Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«ҚАЙЧИ ТЕГДИ»

Халқимиз жуда болажон. Хонадонда чақалоқ туғилса, янги меҳмон ўзбекона урф-одатлар билан кутиб олинади, унга меҳр берилади.

Яқинда фарзандли бўлган опам қўнғироқ қилиб, ўғлининг сочлари ўсиб қолганини, бобожониси «қайчи тегди» қилиб бериши кераклигини айтиб қолди. Бу маросим ҳақида жуда кўп эшитгандим, аммо шахсан иштирок этмаганман. Қизиқиб, ўзбекона бу одат ҳақида катталардан сўрадим. Бувимнинг айтишича, «қайчи тегди»да боланинг илк сочига ёши улуғ, ҳаётий тажрибаси катта отахонлардан бири қайчи уриб беради. Бунда янги меҳмон ҳам шу ёшларга етсин, отахондек мазмунли ҳаёт кечирсин, деган рамзий маъно мавжуд. Сўнг боланинг қирқилган тутам сочлари илдизи бақувват дарахт тагига кўмиларкан. Бунда ҳам албатта, келажакда боланинг соч илдизи бақувват дарахтники каби кучли бўлсин, ўзи ҳам туп қўйиб, палак ёзсин, деган маъно мужассам.

Уйимизда ўтказилган «қайчи тегди» катта шодиёнага айланиб кетди. Ойижоним тайёрлаган ширинликлардан, ҳолвалардан болаларга улашдик, қўни-қўшнига тарқатдик. Бу ота-боболаримиздан қолган азалий қадрият.

Ҳақиқатдан ҳам, оддий кўринган ушбу маросим тагида катта ҳикмат яширин. Бизчалик болаларни ардоқлайдиган, севиб-эркалайдиган халқ бўлмаса керак...

Дилфуза ТИЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Аёл –  миллат бунёдкори

Аёл – миллат бунёдкори

🕔15:33, 06.03.2026 ✔188

Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

Батафсил
Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

🕔17:05, 08.01.2026 ✔349

Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

Батафсил
Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔644

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аёл –  миллат бунёдкори

    Аёл – миллат бунёдкори

    Бобомиз Амир Темур айтганидек, юртнинг қудрати қурилган биноларда акс этса, юртда маънавий қудрат, маданий юксаклик аёлга бўлган муносабат билан белгиланади. Аслида аёлни қадрлаш биз учун бобомерос туйғу. Бу мерос биз учун юз йиллик, минг йиллик эмас, балки жуда қадимданоқ халқнинг онгу-шуурига сингиб келаётган юксак қадрият ҳисобланади.

    ✔ 188    🕔 15:33, 06.03.2026
  • Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Экологик маданият – ОИЛА, МАКТАБ ва МАҲАЛЛА интеграциясига боғлиқ

    Оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигида инновацион экотизим яратиш, яъни барча тарбия ва таълим муассасаларини бир платформада уйғунлаштириб, замонавий технологиялар воситасида экологик тарбия­ни олиб бориш зарур.

    ✔ 349    🕔 17:05, 08.01.2026
  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 644    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 646    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 729    🕔 15:59, 12.12.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар