Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БОЛАЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН «ЯХШИ НАРСАЛАР»

аввал фарзандларимизнинг онгини, кейин эса ўзини ўлдиради

«Оила даврасида» газетасининг 2017 йил 23 мартдаги 12-сонида чоп этилган «Кўк кит» балоси» сарлавҳали мақолани ўқиб, ўйланиб қолдим. Ростдан ҳам, бугун фарзандларимизни бекаму кўст ўстиришга ҳаракат қиляпмиз-у, кўринмас, ташқи таъсирлардан, зимдан уларнинг онгини заҳарлашга бўлаётган уринишлардан ҳимоя қилишни унутиб қўймоқдамиз. Мақолада тилга олинган, бугун юзлаб ўсмирларнинг умрига зомин бўлаётган виртуал ўйин — «Кўк кит»дан ҳам миқёси ва зарари кам бўлмаган, эҳтимол, ундан-да хавфлироқ омиллар оз эмас.

БОЛАЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН «ЯХШИ НАРСАЛАР»

Қатор ўйинчоқ дўконларини кузатдик. Уларда «Модная девушка» ёзуви билан тақдим этилаётган қўғирчоққа ярим яланғоч ва киндиги очиқ фасондаги кўйлак кийдирилган. Яна бирининг эгнига бир кўкраги очиқ, иккинчиси  ёпиқ кўйлак илдирилган... Кўриб, уятдан юзингиз чўғ бўлиб ёнади.

Улар халқимизнинг азалий қадриятлари — шарм-ҳаё, ибо, уят каби фазилатларимизга чанг солмоқда. Ярим яланғоч, кўкраги ярми очиқ кийимдаги ўйинчоқларнинг  қиз болалар тарбиясига салбий таъсирини кўз олдимизга келтирайлик. Бола ундан нима ўрнак олади? Ахир, бугун баъзи келинларимизнинг никоҳ либосларию кўча-кўйлардаги айрим қизларимизнинг кийинишлари ўша қўғирчоқлардаги ҳаёсизликнинг «юксак натижаси» эмасми?

Баъзилар ўйинчоққа болани алдаб турадиган шунчаки бир восита деб қарайди. Ўйинчоқ орқали болага ғоя, мафкура, миллийлик, инсонийлик, ахлоқу одоб ҳам сингади. Буни унутсак эса…

Эътибор берганмисиз? Болажонлар учун ўзимизда ишлаб чиқарилаётган маккажўхори қаламчалари қутисида ярим яланғоч, айримлари ички кийимда бўлган қизчалар тасвири берилади. Бундан кўзланган мақсад нима? Бундай наклейкаларнинг асосий мижозлари — болакайлар-ку! Хўш, бу билан болаларимизга, айниқса, қизларимизга нима тарғиб этиляпти?

«Ҳа энди, бир наклейка-да», деб эътиборсиз қараш нақадар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини қачон тушуниб етамиз? Нимагаки беҳаёлик, одобсизликка ундовчи ғоя сингдирилган экан, биз ота-оналар, жамоатчилик бунга қарши курашмоғимиз шарт.

Ҳозирги пайтда маънавий-маърифий ҳаётимизни, ахборот оламини интернетсиз тасаввур этолмаймиз. Интернетда нима кўп — болаларга мўлжалланган турли-туман ўйинлар кўп. Уларга фарзандларимиз ўз ихтиёрича кириб, ўйнаяпти. Афсуски, ҳамма ота-она ҳам фарзандининг айнан нима ўйин ўйнаётганини назорат қилаётгани йўқ.

Интернетда ёшларимиз орасида кенг оммалашган ўйинлардан бири — Clash of Clans (яъни, «Жамоалар уруши»). Бу ўйин сарлавҳасининг ўзиёқ болаларни урушга даъват қилиш эмасми? Демак, ўйин ўйин учун, деб кетавермасдан, улардаги сўзларнинг, тасвир воситаларининг таъсирини олдиндан ҳисобга олишимизга тўғри келади.

«Resident Evil 5» (яъни, «Ёвузлик маскани 5») номли бошқа бир ўйинда ўйин қаҳрамони кейинги босқичга ўтиш учун бир хонага кирганида уйнинг ўртасида бир китоб ерда ётган бўлади. Ўйин шартига кўра, қаҳрамон ўша китобни босиб ўтиши керак. Ваҳоланки, оёқости бўлиб ётган китоб Қуръони карим экан.

Тасаввур қиляпсизми? Нега айнан муқаддас китобимиз? Нега у ерда? Нима учун уни ўйнаётган бола қаҳрамон тимсолида муқаддас китобимизни босиб ўтиши керак? Бу ўйинни ким яратгану, уларнинг асл мақсади нима?

Ғоявий ахборот хуружлари кучайиб бораётган бугунги даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари  асосида ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, ёшлар ўртасида маънавий тарғиботнинг замонавий усулларидан фойдаланишни даврнинг ўзи талаб этмоқда.

 Ёшлар ҳар хил ахборотларни, фикрларни қулоқ билан эшитгандан кўра, кўз билан кўриб қабул қилишни афзал билишади.  Замонавий коммуникация ва ахборот технологияларининг ҳаётимизга жадал кириб келиши ҳам бунга  сабаб бўлмоқда.

Албатта, жаҳон ахборот майдони ­кенгайиб бораётган бир пайтда ёшларимизни буни ўқима, буни кўрма, деб замон талабларига қарши тура олмаймиз. Фақат улар тарбиясини анча эрта бошлаш, онги-тафаккурини ёвуз кучларга бериб қўймасдан, маънавий иммунитетни шакллантириш долзарб масаладир.

Интернет сайтларида турли ўйинлар орқали одамлар, айниқса, ёшларни ўз жонига қасд қилишга ундаш сингари соғлом ақл қабул қила олмайдиган фожиага шунчаки қараб турмайлик! Бундай пайтда жамиятнинг ҳар бир аъзоси ҳушёр бўлиб, маънавий таҳдидларга қарши фаол курашиши зарур. Бу нафақат сизу бизнинг, балки даврнинг, замоннинг талабидир.

Зиёда ҒАФФОРОВА,

Республика Маънавият тарғибот маркази бўлими мудири




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар