Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилЯнги ўқув йили бошлангач, раҳбарият менга янги гуруҳ ўқувчиларини бириктирди. Бу сафарги ўқувчиларим олдингиларидан тубдан фарқ қилишини сезишим учун кўп вақт керак бўлмади...
Хуллас, улар мени, мен эса уларни сира тушунолмасдик. Уларнинг нимани хоҳлашини билолмай, қийналиб кетардим. Бошида бу гуруҳ билан умуман чиқишолмасам керак, деб ўйладим, ҳатто. Шунда таътилда пишитган режаларимдан бирини ишга солишга қарор қилдим. Ҳамма ўқувчиларим учун биттадан бир хил дафтар сотиб олдим. Уларни ўқувчиларимга тарқатдим: «Дафтарга ўзингиз, тарихингиз ва келажакдаги орзуларингиз, сизни қийнаётган муаммолар ва таклифларни ёзинг. Сўнг столим тортмасига солиб қўйинг. Ишонаверинг, уни мендан бошқа ҳеч ким ўқимайди», дедим. Икки кун ўтса ҳамки, тортмамда ҳеч қандай дафтар кўринмади. Беихтиёр тушкунликка тушдим. Аммо учинчи куни тортмада таниш дафтар турарди. Тўғри, ўттизта ўқувчининг фақат биттасигина мен айтган вазифани бажарганди. Бироқ шунисига ҳам қувондим. Дарс тугагач, дафтарни очиб ўқидим. Очиғи... ҳеч кутмагандим. Ёш бўлишига қарамай, бу ўқувчи катталардек мантиқли фикрларкан. Унинг дунёқараши тенгдошлариникидан жўялироқ, бироқ фикрларини баён қилишга уялиши сезилиб қолган. Ўзи бунинг сабабини ҳам биларкан: оила аъзолари уни кўп танқид қилишаркан. Шу сабаб у мустақил фикрини айтишга чўчийди.
Мана, ҳеч бўлмаганда битта ўқувчим ҳақида билиб олгандим. Кун ўтгани сайин эса дафтарлар сони кўпаяверди. Уларни ўқиб, ўқувчиларимни тобора яқиндан била бошладим. Дафтарларни ўқиганим сайин уларни тушунмаганим учун ўзимдан уялардим. Бир ўқувчим «Мактабдаги устозим ўқувчиларни ажратарди. Улар билан оилавий келиб чиқишига қараб муомала қиларди. Ҳамма устозлар шунга ўхшаш бўлса керак», деб ёзганини ўқиб, унинг фикрини ўзгартиришга бел боғладим. Яна бири «...Мен мактабни, синфдошларимни жуда яхши кўрардим. Бу ерда янги муҳит ва янги одамлар... Мен қадрдонларимни соғиндим. Уларнинг ёнига қайтишни хоҳлайман», деб ёзган бўлса, бошқаси «Дадам қиз бола ўқиши шарт эмас, дейди. Шунинг учун ўқишга қизиқишим йўқ», деб ёзганди.
Шу каби ёзувларни ўқиб, ишни нимадан бошлашни билмай қолдим. Энг аввал, режа туздим. Режамнинг энг биринчи ва энг муҳими, ўқувчилар билан дўстона муносабат ўрнатиш эди. Дарсларни ҳам қизиқарли, интерфаол ўйинлар билан ўтишга ҳаракат қилдим. Ҳар бир ўқувчининг фикрини (хато бўлса ҳам) тингладим. Улар билан бирга бадиий китоблар ўқиб, сўнгра бирга муҳокама қила бошладик. Вақт ўтган сари эса ўқувчиларим қўрқмасдан фикрларини баён қила бошлашди. Бугун эса улар билан бир оиладекмиз. Мен уларда ўзларига ишонч уйғотишнинг уддасидан чиқа олгандим. Ўқувчиларим мендан қўрқмайди, аксинча, ҳурмат қилишади. Бу эса менга қувонч бағишлайди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил