Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилҲаёт ҳам худди йўлга ўхшайди. Манзил сари ошиқиб, баъзан ёнимиздаги инсонларга эътибор бермаймиз. Бехос кимнидир туртиб ёки кўнглини ранжитиб қўйиш арзимас нарсадек туюлади. Аслида-чи? Бир инсоннинг қилган хатоси қанча одамнинг дилини хира қилиши мумкин.
Фарзандларим билан шифокор кўригидан қайтаётиб автобусга чиқдик. Эшиклар шарақлаб ёпилиб, автобус қаттиқ силкиниб қўзғалди. Ҳайдовчи борган сари тезликни оширарди. Ҳатто қизим қўрққанидан йиғлаб юборди. «Сал секинроқ юринг, илтимос», деган гапларга ҳайдовчи парво ҳам қилмасди. Одамларни у ёқдан — бу ёққа силкитиб кетаётгани камдек, чиптачи билан қайси автобуснинг қаерда келаётганини муҳокама қиларди. Ич-ичимдан манзилимга эсон-омон етиб олишни ўйлардим. Бекатда тўхтаган автобус одамларни яна бир марта жойидан қўзғатди. Ўтириб ўтира олмай, туриб тура олмаётган айрим йўловчилар ҳатто, бақириб юборишди. Мен эса тезроқ тушиш ташвишида эдим. Қизим иккимиз тушиб, энди ўғлимни қўлидан ушлагандим, «бешафқат» автобуснинг эшиклари «шақ» этиб ёпилди. Бир томонда ярим белидан қисилиб қолган ўғлим, бир томонда мен қичқириб, ҳайдовчини аранг тўхтатдик. Ўғлим эса йиғи аралаш «Онажон, бу ҳайдовчи нега бунақа қиляпти?», деди аламли оҳангда...
Ишга кетаётиб, автобусга аранг илиндим. Эрталаб бўлгани учунми, одам жуда кўп. Сиқилиб, туртиниб бўлса-да, ҳамма манзилига ошиқарди. Шундай вазиятда ҳайдовчининг «чиройли» сўзлари, табиийки, ҳеч кимга ёқмади. Ўзидан олдин кетган ҳайдовчининг оралиқ масофани сақламагани сабаб гапираётган гапларини эшитган кишининг уятдан юзи қизарарди. Ёнимда турган беш ёшлар атрофидаги болакай эса унинг сўзлари мағзини чақолмай онасидан изоҳ сўради. Шу пайт ёши каттароқ онахон чидаб туролмай, ҳайдовчини койиб берди:
— Инсофинг борми ўзи? Шу уятли сўзларни гапиришга қандай бетинг чидаяпти? Ўтин эмас, одам олиб кетаётганингни биласанми? Мана бу бола такрорлаётган гапларни уйда фарзандингга ҳам ўргатасанми? — дея анча танбеҳ берди. Айрим йўловчилар ҳам бунга қўшилди. Аммо «қаҳрамонимиз»нинг таслим бўлгиси келмади.
— Эй, оғиз ўзимники, нима хоҳласам шуни гапираман. Ақлни уйингизда болаларингизга ўргатасиз, — деди хатосини тушуниш ўрнига.
— Менга қара, шу ерда тўхтат, тушиб қоламан. Инсоф бермаса қийин экан-да, — деб онахон автобусдан тушиб қолди.
Онахон-ку, виждони қабул қилмаган вазиятдан қочиб қутилди. Бошқалар, жамият-чи, ўз вазифасини, масъулиятини ҳис қилолмайдиганлардан қочиб қаерга боради?
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил