Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилҚорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани Т.Ибрагимов кўчаси 19-«Б» уйда яшовчи фуқаро Қуралай Шукурбоева ишсизлик масаласида қийналиб турган эди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида оддий одамлар оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этаётган Президентнинг виртуал қабулхонаси унинг ҳам жонига оро кирди. Қуралай Шукурбоева иш топиш мақсадида виртуал қабулхонага мурожаат этди. Ушбу мурожаат Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари томонидан ўрганиб чиқилиб, қисқа муддатда ижобий ҳал этилди: Қуралай Шукурбоева Хўжайли туман тиббиёт бирлашмасига 2017 йил 1 февралдан эътиборан санитарка лавозимига тўлиқ ставкага ишга қабул қилинди.
Худди шундай масала билан Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилган Наргиза Казакова ҳам Хўжайли тиббиёт бирлашмасига ҳамшираликка қабул қилиниб, 11 февралдан иш бошлади. Хўжайли тумани Ажиниёз кўчаси 18-уйда яшовчи фуқаро Нигора Аҳметова эса тиббиёт бирлашмасига ўз мутахассислиги — акушер лавозимига 0,5 ставкага ишга олинди.
Нукус шаҳри 21-кичик туман, 5-уй, 10-хонадонда истиқомат қилувчи Айзада Ерниязова эса 2-сонли Республика руҳий ва асаб касалликлари диспансерига психиатр лавозимига ишга қабул қилинди.
Тахиатош шаҳри Ешимбетов кўчаси 12-уйда яшовчи фуқаро Огулбике Нуржанова кўп қаватли тураржойдаги хонадонида иситиш тизимидан норози бўлиб, 2016 йил 21 октябрда виртуал қабулхонага мурожаат йўллаган. Ушбу мурожаат Хўжайли тумани ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида белгиланган тартибда кўриб чиқилди. Фуқарога дастлаб ушбу уй кўп қаватли тураржой бўлгани сабабли, бундай жойлар марказлаштирилган ҳолда иситишга мослаштирилгани, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларидан келиб чиқиб, алоҳида ясама иситиш ускуналарини ўрнатишга рухсат берилмаслиги тушунтирилди. Мурожаатда кўрсатилган иситиш ускуналари кўздан кечирилиб, камчиликлар ва носозликлар бартараф этилди.
«Қизимнинг виртуал қабулхонага қилган мурожаати бўйича маҳалла йиғини ва ҳокимликдан вакиллар келиб, ҳолимиздан хабар олди, — дейди Огулбике Нуржанованинг отаси Дадебай Нуржанов. — Тахиатош шаҳри газ корхонаси ходимлари уйимиздаги иситиш ускуналаридаги камчиликларни бартараф этиб беришди. Бугунги кунда хонадонимиз иссиқлик билан таъминланмоқда. Мурожаатимиз қаноатлантирилганидан мамнунмиз».
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил