Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ТАҚДИР МУКОФОТИ

Бу воқеани яқинда оиламиз билан дастурхон атрофида ўтирганимизда қайнотамдан эшитдик. У киши, одатда, хизмат сафарлари чоғида кўрган-кечирганларини анча вақтдан кейин эслаб, айтиб қоларди.

ТАҚДИР МУКОФОТИ

— Фарғона томон йўлим тушди, — дея сўз бошлади қайнотам. — Осмон очиқ, одамга хуш ёқадиган ҳаво. Довон йўлига чиққанда бир машина олдида ҳайдовчиси «баклажка» ушлаб, қўл кўтариб турибди. Ёнилғи қолмапти-да, деб ўйлаб, аста тўхтадим.

— Ҳа, дўстим, нима ёрдам керак? — деб сўрадим ундан.

— Кўрмайсизми, шу пайтда машинамнинг бензини тугаб қолди. Шошилинчда чиққандим, ҳам қунтсизлигимдан, етса керак, деб ўйлабман. Аксига олиб, боламнинг тоби йўқ, уни тез Тошкентга — шифохонага олиб боришим керак. Аҳволи оғир, — деб мендан ёрдам сўради.

— Албатта, ёрдам бераман! — деб, унинг машинасининг бакига юк машинамдан ёнилғи олиб, қуйиб бердим. У хурсанд бўлиб кетди.

— Раҳмат, ака бу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман, насиб қилса, учрашамиз, — деб йўлига равона бўлди.

Мен эса Фарғона вилоятига ҳам етиб бордим, юкларни тушириб, у ердаги қариндошимникида бир кеча меҳмон бўлдим. Эртасига тонгдан йўлга чиқиш арафасида эдим, қарасам, машинанинг ёнилғиси кам қолган экан. Чўнтагимдаги пул ҳам ёнилғи қуйиш учун камлик қилар эди. Тошкентга етиб олишим учун менга кўпроқ ёнилғи керак, нима қилишимни билмай, бошим қотди.

«Нима бўлса, бўлди, «заправка»га бораман-да, бор пулимга ёнилғи оламан», деб бордим. Бир маҳал, машина бакини очганимни биламан, ёнилғи қуйиш шохобчаси хизматчиси шартта уни тўлдириб ташласа бўладими.

— Ҳой дўстим, бу нима қилганингиз? Менинг бунчага пулим етмайди, озгина олмоқчи эдим, холос, — дедим зорланиб.

У:

— Хавотирланманг, сиздан пул олмаймиз, — деб жавоб берди.

— Нима сабабдан мендан пул олмайсиз экан? — деб сўрадим мен.

— Бу бошлиғимизнинг буйруғи, — деб айтди.

Мен бошлиғи нима сабабдан бундай қилганига қизиқдим. У менга бошлиқнинг хонасини кўрсатиб юборди. Кирдим.

— Юк машинамнинг бакини хизматчиларингиз ёнилғига тўлдириб қўйди, менинг эса бу ёнилғи учун тўлашга пулим етмайди, пулимга яраша озгина олмоқчи эдим... — дея ажабландим.

— Ҳа.... Биз сиздан пул олмаймиз, хавотирланманг! — деди.

— Нима сабабдан бундай қиляпсиз, билсам бўладими? — дедим жиддий туриб.

Бошлиқнинг кўзида ёш қалқиди.

— Кеча неварамнинг соғлиғи оғирлашган экан, шифокорлар уни зудлик билан Тошкентдаги бир шифохонага олиб бориш кераклигини айтибди,  — дея гап бошлади. — Ўғлим шошиб неварамни пойтахтга олиб кетибди. Аксига олиб, йўлда машинасининг ёнилғиси тугаб қолибди. Шунда бир етти ёт бегона одам ўғлимга ёрдам бериб,  ўз машинасидан ёнилғи қуйиб берибди.

Унинг гапларидан мен қаттиқ ҳаяжонландим, наҳотки шу киши, кеча мен ёрдам берган инсоннинг отаси бўлса, деб ўйланиб қолдим.

— Ўғлим Тошкентга бориб, шифокорларга учрашибди, яхшиямки, вақтида олиб келибсиз, ўғлингиздан айрилиб қолишингиз мумкин эди, деб айтишибди дўхтирлар. Шунда ўғлим менга телефон қилиб, йўлда бўлган воқеани айтиб берди. Неварамнинг шифо топишида бу инсоннинг ўғлимга қилган яхшилиги эвазига мен ҳам бугун бир инсонга чин дилдан яхшилик қиламан, деб эрта тонгдан шу ният билан ишга келган эдим. «Ким биринчи бўлиб ёнилғи олса, шу кишининг машинаси бакини бепул тўлдириб беринглар», деб айтган эдим. Шу биринчи келган одам сиз бўлибсиз-да.

Мен шу ўтирган жойимда йиғлаб юбордим. У киши тушунмай, саросимага тушиб қолди.

— Сизга нима бўлди? — деб ҳадеб овутишга уринарди.

— Кеча ўғлингизга мен ёнилғи бергандим, бугун пулим кам бўлса ҳам, таваккал қилиб киргандим, тақдир тақозоси билан сиз мени кечаги қилган ишим учун мукофотладингиз, — дедим ҳаяжонланиб. Шунда ҳалиги бошлиқ: «Наҳотки ўша одам сиз бўлсангиз! Яратганга шукр, бизга қилган яхшилигингизни ўзингизга қайтардим, раҳмат сизга! Келинг, қадрдон бўлиб қолайлик? Яна қандай ёрдам керак?» дея сўради.

Мен эса хурсандлигимдан теримга сиғмай кетдим. У кишига миннатдорлик билдириб, қучоқлашиб хайрлашиб, уй томон йўл олдим.      

Дилбар ХУДОЙБЕРГАНОВА




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар