Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«КЎК КИТ» БАЛОСИ

Глобал тармоқдаги тузоқлардан ким хабардор бўлиши керак, мактабми, маҳаллами ёки ота-она?

Кейинги ойларда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган виртуал ўйин — «Кўк кит» деган ташвишли ибора пайдо бўлди. Бугун уни эшитган ота-она борки, сесканиб-чўчиб тушиб, боласига бир қараб олади. «Ишқилиб, бу бало фарзандимга яқинлашмасин-да...» дейди пичирлаб.

«КЎК КИТ» БАЛОСИ

«Кўк кит» — ўз жонига қасд қилиш рамзи. «Кўк кит» ўсмирга ота-она ўгитларининг тескарисини ўргатади. Ота-она фарзандига «Машина олдидан шошмай, секин ўт», деса, у «Югуриб ўт, видеога олиб, юбор», дейди. Ўсмир ўйиндан чиқаман, деса, унинг IP манзилини айтиб, «уйингни биламиз, бориб яқинларингни ўлдирамиз», деб қўрқитади. Охирида болани ўз жонига қасд қилишга мажбур қилади. Маълумотларга кўра, ҳозиргача Украина, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби мамлакатларда кўплаб ўсмирлар шу ўйинни ўйнагач, ўз жонига қасд қилиб, қурбон бўлди...

Охирги даража... ўлим

Афсуски, «Кўк кит» Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Бу ҳақда ўзимизнинг ижтимоий тармоқларимизда ҳам кўп ёзил­япти. Ушбу масала ёшларимизда мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш доирасига киради. Демак, бундан ҳаммамиз огоҳ бўлишимиз, унга қарши қандай курашишни билишимиз керак.

Айни вақтда айрим болаларимиз бу ёвуз ўйиннинг мақсадидан огоҳлиги ва тенгдошларини ҳам уни ўйнамасликка чақираётгани ибратли, албатта. Биз билан суҳбатда Тошкент шаҳридаги 257-мактабнинг 3-синф ўқувчиси Билол Мирзаев шундай деди: «Кўк кит» — телеграммга ўхшаган ўйин. Хавфли жойи бор. Ўзингни деразадан ташла, дейди. Эллигинчи кунни (50-level) охирги даража, дейиш мумкин. Болаларнинг манзилини билиб олса, уйга келиб ойисини ўлдириб кетиши мумкин. Мен тенгдошларимга қатъий айтмоқчиман: ҳеч қачон «Кўк кит» ўйнаманг, бунинг оқибати жуда ёмон».

Ўсмирлик — болаликдан катталарнинг ҳали унга нотаниш, сирли ҳаётига ўтиш, мослашишнинг қийин палласи. Демак, ўсмирликка ҳам болани олдиндан тайёрлаб боришимиз керак. Чунки энди унинг бўйи чўзилиб қолган. «Мен ёш бола эмасман», дейди. Лекин «каттаман», дейишга ҳам тортинади. Чунки ўзини катталардек тутишга иккиланади. «Ўхшамай қолганида» асабийлашади. Нега иккиланади, нега асабийлашади? Чунки унга ўсмирлар хулқ-одоби олдиндан тушунтириб, кўрсатиб, ўргатилмаган бўлади. Қараса, атрофдаги тенгдошлари ҳам ўзи қатори. Шунинг учун бир ўсмирнинг янги сўзи, ҳаракати атрофдагиларга «ғалати» туюлади ва улар дўриллаган, баланд овоз билан қаттиқ кулишларини кўп эшитиб қоламиз.

Ўсмирларга жуда катта маънавий яқинлик, ёрдам керак. Бу кўмакни унинг энг яқин кишилари бериши лозим. Улар кимлар? Бобо-буви, ота-она, ака-опа. Қани энди ҳар бир ота — ўсмир ўғли билан, она — қизи билан энг яқин дўст, ҳамфикр, сирдош бўлса... Афсуски, аксарият оталар ўсмир ўғил болалар тарбиясини она зиммасига юклаб қўяди. Бир савол туғилади: оталар тарбиявий ғафлатдан қачон уйғонади? Ўз боламизнинг тарбиясини ҳам, дарслардаги давоматини ҳам, мактабга, маҳаллага, участка профилактика нозирига ташлаб қўйсак, инсофданми? Ота-оналар мажлисларига нуқул оналар эмас, оталар ҳам бирга бориши керак эмасми? Бу — уларнинг, аввало, оталик, фуқаролик, конституциявий бурчи, мажбурияти-ку!

Қизиқиш нуқтасини топинг

Яқинда телевизорда хоразмлик ёш педагог Мухлиса Мустафоева ажойиб гап айтди: «Бола тарбияси учун асосан ким масъул? Албатта, уни ­дунё­га келтирган ота-онаси. Унга таълим-тарбия бераётган устозлар. Агарда ота-она ана шу масъулиятини ҳис қилмас экан, аста-секин давомат ва бошқа муаммолар ҳам келиб чиқа бошлайди...»

Бу гаплар айни ҳақиқат. Бир мисол. Фарзандимизга дўкондан нон келтиришни буюраётиб: «Ма, пул, дўкондан нон олиб кел. Аввал нархини сўра, кейин пулини санаб бер», деймиз. Эътибор берсангиз, бу топшириқда тарбиявий эмас, иқтисодий манфаат устун. Бобо-бувиларимиз эса: «Кўчадан эҳтиёт бўлиб ўтгин, болам. Аввал салом бергин. Нонни орқа-олдини кўриб олгин. Пулини санаб бериб, раҳмат айтгин», дейишади.

Ота-боболаримизнинг мана шундай тарбия йўлидан «Кўк кит» тескари тарзда фойдаланади. Яъни, бугун «Кекса қўшнингга салом берма» деса, эртага «Уни мазах қилиб ўт» дейди. Индинига эса «Унинг ақлини киритиб қўй» ва ҳоказо. Бу ўйинга асосан 18 ёшга тўлмаган, мустақил фикри, қизиққан машғулоти йўқ ўсмирлар кўпроқ қизиқаётганининг сабаби нимада?

Бир танишимизнинг «Ўғлим Шоҳруҳ ҳеч нарсага қизиқмайди. Нима қилай», деб маслаҳат сўраган ҳолати айни шу саволга жавоб бўлади.

Шоҳруҳнинг ҳам, умуман, бирор ўсмирнинг ҳеч нарсага қизиқмаслиги мумкин эмас. Сиз ҳозир унинг ўша қизиқиш нуқтасини билмай, шундай деяпсиз, холос. Шоҳруҳни шу мақсадда икки-уч кун кузатинг. У кимлар, нималар, қайси соҳа ҳақида кўпроқ завқланиб гапиряпти? Дилдан гаплашиб кўринг-чи. Ўртоқлари, ўқитувчилари билан гаплашинг. Ана шунда сиз Шоҳруҳни ўзингиз учун қайта «кашф» қиласиз. Илгари сизга билинмаган кўп жиҳатларини кўрасиз. Асосий қизиқишидан хабардор бўласиз.

Қизиқиш топилгач, унга беш-ўн йилдан кейинги, орзусидаги «ўзи»ни кўрсатиб, шавқлантириш зарур. Ишонса, уни тўхтата олмайсиз. Ухламай ўйлайди, шуғулланади. Интилади. Қизиқтирилмай тарбияланаётган бола шатакда судраб кетилаётган, қизиқтирилган бола — шитоб билан елиб кетаётган машинага ўхшайди. Сиз уни қизиқтириб қўйиб, секин ўзингизни четга олиб, имкониятни оширинг. Тўғри, у адашиши, хато қилиши мумкин. Лекин бунинг учун уни уришманг, жеркиманг. Дўстона маслаҳат беринг. Чунки хатолари уни тарбиялайди. Бу — истиқболни кўрсатиб тарбиялаш усули, дейилади. Қизиқиш болангизнинг, оилангиз манфаатларига мос келса, уни кучайтиришга киришиш керак.

Сезасизми, болангиз ёнингиздами?

Ўсмирлар серҳаракат бўлади, тиниб-тинчимайди. Улар бўш қолдими, хаёлини «Нима қилсам экан?», деган савол чулғаб олади. Ана шунда ўзини қизиқтирган янги нарса эсига тушади... Бугун уни қизиқтирган ўша нарса «Кўк кит» бўлиши эҳтимоли бор. Шунинг учун «Болаларнинг бўш вақти — душманларнинг иш вақти», деган машҳур мақолни «Ўсмирнинг бўш вақти – «Кўк кит»нинг иш вақти», деб айтсак, пушаймон бўлмаймиз.

Ўсмирни қандай қилиб бирор нарсага қизиқтириш, банд қилиш мумкин? Бунинг учун ундаги қизиқишни аниқлаб олгач, она дастурхон устида гаплашганда: «Дадаси, ўғлимиз инженерликка қизиқади-да. Фалон тўгаракка бориб қатнашсам, деяпти. Нима дейсиз? Ёрдам берайлик. Кўрасиз, ўғлимиз зўр инженер (врач, ҳайдовчи, теннисчи ва ҳ.к.) бўлади», деб рағбатлантириши керак. Унинг қизиқишини оиланинг қизиқишига, жиддий ишига айлантириш лозим. Уни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, далда бериб бориш даркор. Уйда, телефонда, меҳмонга борганда танишлар олдида мақтаб, рағбатлантириб, ўша касбнинг муҳимлигини таъкидлаб бориш керак. Масалан, телефонда гаплашаётганда (гўё болангиз ёнингиздалигини «сезмагандек») «Ўғлимиз шахмат тўгарагига қатнаяпти. Кеча икки марта ютибди», қабилида. Ана сизга рағбат! Қизиқтириб, йўналиш бериб, рағбат бериб турилса, бас, бола ўз бўш вақтини ўзи тўлдиради. Болангизда уйғонган ана шу қизиқиш кун келиб локомотивга айланади ва уни бахт манзиллари сари етаклайди. Бунинг учун эринмай, бироз тарбиявий, педагогик меҳнат қилсангиз, бас.

Бугун тарбия учун ота-оналарга етишмаётган нарса вақт эмас, ҳафсала. Агар ҳафсала бўлса, ҳеч кимнинг фарзанди қинғир-қийшиқ кўчаларга тентираб кирмайди, глобал тармоқдаги тузоқларга илинмайди, тўғри йўлдан адашмайди.

Муҳаммаджон ҚУРОНОВ,

Мизроб БЎРОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар