Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилЙўлга чиққан кишига сафари бехатар бўлишини тилаймиз. Бу қадрият бизга ота-бобомиздан мерос. Қадимда от-уловда йўлга чиққан киши манзилига етиб олгунча анча қийинчиликларга дуч келгани учун ҳам шундай тилак қилишган бўлса, не ажаб. Бугун яқинларимиз бизга оқ йўл тилар экан, кўнгилларида хотиржамлик ҳукмрон бўлади. Ахир, манзилимизга соғ-омон етиб боришимизни таъминлайдиган восита ва омиллар кўп бугун.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусда йўловчи ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳам тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган. Ушбу ҳужжат айнан республиканинг шаҳар ва қишлоқларида, биринчи навбатда, қишлоқ жойларда автотранспорт хизматлари билан таъминлашни янада яхшилашга, йўловчилар ташиш хавфсизлигини оширишга қаратилган.
2017 — 2021 йилларда 303 та янги йўловчи ташиш йўналиши, улардан 240 тасини (79,2 фоизи) шаҳар атрофида ва қишлоқ жойлардан ўтадиган шаҳарлараро қатновларни очиш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, асосан, автобуслар етишмаслиги туфайли қатнов тўхтатилган йўналишлар тикланади. Келгуси 5 йилда 8,6 мингта йўловчи ташиш автомобили, шу жумладан, 5,7 мингта умумий фойдаланишга қулай микроавтобус сотиб олинади.
Автостанциялар, тўхташ бекатлари намунавий лойиҳалар бўйича қурилади.
Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида автобус ва микроавтобусларнинг ишини масофадан онлайн режимида (GPS) доимий кузатиш йўлга қўйилади. 2018 йилнинг 1 июль санасига қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақини банк пластик картаси орқали тўлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.
Қарорнинг амалга оширилиши йўловчилар ташиш хавфсизлигини, уларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатининг ошишига, транспорт воситалари ҳаракатининг белгиланган жадвал ва оралиққа риоя этишига ҳам кўмаклашади.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил