Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилИнсон ҳамма нарсага тоқат қилиб яшаши мумкин, аммо адолатсизликка бардош бериши қийин. Фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан ўртоқлашиш, ечим топишида кўмаклашиш мақсадида бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхонаси адолат қарор топишида халқимизга яқин кўмакдош бўлмоқда.
— Йигирма йилдан зиёд эл хизматида бўлдим, лекин халқнинг қалбида шунча мурожаати борлигини билмаган эканман, — дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жондор туманидаги халқ қабулхонаси мудири Амрулло Жўраев. — Туманимиз аҳолисидан ҳар куни ўнлаб мурожаатлар тушяпти. Халқ биздан ўзининг конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини талаб қиляпти. Айрим мансабдорларнинг эътиборсиз, лоқайд, масъулиятсизлигидан шикоят қилиб келяпти. Бу ўринли талаб.
Халқ қабулхонасида туман ҳокимлиги, прокурори, ички ишлар бўлими бошлиғи, хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари қабуллари алоҳида жадвал асосида ташкил этилган. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаат билан келган фуқаронинг ҳеч бир тўсиқларсиз раҳбар қабулида бўлишини таъминлашда аҳоли учун қулай шароит яратилган. Қабулга келган фуқаролар билан муомала маданиятини юқори даражага кўтариш, раҳбар иш жойида бўлмаган ҳолларда мурожаат этувчининг манзили ва телефон рақамлари ёзиб олиниб, унга қисқа муддатда раҳбар қабулини таъминлаб бериш чоралари кўрилади.
Ҳозиргача халқ қабулхонасига келиб тушган 82 та мурожаатнинг 5 таси ички ишлар фаолияти бўйича, 4 таси алимент, 2 таси бандлик, 7 таси кредит олиш, 7 таси газ, электр, сув ва иссиқлик таъминоти, 5 таси коммунал тўловларни ҳисоблаш, 1 таси санъат, маърифат ва маданият масаласи, 1 таси нарх-наво масалалари, 10 таси моддий ёрдам, 10 таси икки ёшгача олинадиган нафақа пулларини ололмагани сабабли мурожаат қилишди.
Мурожаатларнинг 42 таси қаноатлантирилган, шундан 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси олиб берилди. 3 нафар бола мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди. 8 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам берилиши таъминланди. 10 нафар фуқарога тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, 15 нафар фуқаро банкдан бола нафақасини ололмаётгани хусусида оғзаки мурожаати қаноатлантирилди. 40 таси эса ҳудуддаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларига юборилиб, 20 таси ижобий ҳал қилинган, 20 таси эса ўрганилмоқда.
Фуқароларнинг қонуний мурожаатларини қисқа муддатда синчиклаб кўриб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида халқ қабулхонасида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш учун соҳалар бўйича таҳлиллар ўтказилиб, қатъий чоралар кўриляпти.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил