Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЖАҲОЛАТНИ ЕНГОЛГАН ИНСОН

ҳамиша ғолиб бўлади 

Мен тирик қайтаман, она, — деди озиб-тўзиб кетган, тахта дарвозага ҳолсиз суяниб қолган муштипарга...

ЖАҲОЛАТНИ ЕНГОЛГАН ИНСОН

Бағдод туманининг Самандарак қишлоғида яшовчи Абдумансур ота Умаровни кўпчилик қатори навқирон ёшда ҳарбий хизматгаИккинчи жаҳон урушига олиб кетишди. Орзулари бир олам йигит жанггоҳларда нималар рўй бериши мумкинлигини ҳис қилибилмай, қопчиғини елкасига ташлади-ю, остонадан хатламаёқ ортга ўгирилиб, онасига ана шу сўзларни айтди.

Ўшанда ички ҳиссиёт уни алдамаган экан, урушдан омон қайтди! Тўрт томонда портлаган снарядлар аскарнинг руҳини синдирмади, дайди ўқлар қулоқларининг остидан ғизиллаб ўтди, бепоён ўрмонларнинг гадойтопмас бурчакларида кечган аёвсиз жанглардан омон чиқди. Эҳ-ҳе, бу аянчли, фожиали хотиралар Абдумансур отани ҳали-ҳануз тарк этгани йўқ.

Отахон яқинда 93 ёшни қаршилайди. Шу ёшда китоб мутолаасини канда қилмайди, ўқигандаям, китобларнинг сарасини чертиб-чертиб ўқийди, десам, ишонаверинг!

Сўритокнинг тагида чоғроққина нақшинкор сўри. Сўрида Абдумансур ота парболишга тирсагини тираганча кўзойнагини тақволиб, китоб варақлаяпти. Ҳар-ҳар замонда бош кўтариб қўяди, кўзларига тин бериб, ҳовлига, томорқаси томонларга қараб олади. Пахтагулли чойнакни пиёлага индириб, аччиққина кўк чойдан симиради. Кейин яна китобга мук тушади.

— Ассалому алайку-у-ум, — деб отахоннинг истиқболига юрдим. Сўрида тиззалаб бориб, қўш қўллаб сўрашдим. Байрам арафа йўқлаб, суҳбатидан кўнглимни яшнатай, деган умидда келганимни айтдим.

— Зап иш бўпти-да, болам, — деди отахон чеҳраси ёришиб. — Хуш кўрдик! Қани, бир пиёла чойдан ол-чи! Суҳбат қочмас...

Абдумансур ота чой узатди. Пиёлани оларканман, мутолаа қилинаётган китобга кўзимнинг қири тушди — «Одамийлик мулки».

— Хў-ў-ўп, ана энди гапир, болам. Нималар бўляпти ён-атрофда?

Суҳбатдошим шу саволни беришга берди-ю, жавобни кутмаёқ, давом этди:

— Бу-у, қурғур, бузғунчию террорчилар қачон бас қилишаркан-а? Тўполон, ур-йиқит, портлаш. Нима, шунча урушлар каммиди?! Тинчгина яшаб, кун кўрса бўлмасмикин-а?

— Нимасини айтасиз, ота...

— Буларнинг барисими, болам, маънавиятсизлик, китоб ўқимасликнинг оқибати! Жаҳолат бу!..

Абдумансур ота ҳақ, лекин бу мавзу отахонни беҳаловат қилиши тайин. Шунга, суҳбатни бошқа ёққа бурдим:

— Қанақа китоб ўқияпсиз, ота?

— Э-э, ўтган ҳафтада Тошкентга бориб, ҳалиги, номи нимайди-я, ҳа-а, «Китоб дунёси» деган дўкондан беш-ўнта китоб сотиб олгандим.

Рост, ота ҳар ойда бир пойтахтга боради. Ҳар борганда Мустақиллик майдонини зиёрат қилади, Хотира хиёбонида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулдаста қўяди, Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонларча ҳалок бўлган қуролдошларининг номини зарҳал лавҳлардан қидиради. Ўзига таниш аскарнинг номини ўқиганда, рўмолчасини юз-кўзига босиб-босиб олади... Кейин қайтишда, албатта, китоб дўконига киради. Белдаги белбоғига тугилган пенсиясидан сарфлаб, ўзига, невара-чевараларига атаб китоб сотиб олади.

Отахон қулайроқ ўрнашиб олиб, давом этди:

— Ўқиган сарим ўқигим келаверади. Лекин кейинги пайтда дўхтирлар кўп ўқишни ман қилиб қўйишяпти. Кўзимга зарари бор экан...

— Толиқиб қолмасин, дейишгандир-да сизни?

— Ҳа-а, шунақа. Ўтган куни ҳам келишди. Ҳа, десам, уруш қатнашчиларини тиббий кўрикдан ўтказиб юрибмиз, дейишди. Алламбало аппаратларини улаб, чуқу-у-ур текширишди.

— Хўш, натижалар қалай бўлди?

— Қаридик, болам, қаридик. Йиллар шитоб ўтавераркан, аввалги куч-қувват сўниб, оёқ-қўлинг увишадиган, ўтирсанг туролмайдиган, турсанг ўтиролмайдиган бўлиб боравераркансан, болам. Битта кўзимдан жудо бўлганимга анча йиллар бўлди. Энди иккинчиси ҳам ­са-ал хира тортиб қолган. Лекин тишларим соғлом, худога шукр. Қон босимим ҳар замонда бир безовта қилишини айтмасам, отдайман, болам.

Абдумансур отанинг мамнунлик билан айтишича, туман ҳокими бошчилигидаги бир гуруҳ фаоллар ўтган ҳафтада келишиб, 2 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган автомашиналардан исталган бирини навбатсиз харид қилиб олиш имконини берувчи махсус сертификатни тантанали равишда топширишибди.

— Анчадан бери йиғиниб юргандик, — деди отахон. — Ҳалиги икки миллионни ўшанга қўшиб, бугун эрталаб кенжамни машина опкелишга шаҳарга жўнатвордим. «Матиз» оламан, деб юрувди, бира-тўла «Нексия» ол — гижинглатиб юрасан, дедим. Қалай, боплабманми?

Абдумансур ота елкаларини силкитиб-силкитиб, тиззасига шапатилаб-шапатилаб кулди. Ўз ҳаётидан, кечмишидан, пешонасидаги ёзуғлардан рози-да, кулади! Ўтган йили кеч кузда юртимиздаги энг сўлим масканлардан бири саналган «Чимён» сиҳатгоҳида бепул дам олиб келди. Шукр, тинч диёрда яшаяпмиз, байраму қувончли кунларимиз кўп. Ҳар байрамда давраларнинг тўри, юрагимизнинг қўри, совға-саломнинг зўри — шу нуронийларимизники!

Отахон билан самимий хайр-хўшлашиб, дарвоза томонга юрдим.

— Байрамларни кути-и-иб ўтирмасдан, бошқа пайтлардаям кеп тургин, болам...

Абдумансур ота ҳақ гапни айтди!..

Давлатжон ПОЛВОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар