Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ХАВФЛИ  САЙТЛАРГА ТЎСИҚ

Ёшларни носоғлом ахборотдан ҳимоялаш усули

Бугунги кунда ахборот хуружи катта хавф солаётган бир пайтда ёшларни турли ёт ғоялардан сақлаш долзарб масала ҳисобланади. Ёш авлодга интернетда қулай, хавфсиз муҳит яратиш ҳамда улар онгига салбий таъсир кўрсатувчи ахборот ва кибер-хуружлардан ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўриляпти.

ХАВФЛИ  САЙТЛАРГА ТЎСИҚ

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси «ZiyoNET» тариф режасини жорий қилди. Халқаро тажриба асосида татбиқ этилаётган ушбу тизим ишончли интернет ресурсларидан оммавий фойдаланиш имконини беради. Янги тариф режаси «ZiyoNET» таълим тармоғига уланиш учун ташкил этилган.  

Мазкур тариф режаси доирасида фойдаланувчи «ZiyoNET» тармоғидаги Ягона ахборот ресурслари рўйхатига кирган илмий, таълимга оид, маънавий-маърифий, боланинг етук ҳамда соғлом бўлиб вояга етишига хизмат қиладиган бошқа миллий ва халқаро сайтлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

«ZiyoNET» тариф режасида Ягона ахборот ресурслари рўйхатига киритилган халқаро ва TAS-IX, яъни Миллий UZ доменида фаолият кўрсатувчи сайтлардан ҳам фойдаланиш мумкин. «ZiyoNET» тармоғида TAS-IX ҳудудидаги сайтлардан фойдаланиш трафиги чегараланмаган.

— Бугунги кунда ҳамма ота-она ҳам фарзандининг қайси сайтлардан фойдаланишини назорат қила олмайди, — дейди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Умиджон АЪЛАМОВ. — Ҳозирги ахборот хуружи даврида эса фарзандларимизни носоғлом ахборотдан ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Шу мақсадда ишлаб чиқилган бу дастур ҳар бир ота-она учун айни муддао. Негаки, «ZiyoNET» тариф режасидан фойдаланган киши турли ёт ғоялар илгари суриладиган сайтлардан ҳоли. Шунингдек,  «Davra.uz» ижтимоий тармоғидан ҳам бемалол фойдаланиш мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔188

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔349

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔644

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 188    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 349    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 644    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 646    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 729    🕔 15:59, 12.12.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар