувофиқ эмас.

Санитария қоидаларни биласизми?

Мавзуни ўрганиш жараёнида меъёрий қоидалар билан танишиб, жорий этилган бу қоидага тўлиқ амал қиладиган муассаса бормикин, деган савол пайдо бўлди. Республика санитария ва эпидемиология назорати маркази, стандартлаш ва метрологик таъминоти бўлими мудири Луиза Турдиеванинг маълумот беришича:

— Мактабгача таълим муассасаларида кўрсатувларни кўриш учун диагонал бўйича телевизор экранининг ҳажми 59 — 69 сантиметр, ўрнатилган юқорилиги эса 1 — 1,3 метр бўлиши лозим. Болалар телевизорга 2-3 метрдан яқин бўлмаган ва 5,5 метр узоқ бўлмаган ҳолатда, 4-5 қаторга бўлинган ҳолда жойлаштирилиши лозим. Кичик ва ўрта ёшли гуруҳларда кўрсатувларни узлуксиз кўриш давомийлиги 20 дақиқадан, катта ва тайёрлов гуруҳидаги болаларга эса 30 дақиқадан ошмаслиги керак.

Эҳтимол, бу мавзу айрим ота-оналарнинг кўнглидаги гап бўлса, баъзилар учун арзимас нарсадир. Аммо бизнинг мақсадимиз — ушбу жиҳозни бутунлай йўқ қилиш эмас, аксинча, ундан тўғри ва мақсадли фойдаланиш. Айрим тарбиячилар ва мудираларнинг эътиборсизлиги туфайли, машғулотлар «бозор» ёки «кинотеатр»га айланмаслиги зарур.

Гулноза НАЗАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар