Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

НЕГА ФАҚАТ КЕЛИН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ?

Келин келган хонадонда бир қараш бор: эр тугул қайнота-қайнона ва барча қайнбўйинлар, қолаверса, катта хонадоннинг ҳамма ишлари келиннинг елкасига ортиб қўйилади. Нега хонадонда фақат келин хизмат қилиши керак? Ҳақиқатан, келин ҳамма ишни бажаришга масъулми? Бунинг бирон қонуний асоси борми ёки бу эр ё қайнонанинг зуғуми остида бўладиган ишми?

НЕГА ФАҚАТ КЕЛИН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ?

Бугун яхши ниятлар билан барпо этилган оилаларнинг барбод бўлиб кетишига ҳам айни шу вазиятдаги тушунмовчилик сабаб бўлаётир. Турмуш қуриш арафасида турган қизлар ҳали биринчи учрашувдаёқ: «Олдиндан айтиб қўяй: мен бир умр ота-онангиз хизматини қилиб юрадиган хизматкор бўлмайман!» қабилидаги дангал шартни кўндаланг қўйишяпти. «Шунча йил кипригимда кўтариб боққан қизимни сизнинг оилангизда чўрилик қилдирмайман!» деб янгигина келинчак-қизини бир оила бағридан ажратиб олаётган ота-оналар ҳам йўқ эмас...

Ҳа, бундай ҳолларда муносабатлар анча кескинлашади. Аввалига, тушунмовчилик, дилхиралик, норозилик, кейинчалик эса, талашиб-тортишиш, бир-бировга қаттиқ муомала, охир-оқибатда росмана уриш-жанжалга айланади. Ўрмонга ўт кетса, ҳўлу қуруқ баравар ёнганидек, кўнгилларда пайдо бўлган ўзаро ғазаб ва нафрат олови турмушдаги сон-саноқсиз яхшиликларни ҳам кулга айлантиради.

Узоқ йиллик тажрибам давомида ҳали турмушга чиқмаган қизларнинг мана шу масалага муносабати билан доимо қизиқиб бораман. Турмуш қуриш остонасидаги қизларга: «Нима деб ўйлайсиз, оилада ҳамма хизматни келин қилиши тўғримикан?» дея савол берганимда, улар бундай қилиш фақатгина жабру зулм эканини жон-жаҳди билан гапира кетишади. Афсус, дейман. Бундай қизлар борган жойида бир умрга тош қотиб, барака топиб кета олармикан?.. 

Тан олишимиз керак, оила қураётган йигит-қизларимизнинг бу борадаги тушунча ва билимлари етарли эмас. Айниқса, уларда ҳуқуқий саводхонликнинг камлиги келажакда турли тушунмовчилик ва низоларга сабаб бўлиши мумкин. Мана, масалан, никоҳдан ўтаётган ёшлардан бир сўраб кўринг-чи, улар оилавий муносабатларни тартибга солишдаги асосий меъёрий ҳужжат — Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексидан қанчалик хабардор? Улар никоҳланиш, оила қуриш, биргаликдаги турмуш каби масалалардаги ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини билишадими? Ёки оила борасидаги вазифаларини тушуниб етишга интилишяптими? Аслида барча муаммо ва низолар ўзи билимсиз бўла туриб, доноликни даъво қилишдан, ноҳақ бўла туриб, ҳақ талашишдан келиб чиқади.

Коллежимиз ўқувчи-қизлари билан шу мавзуда тез-тез суҳбатлар, баҳс-мунозаралар ўтказиб турамиз. Соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда турмушда энг кўп асқатадиган масалалар юзасидан савол-жавоблар қиламиз. Яқинда бўлиб ўтган навбатдаги тадбиримизда айнан оилада келиннинг хизмат қилиши масаласи муҳокама этилди.

— Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 8-моддаси «Оилавий муносабатларда маҳаллий урф-одат ва анъаналарнинг қўлланилиши» деб номланган, — дея тушунтириш бериб ўтди ҳуқуқшунос Мансур ­Каримов. — Унда «қонун ҳужжатларида оилавий муносабатларни тартибга солишга оид тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тамойилларига зид бўлмаган маҳаллий урф-одат ва анъаналар қўлланилиши» белгилаб қўйилган. Келин эрининг уйини ўз уйидай, унинг ота-она ва қариндошларини ўз ота-онаси, қариндошларидай кўриб, самимий муносабатда бўлиши маҳаллий урф-одат ва анъаналаримизнинг узвий бир қисмидир. Қолаверса, бу минг йиллардан бери давом этиб келаётган, асрлар синовидан ўтиб, турмуш тарзимизга сингиб кетган ҳолат. Ҳеч бир қиз ўз уйида ота-онаси, ака-си­нгиллари учун овқат тайёрлаш, кир ювиш, ҳовли супиришдан малолланмайди. Келинлик вазифаларини сидқидилдан бажариш ҳам худди шундай. Оила аъзоларига кўрсатилган илиқ муносабат хонадон аҳлининг меҳр-муҳаббати, миннатдорлиги ва олқишига сабаб бўлади. Шу билан бирга, оилада келиннинг хизмат қилиши суиистеъмол қилинмаслиги, қайнота-қайнона келинга ўз фарзандига қилгани каби — балки ундан ҳам мулойимроқ, ҳурмат билан муносабатда бўлиши зарур. Ҳар икки томон мана шу жиҳатларни тўғри тушуниб олса, оилада ҳеч қандай низо ёки келишмовчиликка ўрин қолмайди.

Оила кодексидаги биргина модда моҳиятини тўғри англамаслик қанчадан-қанча можароларга сабаб бўлиши мумкин экан. Бу эса янги ҳаёт бўсағасида турган йигит-қизларимизнинг биринчи навбатда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш жуда муҳимлигини кўрсатади.  

 Дилбар ВАИСОВА,

Урганч политехника ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи хотин-қизлар қўмитаси раиси




Ўхшаш мақолалар

Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔188

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔349

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔644

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 188    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 349    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 644    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 646    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 729    🕔 15:59, 12.12.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар