Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилЯқинда Қизилқумга боргандим. Саҳро бағрини «тилиб» ўтган асфальт йўлдан кетар эканман, бу ернинг чексизлигига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси нақадар бойлигига яна бир бор амин бўлдим. Аммо дилимни бир манзара ғаш қилди: йўл ёқаларига туташиб кетган яйлов, ўтлоқ-майдонлар ўйиб, чуқур қилиб ковлаб ташланганди. Камига ичи турли чиқинди, ҳайвон лошлари, суяклар билан лиқ тўла, кўзга жуда хунук кўринарди.
Она замин бағрини тилиб, ўйиб, ковлаб ташлаш кимга, нега керак бўлди экан, деб ўйлаб қолдим. Эҳтимол, бу ерларда белгиланган қидирув, изланиш ишлари олиб борилгандир. Бу яхши, албатта. Лекин ишни ниҳоясига етказгандан кейин, қазилган, ўйилган майдонларни тўлдириб, текислаб, уни асл ҳолига келтириб қўйиш керак эмасми? Шундай йўл тутилса, бу жойларда яна кўплаб ўсимликлар ўсади, улардан эса чорвадорлар озиқа сифатида фойдаланади. Атроф яшнаб, табиат мувозанатига путур етмайди.
Тарихдан маълум. Инсон қадами етган жой ҳамиша вайронага айланган. Бепарволик, лоқайдлик оқибатида асрлар давомида савлат тўкиб турган ерлар ишдан чиқарилган. Кўпгина яйлов, дала ерлар қовоққа ўхшаб ковлаб ташланган. Оқибатда маданий ва маърифий бойлигимизнинг кули кўкка совурилган. Буни кўҳна Қизилқум саҳросидаги ерларда «фаолият» кўрсатаётган йўлсозу геологлар яхши билади, назаримда. Шу боис энди бунга асло йўл қўйиб бўлмайди.
Аслида барчамизни ер боқади. Замонавий шаҳарларимиздаги ҳамма тўкин-сочинлик ҳам асосан, қишлоқ, чўл тупроғига боғлиқ. Аммо буни айримлар ё тушунмайди, ё тушунишни истамайди. Баъзи лоқайд, юрт тақдирига бефарқ инсонларнинг эътиборсизлиги сабаб дунёга донғи кетган чўлимизни ковлаш, уни чиқиндихонага айлантириш ишларига ҳанузгача барҳам берилгани йўқ. Бундан фақат ачинасан, киши.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз чиқишларида ердан унумли, мақсадли фойдаланиш кераклигини бот-бот уқтириб келади. Давлатимиз раҳбарининг бу масалага астойдил жон койитгани бежиз эмас. Чунки бир қарич ер ҳам биз учун ардоқли, эъзозли. Шундай экан, чўл ёки дашт бўладими, кўз қорачиғидек асраб-авайлайлик. Зеро, табиатни асраш, уни муҳофаза қилиш ҳар бир инсоннинг бурчи, мажбуриятидир. Унга номақбул муносабатда бўлиш — энг катта гуноҳ, жоҳилликдир.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил