Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилПрезидентимизнинг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, 2017-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарларида ва Тошкент шаҳри туманларида 945 та кўп хонадонли уй-жой қурилиши режалаштирилган.
Бундан мақсад шаҳарда яшаётган аҳолини, жумладан, ёшоилалар, эскирган уй-жойларда истиқомат қилаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган бошқа тоифадаги фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш. Шу орқали уларнинг турмуш даражасини янада ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришдир. Жорий йилда 191 кўп хонадонли уй қурилиши белгиланган бўлиб, шундан 102 таси Тошкент шаҳрида бунёд этилади.
— Фуқаро ушбу янги квартиралардан бирига эга бўлиш учун биринчи навбатда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар шаҳарлари ва Тошкент шаҳри туманлари ҳокимликларида ташкил этилган ҳудудий комиссияларга мурожаат этиши лозим, — дейди «Ипотека-банк» АТИБнинг Ипотека ва истеъмол кредитлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарҳод Қурбонов. — Мазкур комиссия фуқаронинг квартирага муҳтожлиги ва тўловга қобилиятини ўрганиб чиқиб ижобий хулоса берса, унга кўп қаватли уй-жойлардан бир хонадон бириктирилади. Шу вақтнинг ўзида талабгор хонадон қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги суммани бошланғич бадал сифатида Ипотека банк филиалларида шакллантириши лозим.
Уй-жой қуриб битказилгач, бириктирилган хонадонни сотиб олиш истагидаги фуқаро банкка бир қатор ҳужжатларни тақдим этади. Ариза, кредит олувчининг паспорт нусхаси, охирги 12 ойда олган даромадлари тўғрисидаги маълумотлар шулар жумласидан. Банк унга имтиёзли шартлар асосида шу квартирани харид қилиш учун ипотека кредитини ажратади.
Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож жисмоний шахсларга кўп квартирали уй-жойдаги хонадонни сотиб олиш учун ипотека кредити 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, кредитдан фойдаланганлик учун дастлабки 5 йил давомида йиллик 7 фоиз ва қолган даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида ажратилади. Бунда банк сотиб олинадиган уй-жой умумий қийматининг 75 фоизи миқдоригача бўлган суммани қарз олувчига кредит сифатида беради.
Уйларнинг нархи апрель ойида маълум бўлади.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил