Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БУНДАЙ УЙДА ҚАНДАЙ  ЯШАШ МУМКИН?

Оилани мустаҳкам сақлаш учун бугуннинг оғриқли саволлари

БУНДАЙ УЙДА ҚАНДАЙ  ЯШАШ МУМКИН?

Бугун оилаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда уларда асрлар оша сақланиб келаётган бебаҳо қадриятларни асраб-авайлаб, келгуси авлодларга етказиш учун нималарга эътибор қаратиш керак? Бу масала давлат ва жамоат ташкилотлари олдига қандай вазифалар қўяди?

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика «Оила» илмий-амалий маркази, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш  вазирликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ўтказилган республика илмий-амалий анжумани оила институти ва оила қадриятларининг ривожланиш истиқболлари мавзуига бағишланди.  

Ҳаммани ўйлантирадиган савол

Яқинда сўровнома ўтказиб, «Ёшларни оилавий ҳаётга қай тарзда тайёрлаш лозим?» деган савол қўйилганида иштирокчиларнинг 46,5 фоизи бундай билимлар оила даврасида берилиши кераклигини, 33,1 фоизи никоҳ бўйича мутахассислар тушунтириш ишлари олиб бориши зарурлигини, 12,2 фоизи маҳалла фуқаролар йиғини қошида оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари очиш лозимлигини таъкидлаган.     

Қонунчилигимизга кўра, никоҳ ёши эркаклар учун 18, аёллар учун 17 ёш деб белгиланган. Айрим ҳолларда мазкур меъёр қизлар учун бир йилга қисқартирилиши мумкинлиги ҳам қайд этилган. Юридик фанлари доктори Гулчеҳра Маликованинг билдиришича, никоҳ ёшини қисқартиришга доир ҳолатлар бўйича кейинги йилларда сезиларли ижобий натижаларга эришилган. 17 ёшга тўлмаган қизлар никоҳини расман қайд этиш 2011 йилда — 46 та, 2012 йилда — 20 та, 2014 йилда — 12 та, 2015 йилда — 8 тани ташкил этган.

Оила институтида жавобгарлик масаласи бўйича (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси асосида) 2015 йилда жами 1075 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган.

Бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинидаги яраштириш комиссияларига мурожаатлар 2014 йилда республикамиз бўйича жами 75 минг 384 тани ташкил этган бўлса, 2015 йилда улар сони 82 минг 913 тага етган. Булардан 2014 йилда 53 минг 873 таси, 2015 йилда 60 минг 22 таси оила-турмуш доирасидаги можароли масалалар бўлган. Эътиборлиси шундаки, мазкур фаолият натижаси сифатида 2014 йилда 20 мингдан, 2015 йилда 25 мингдан зиёд оила ажрашиб кетишдан сақлаб қолинган.  

Илм-маърифат орқали эришилади

Ҳикматулла ДАМИНОВ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Бугун оилани мустаҳкамлаш, ундаги қадриятларни аждоддан авлодга безавол ўтказиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб фаолият юритишяпти. Масалан, фарзандларнинг таълим-тарбияси борасида барча таълим муассасалари оила, маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати каби қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда иш олиб боряпти. Ҳар бир боланинг оила ва жамоатчилик эътиборидан четда қолмаслиги учун 9 минг 692 та умумий ўрта таълим мактабидан ташқари 4 минг 916 та мактабгача таълим муассасаси, 225 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 283 та мусиқа ва санъат мактаби, 211 та «Баркамол авлод» болалар маркази фаолият юритяпти. Фарзандларимизга кўрсатилаётган бундай эътибор ва муносиб ғамхўрлик уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон сифатида шаклланишига, ҳар бир оилада соғлом, осуда ва барқарор муҳит ҳукмрон бўлишига етарли омилдир.

Сир эмас, дунёнинг айрим ҳудудларида, хусусан, Европа мамлакатларида оила институти ва қадриятлари таназзулга учрамоқда. Бундай хавфдан ҳеч бир мамлакат четда эмас. Шундай экан, фарзандларимизга оилавий қадриятлар нақадар муқаддаслигини, уларни асраб-авайлашимиз зарурлигини англатмасак, эртага кеч бўлиши мумкин. Зеро, оила ва ундаги қадриятларни илм-маърифат орқали мустаҳкам асраб қолиш ота-боболаримиз тутган энг оқилона йўлдир. 

Дақиқада бир аёл...

Марат СОДИҚОВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи:

— Она ва бола саломатлиги, соғлом наслни дунёга келтириш масаласи ҳар бир оила учун жуда муҳим. Шу маънода, бизда оилаларга қай даражада тиббий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилаётганини яққолроқ тушуниш учун жаҳон статистикасига оид айрим рақамлар билан танишсак...   

Дунёда ҳар дақиқада ўртача 6 нафар одам ОИВ инфекцияси билан зарарланмоқда. Ҳар йили ҳомиладорлик ва туғруқ сабабли 600 минг нафар аёл оламдан кўз юмади. 

Дунёда ҳар йили 70 минг нафар аёл сифатсиз ва ноқонуний аборт оқибатида вафот этяпти. Инфекция ва бошқа асоратларга дучор бўлганлар сони эса ҳатто ҳисобга ҳам олинмаган.

Шукрки, мамлакатимизда ҳар бир фуқаро, ҳар бир оила ҳатто, ҳали ­дунё­га келмаган ҳомиланинг ҳам соғлом бўлишига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилади. Болалар соғлом туғилиши ва улғайиши учун барча зарур шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган улкан ишлар ўзининг салмоқли натижаларини бермоқда. Жумладан, оналар ва болалар ўлими кўрсаткичлари 3 бараварга камайди. Ўзбекистон аҳолиси ҳаётининг давомийлиги 1990 йилдан 2015 йилгача 67 ёшдан 73,5 ёшгача, аёлларнинг умр кўриши эса 75 ёшгача ошди. Туғма нуқсонлар билан туғилиш кўрсаткичлари сезиларли камайди.

Дарз етказувчи сабаб

Феруза МУҲАММАДЖОНОВА, «Камолот» ЁИҲ марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари: 

— Жойларда оила мустаҳкамлиги ва ундаги қадриятлар мавзуси бўйича турли ҳолатларни ўрганганимизда гувоҳи бўлдикки, бугун кўплаб оиланинг дарз кетишига эрта никоҳ, эрта туғруқ сабаб бўлмоқда. Жойларда бўлиб, эрта туғруқни бошидан кечирган қизлар билан суҳбат қилганимда англадимки, ўйламай босилган бир қадам эндиликда уларга оғир руҳий таъсир ўтказяпти. Биз бундай ҳолатларнинг олдини олиш хусусида кўпроқ бош қотиришимиз ва ишлашимиз керак экан.

Яқинда оилага болалар нигоҳи билан қараш мақсадида суратлар танлови ўтказдик. Унда ҳамма ўз ижодий ишлари билан қатнашди. Ўқувчилардан бири чизган расмни кўриб, тўғриси, ўзим ҳайрон қолдим. Бола камардан уйча тасвирини чизиб, остига «Бундай уйда қандай яшаш мумкин?» деб қўйган...    

Биз фарзандларимизга, оиламизга қанчалик эътибор кўрсата оляпмиз? Баъзи ота-оналар ишдан қайтгач, компьютерда қанақадир ўйин ўйнаётган фарзандининг пешонасидан ўпиб кўришади. Бола эса экрандан кўз узмай ўйинни давом эттираверади. Оиладаги муносабатлар дарз кетиши шундай оддий нуқталардан бошланмасмикан?..

Анжуман иштирокчилари бу борада келажакда қилиниши лозим бўлган ишлар, алоҳида эътибор қаратилиши зарур жиҳатлар хусусида ҳам мулоҳаза юритишди. Мавзу юзасидан тегишли ташкилотларга таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқилди.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар