Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ҚИЗИ ОРҚАСИДАН ТОШ ОТАДИГАНЛАР

нимани ният қилишади?

Бировга тош отиш яхшилик аломати эмас, албатта. Ноҳақдан отилган тош баъзан баданга шикаст етказса, баъзан қалбни жароҳатлайди. Аммо донишманд халқимиз шундай зарарли ҳолатдан ҳам фойдали жиҳатларни топа олганига тан бермай иложимиз йўқ.

Ота-онадан оқ фотиҳа олиб, тақдир тақозоси билан бошқа бир хонадон бекаси бўлиш учун чиқиб кетаётган қизни янги оилага иззат-икром билан кузатиш ҳар бир халқда бор. Лекин юртимизнинг айрим ҳудудларида шу жараён билан боғлиқ айрим урф-одатлар сақланиб келяпти. Асосан Фарғона водийси, қисман Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳамда уларга туташ туманларнинг баъзиларида янги оилага кузатилаётган қизнинг ортидан тош отиш удуми бу ҳодисага илк бор гувоҳ бўлганларни ҳайрон қолдириши мумкин.

— Келинлик уйига кузатилаётган қизнинг ортидан тош отиш рамзий маънодаги бир удум, холос, — дейди Қорасув шаҳридаги Бўрихон Аҳмедов номидаги маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Шоҳидахон Худойбердиева. — Бу билан қиз узатаётган хонадондагилар ўзларининг яхши бир ниятини амалга оширишни исташади. Яъни, улар узатилаётган қизнинг борган жойида тошдай қотиб, бир умр ўша хонадонда бахтли-саодатли бўлиб яшаши, аразлаб ёки бошқа сабаблар билан рўзғорини ташлаб, ота уйига қайтиб келмаслигини ният қилишади. Ота-она қизини ўз эгасига топширгану энди фақат ота уйига бирпасга меҳмон бўлибгина келиши мумкинлиги уқтирилади. Узатилаётган қизга бундай муносабат қизларимиз янги хонадонда яшай бошлагач, турмушда учрайдиган турли кўнгилсиз ҳолатларга ҳамиша сабр-бардошли, иродали, матонатли бўлишга ундаб туради. Ота-онанинг худди қизини ота уйидан қувгандай муносабат кўрсатиши келажакда қизи уйидагиларга ишониб қолиб, «ота-онам ҳар қандай ҳолатда ёнимни олади», деган нотўғри тасаввур билан янги оиласидагиларга енгил ва беписанд қарамаслиги учун ҳам асқатади.

Ҳа, халқимиз ҳар бир ишни яхшиликка йўяди. Ҳатто одамларнинг ўзлари ўйлаб топган кўплаб ҳаётий удумлар замирида ҳам яхшилик ва эзгу ниятлар мужассам.                 

  Гулжаҳон АБДУҲАКИМ қизи,

Андижон вилояти




Ўхшаш мақолалар

Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔188

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔349

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔644

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 188    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 349    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 644    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 646    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 729    🕔 15:59, 12.12.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар