Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБугун «ўргимчак тўри» дея аталаётган интернетдан фойдаланувчилар дунё аҳолисининг салмоқли қисмини ташкил этади ва улар сони борган сари ортмоқда. Глобал тармоқ кундалик ҳаётимиздан чуқур ўрин эгалламоқда.
Ахборот асрининг буюк ихтироси ҳозир кўплаб кўзга кўринмайдиган таҳдидлар уясига айланиб бораётгани сир эмас. «Оммавий маданият», мафкуравий, ғоявий, ахборот хуружлари, тубанлик, зўравонлик ва ҳаттоки, ўз жонига қасд қилишгача етаклашга хизмат қиладиган интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар тобора кўпаймоқда.
Виртуал оламда бундан икки йил олдин пайдо бўлиб, ижтимоий тармоқларда «ўлим гуруҳлари» томонидан бошқарилаётган, одамни ўз жонига қасд қилишгача ундайдиган «Кўк кит» ёшлар онгига қарши қаратилган ана шундай жиддий қуролга айланмоқда.
Шунчаки қараганда, бу ўйин жуда оддий. Ўсмир ўз ёшида атрофдагиларга ўзининг нималарга қодир эканини кўрсатишга иштиёқманд бўлади. У ҳар ишда ғолибликка, етакчиликка интилади. Ижтимоий тармоқлардаги «ўлим гуруҳлари» ўсмирнинг ана шу нозик жиҳатларига эьтибор қаратган ҳолда бу ҳислардан фойдаланади.
Ўйиннинг шарти шундаки, эрта тонгда тармоққа кириб, бошқарувчи юборган бир ёки бир нечта шартни бажариш талаб этилади. Гуруҳ бошқарувчиси ўсмирни ўз назоратида ушлаб туриш учун топшириқни бажарган ёки бажармаганига доир сурат ёки видеоролик юборишни сўрайди. Бу шартлар сирасига танасига кўк кит суратини тиғ билан ўйиб чизиш ёки баланд бино томининг энг чеккасига бориб туриш ва ундан сакраш кабилар киради.
Ўйин давомида бошқарувчи ҳаётнинг «бемаънилиги», «ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги» тўғрисидаги видеоролик ва мусиқаларни юбориб туради. Оқибатда бу ёшлар онги ва психологиясига кучли таъсир кўрсатиб, уларнинг ҳаётга бўлган қизиқиши, муҳаббатини сўндиради. Атрофга бефарқ ва лоқайд қилиб қўяди.
Агар фойдаланувчи берилган вазифани амалга оширмаса, унга таҳдид қилишади. Фойдаланувчининг махсус дастур орқали манзили аниқланиб, тураржойини билиб олишади. Сўнг қўрқитиш ёки ўйин давомида алдов йўли билан улар қўлга киритган суратларни фош қилишини айтиб, ваҳимага солади. Сўнгги босқичда эса ўз жонига қасд қилишгача ундайди.
«Кўк кит» ўйини асосан МДҲ давлатларида кенг тарқалмоқда. Маълумотларга кўра, Россияда 720 нафар, Қирғизистонда 95 нафар, Қозоғистонда 33 нафар бола ушбу ўйин домига тушган. Ўнлаб ўсмирлар «Кўк кит» тузоғига тушиб қолиб, унинг қурбони бўлган. Айниқса, Қирғизистон ички ишлар ва маориф вазирликлари бу ўйиннинг аянчли оқибатлари ҳақида бот-бот огоҳлантирмоқда. Чунки мамлакатда жорий йил бошидан томир отиб бораётган ушбу ўйин оқибатида 15 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилган.
Шундай мудҳиш воқеалардан яна бири Украинада содир бўлди. Хабарларга кўра, ўсмир қизнинг ўлим олди мактубини топиб олган она полицияга тезкор хабар беради. Киев шаҳар полицияси саъй-ҳаракатлари билан қиз 16 қаватли тураржой биносининг томида ушлаб қолинган.
Беш бола асраб қолинди
Хўш, бизда-чи? Вазият қандай? Ушбу таҳдиднинг олдини олиш борасида қандай ишлар қилиняпти?
Таъкидлаш жоизки, республикамизнинг мактаб, коллеж ва лицейларида маҳалла фаоллари ва ички ишлар ходимлари, ўқитувчилар билан назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Суриштирувлар шуни кўрсатмоқдаки, бу иллатга афсуски, дучор бўлган ўсмирлар учраб турибди. Бир ўқувчи ўйиннинг тўрт босқичини ниҳоясига етказиб, танасининг айрим қисмларини тилиб ташлаган. Яхшики, бунинг охири аянчли эканини англаб, ўйиндан чиқиб кетган. Ўн бешинчи босқичгача борган яна бир ўқувчи эса ўз қўлига шафқатсизларча жароҳат етказган. Аниқланишича, ўша боланинг онаси хорижда ишлайди, отаси эса бошқа манзилда яшайди. Бола бувиси билан қолган.
Энг ёмони, Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари ўз жонига қасд қилишни мақсад қилган «Кўк кит» ўйинида ўн бешинчи даражага ўтган беш нафар мактаб ўқувчисини «ўлим гуруҳи»дан сақлаб қолишга эришган.
Ушбу хатарли ўйинларга чалинмаслик учун биринчи навбатда, ота-оналар фарзандларига нисбатан ҳушёрликни ошириши зарур. Бола тарбиясида ота-она ва ўқитувчининг ҳамкорлиги мустаҳкамланмас экан, ҳар қанча таълим-тарбия ишлари самарасиз бўлиб қолаверади.
Шу билан бирга, ота-оналар, фуқаролар йиғинлари ходимларининг огоҳлигини, ҳушёрлигини ошириш мақсадида ўқув масканларида, маҳаллаларда жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ҳозиргидек расмиятчилик учун, шунчаки эмас, жонли мулоқот, ёшларни дилдан тинглайдиган қилиб ўтказилса, кўпроқ самара беради, назаримда. Мактабдан кейин боланинг бўш вақтини компьютер ўйинларига эмас, балки мусиқа, санъат, спорт, миллий хунармандчилик ва бошқа касб-ҳунар ўргатувчи тўгаракларга диққатини тортиш керак. Айниқса, китобхонлик бунда яхши халоскордир.
Яна бир гап. Биламизки, компьютер ўйнаш учун мўлжалланган жойларнинг асосий харидори мактаб ва коллеж ёшидаги ўқувчилардир. Шуни инобатга олсак, улар ўрнига кутубхона ёки спорт машғулотлари ўтказувчи заллар кўпроқ қурилса, нур устига нур.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил