Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЭШИКНИ ҚУЛФЛАМАНГ, УЙДА БОЛА БОР!

«Болам, укаларингга қараб тур. Ишларимни битириб, дарров келаман. Эшикни қулфлаб кетаман…»

ЭШИКНИ ҚУЛФЛАМАНГ, УЙДА БОЛА БОР!

Аёл вояга етмаган фарзандларини кўп қаватли уйда қолдириб, бамайлихотир ташқарига чиқди. Орадан чамаси бир соатдан кейин қайтиб келди. Аммо уй олдида тўпланган оломонни, хонадонидан чиқаётган қоп-қора тутунни кўриб, бутунлай ўзини йўқотди. Кўз олди қоронғилашди. Ахир, болалари уй ичида қолиб кетган-ку! Бирдан «вой дод», деб бақирганча уйи томон югурди.

Яхшиямки, маҳалладагилар норасидаларни қутқариб қолибди. Лекин хонадонининг кули кўкка совурилган…

Бўзга сакраб омон қолди

— Ота-она тирикчилик ташвишида баъзи ҳолларда фарзандини ёлғиз қолдириб, бехавотир юради, — дейди Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги «Истиқбол» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шароф ЭШМАТОВ. — Бу эса, кўп ҳолларда кўнгилсизликларга сабаб бўлади. Масалан, туманимиздаги Алишер Навоий кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида шундай ҳолат юз берган.

Хонадондаги эр-хотиннинг уч нафар вояга етмаган фарзанди бор. Ота ишга кетгач, она ҳам болалари устидан эшикни қулфлаб, кўчага чиқиб кетган. Ёлғиз қолган болалар хонтахта тагига эски қоғозларни йиғиб ёққан. Оқибатда қоғозга қўшилиб гилам ҳам қисқа фурсатда ёниб, олов бутун хонадонни қуршаб олган. Бечора болалар ўзини қаерга уришни билмай, жон ҳолатда бақириб, чинқира бошлаган.

Шунда қўшни хонадонлардан бири ёрдамга келди. Аввал ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар берди. Улар етиб келгунча эшикни бузиб, болаларни олиб чиқай деса, иложи бўлмади: эшик темирдан. Ноилож, ташқарига чиқиб, дераза тагига катта бўз ёзиб, уйда қолган болаларни сакратиб, қутқариб қолинди. Аммо хонадон… 

— Бу ҳолатдаги энг катта яна бир хато — ота-онанинг фарзандини гугурт билан ўйнамасликни уқтирмаганидир, — гапида давом этади Шароф Эшматов. — Унга ёнғин хавфсизлигига қай тарзда риоя этиш кераклиги бўйича тушунтириш олиб бормаганида, назаримда. Шундан сўнг, маҳалламизда бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ҳа, бу гапларда жон бор. Мазкур воқеада ҳам кўриниб турибдики, ёнғинга оддийгина эътиборсизлик ва лоқайдлик сабаб бўлган. Демак, ҳушёрликни бир зумга ҳам бой бермаслик керак. Йўқса, бу бизга қимматга тушиши ҳеч гап эмас. 

Шўхлик оқибати

— Ўтган 2016 йилда республикамиз бўйича 13 мингдан ортиқ ёнғин содир бўлган, — дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси муҳандиси, майор Жалолиддин ҲАКИМОВ. — Содир бўлган ёнғиннинг ҳар ўнтадан биттаси қаровсиз қолган болаларнинг шўхликлари оқибатида рўй берган. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида 3,5 мингга яқин ёнғин юз берди. Уларнинг 221 таси қаровсиз қолдирилган болалар иштирокида бўлган. Бу ёнғинларда 200 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган, 600 дан ортиғига жиддий тан жароҳати етган. Афсуски, бу инсонлар орасида вояга етмаган болалар кўп.

Шу ўринда  қаровсиз қолдирилган болалар содир этган ёнғинлардан айримларини мисол келтириб ўтсак. Хоразм вилоятининг Хива туманидаги хонадон эгасининг қаровсиз қолдирилган фарзандлари олов ўйнаб, молхонани ёқиб юборган. Оқибатда ёнғин қўшни молхонага ҳам ўтиб кетган. Уй эгасининг боласи қаттиқ куйган ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Фарғона туманидаги хонадонда ҳам ёш болаларнинг ёлғиз қолиши натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 140 квадрат метр майдони зарарланган. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги уйларнинг бирида чиққан ёнғинга ҳам ота-она фарзандини ўз ҳолича қолдириб кетгани сабаб бўлган…

— Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин, — дейди Жалолиддин Ҳакимов. — Кўриниб турибдики, аксарият ёнғин ота-онанинг фарзандига эътиборсизлиги оқибатида юз беряпти. Шу боис «тилсиз ёв»нинг олдини олиш учун ота-оналар хавфсизлик талабларига риоя қилишни ва уларни болаларига ҳам мунтазам тушунтиришини сўрардик.

Аввало, ёш болаларни уйда қаровсиз қолдирмай, уларга олов билан боғлиқ уй юмушларни ҳеч қачон буюрмаслик лозим. Иккинчидан, болага ёнғин хавфсизлигининг оддий қоидаларига қай тарзда риоя этиш юзасидан доим тушунчалар бериб бориш керак. Бола нафақат олов, балки тутун ҳам унинг ҳаётига хавф туғдиришини билиши зарур. Шунда биз фарзандларимиз, уй-жойимиз ҳамда йиллар давомида йиққан мол-мулкимизни ёнғиндан асраб қолган бўламиз.

 Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар