Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилЯқинда Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлдим. Мени ҳайрон қолдирган ва қувонтиргани вилоятдаги барча касб-ҳунар коллежлари ва лицейларда «бармоқ тизими», яъни биометрик давомат жорий қилинган экан. Таълим муассасаларига кираверишда махсус бармоқ изини аниқловчи ускуналар қўйилган, у эса махсус дастурга уланган.
Коллеж дарвозасидан киришда ўқувчилар бармоғини қўйгач, унинг исм-шарифи, гуруҳи ва келган вақти базага тушади. Мабодо ўқувчи келмаса, ҳеч қандай йўл билан уни базага қўшиб бўлмайди. Ўқувчи одатдаги бейжик орқали ёки бошқа усулларда алдаши мумкиндир, аммо бунда имконсиз. Келди-кетдини аниқлаш учун гуруҳма-гуруҳ юриб, ўқувчиларни бирма-бир фамилиясини айтиб, йўқлама қилиб, санашга ҳам ҳожат йўқ.
Бунинг устига, мазкур база вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасида ҳам бор, улар бутун вилоят бўйича давоматни кўриб тура олади. Мунтазам равишда (ҳафталаб, ойлаб) дарс қолдираётган ўқувчилар билан ишлаш мақсадида бу базага прокуратура органлари ҳам уланган.
Айтишларича, мазкур тизимни тўлиқ ўрнатиш бир коллежга 2 миллион 100 минг сўмга тушаркан.
Энг қизиғи, Ғиждувон туманидаги 7 та коллежда бўлдик, деярли барчасида давомат 90-92 фоизни ташкил этади. «Йўғ-э», деб юбордим беихтиёр. Юртимизнинг кўп туманлари, чекка ҳудудлардаги коллежларга бор-йўғи 50-60 фоиз ўқувчилар дарсга бораётгани сир эмас-ку, ахир. Айниқса, чекка туманларда кўрсаткич бундан ҳам паст бўлиши мумкин.
Шу ўринда менда бир савол туғилди: нима учун бундай «бармоқ тизими» бошқа вилоятларда йўқ? Борлари ҳам ўз ташаббуси билан ўрнатган 1-2 та коллежларда, холос. Ҳатто, Тошкентда ҳам барча таълим муассасасида бундай тизим йўқ. Тўғри, айрим мактаб, лицей ва коллежларда бу тизим янада такомиллаштирилиб, ўқувчи таълим муассасасига кирган ва чиққанида ота-онасининг телефонига SMS-хабар борадиган ҳам қилиб қўйишган. Бу амалиётни янада кенг ёйиш керак, назаримизда.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил