Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилТартиб-интизомсиз юксакликка эришиб бўлмайди. Бу омил, аввало, оилада мустаҳкамланмоғи керак. Зеро, оила – жамиятнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Оилада яхши муҳит шаклланишида эса, кенг жамоатчилик, шунингдек, тегишли давлат органларининг муҳим ўрни бор.
Мустақил ҳаёт остонасида турган ёшлардан талаб қилинадиган бирламчи масъулият ҳам ҳушёрлик, жамиятнинг қонунларда тартибга солинган ахлоқий-меъёрий қоидаларига риоя этишдир. Бунинг учун уларга мавжуд ва янги қабул қилинаётган қонун ҳамда ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида етарлича маълумот, тасаввур бериш лозим. Тошкент вилояти Зангиота тумани ижтимоий-иқтисодий коллеж талабалари билан мутасаддиларнинг учрашуви айни шу мақсадда ташкил этилди.
Туман ҳокимлиги, прокуратураси ва ички ишлар бўлими раҳбарлари иштирок этган мазкур тадбир «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастури доирасида бўлиб, катта ҳаёт остонасида турган ёшларга жиноятчиликнинг олдини олиш ва паспорт тизими қоидаларига риоя этишга доир масалалар бўйича кенг тушунтириш берилди. Ёшлар тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида атрофлича хабардор қилинди.
Қонунларни яхши билган инсон ўз ҳақ-ҳуқуқларини теран англайди, шунингдек, жамият олдидаги масъулиятини ҳам ҳис этади. Зеро, қонун — ҳуқуқларимизни кафолатлаш билан бирга, ҳар бир фуқаро зиммасига муайян масъулият ҳам юклайди. Дунёнинг турли нуқталарида содир бўлаётган бош бошдоқликлар, хунрезликлар, ёшларнинг турли ноқонуний йўлларга кириб кетиши замирида эса жамият олдидаги ҳуқуқ ва масъулиятни тўла англамаслик ётади. «Ўқувчининг бўш вақти — душманнинг иш вақти», деган гап бежиз эмас.
Ёшларнинг таълим-тарбияси, уларнинг бандлиги давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган, бу борада барча зурар шарт-шароитлар яратилган. Шундай экан, бундан унумли фойдаланиб, давлат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшиш — бугунги ёшларнинг шарафли вазифаси.
Тадбирда Зангиота тумани ИИБ паспорт бўлими бошлиғи подполковник Д.Толипов Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини илк марта ҳаяжон билан қўлга олган ёшларни қутлаш баробарида бу ҳужжатнинг аҳамияти, фуқароликнинг хос бурчи ва масъулияти ҳақида тўхталди. Дунёнинг юздан ортиқ давлатида биометрик паспорт жорий этилган. Биометрик паспорт зарурати шундаки, бунда, аввало, паспорт, виза билан боғлиқ ҳужжатларнинг хавфсизлиги таъминланади, фуқароларнинг исталган мамлакатда эмин-эркин юришига шароит яратади. Шунингдек, биометрик паспортнинг афзалликларидан яна бири қалбакилаштиришнинг умуман имкони йўқ. Ҳужжатнинг орқа муқовасига жойлаштирилган махсус қурилмада (чип) паспорт эгасининг биометрик маълумотлари электрон тарзда сақланади. Бу эса, халқаро аэропортлар, чегара пунктларида бир сониядаёқ фуқаро шахсини аниқлаш имконини беради. Шунингдек, жиноят содир этиб, қочиб кетмоқчи бўлганларни қўлга олиш, уюшган жиноятчилик, терроризмга қарши кураш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳимоя қилиш самарадорлигини оширади.
Алоҳида таъкидландики, ҳозирги кундаги нобиометрик паспортлар 2018 йил 30 июнга қадар амалда бўлиб, қонуний ҳужжат ҳисобланади.
Тадбир самимий ва очиқ мулоқот шаклида ўтиб, ўқувчи ва ўқитувчилар саволларига атрофлича жавоб берилди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил