Пахта йиғим-терими билан боғлиқ илгариги воқеалар, фожиаларни ҳозирги авлод яхши билмайди, бу ҳақда айтилган ҳикоялар уларга ўтмишдан эртаклардай туюлади.

Ўша  даврда «вакил» деган сўз тез-тез тилга олинарди: «Фалончи фалон колхозга вакил бўпти, жаҳли ёмон эмиш, ҳаммани қақшатаётганмиш...» Бир сўз билан айтганда, вакил дегани давлатнинг шафқатсиз пахта сиёсатини амалга оширувчи ҳайбаракаллачи одам эди.

Кичикроқ бир хизматчи бўлган отам қўшни хўжаликка вакил қилинди. Тонг отмасдан уйдан чиқиб кетиб, ярим тунда уйга қайтар, тиззасига уриб, «Эҳ, яна ярим тонна топширганимизда фалон колхоздан ўзиб кетардик», дея афсусланарди. Радиодан пахта тайёрлаш режаси ҳақидаги маълумот айтилаётганда киприк қоқмай, диққат билан эшитар, махсус дафтарига  ҳафсала билан ёзиб олар, гўё пахта иши унинг учун ҳаёт-мамот масаласи эди.

Фотима-Зуҳра деган эгизак сингилларим бўлиб, каттаси касалвандроқ эди. Унинг касали кундан-кунга оғирлашаверди. Онам ҳар куни болани дўхтирга  кўрсатайлик, дея отамга тавалло қилар, аммо вакилнинг бунга вақти бўлмас эди. Ҳар гал бир хил гапни эшитардим: «Сабр қил, онаси, сабр қил. План тўлишига озгина қолди».

Фотиманинг ранги-рўйи бутунлай ўзгариб, нафас олиши оғирлашганда онам айтган гап сира эсимдан чиқмайди: «Сизга пахта керакми ёки бола? Ўлсин шу пахтангиз!..»

«Эртага албатта дўхтирга борамиз, яна бир кунгина сабр  қил!» деди отам. Аммо синглимни эртаси куни дўхтирга олиб боришга ҳожат қолмади. У ўша оқшом вафот этди...

Шодмон ОТАБЕК




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар