Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ТУШУНГАН ЙИГИТ

Нусрат Баракаев котибаси дамлаб қўйган қайноққина чойдан ҳўплаб, хона бурчагига қўйилган телевизорда машҳур хонанда куйлаётган қўшиқ оҳангига тебраниб, гоҳ ўзи ҳам қўшилиб хиргойи қилиб ўтирганди.

ТУШУНГАН ЙИГИТ

— Ассалому алайкум, Нусрат Баракаевич, — деб сочларини устарада силлиқ қилиб қирдирган, пастак бўйли, семиз гавдали бош ҳисобчи юмалаб  келаётган тарвуздай бўлиб кириб келди.

— Ваалайкум ассалом, келинг.

— Кайфиятларингиз яхшими, хўжайин?

— Аъло! Ишлар беш, ўртоқ бош ҳисобчи.

— Сиззи ишларингиз ҳамиша беш бўп келган-да, Нусратхон ака.

— Сиззи эмас, биззи деб гапиринг.

— Сиз билан биззи ишлар ҳамиша беш бўп келган-у, лекин...

— Нима лекин?

— Яхши кайфиятингизни бузмоқчи эмасдим. Лекин айтмасам бўлмайди.

— Нима гап ўзи? Мундоқ тушунтириброқ гапирсангиз-чи?

— Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасидан яна тўловнома жўнатишибди, — деди бош ҳисобчи Шодиев чап қўли билан кўзойнагини тўғрилаб, ўнг қўли билан қоғозни бошлиққа узатиб.

— Нега? — қоғозга қараб ҳам қўймай ҳалидан буён қўлида айлантириб ўтирган сигаретини лабига қистириб, ёндиргич билан туташтирди.

— Тозалаш иншооти ишламаётгани туфайли атроф-муҳитни ифлослантираётганимиз учун.

— Тўловдик, шекилли, — деди бошлиқ, сигарет тутунини бурқситганча пуфлаб телевизордан кўз узмай.

— Ўтган чоракда тўлагандик, эллик минг сўм. Энди такроран шундай ҳолга йўл қўйганимиз учун икки юз минг сўм жарима ёзишибди.

Телеэкрандан кўз узмай, берилиб рақс томоша қилаётган Баракаев бу гапга парво ҳам қилмади.

— Анавини қаранг... Ўйинни қийворади шу қиз...

Рақс тугаб халқаро шарҳ бошланди.

— Хўш, нима деяётгандингиз?

— Жарима…

— Нима қилишимиз керак?

— Шуни сиздан сўрагани кирдим.

— Тўлаймиз, вассалом. Бўлмаса, улардан қутулиб бўлмайди, биласиз-ку.

— Тўғри-ку-я, қачонгача шунақа қиламиз. Бирор чорасини кўриш керакмикин?

— Э-э, қизиқмисиз, икки юз минг сўм биззи корхонага нима деган гап.

— Шунақа-ю, тозалаш иншооти қурилиши орқага сурилиб кетаётгани чатоқ бўляпти.

— Бўлади, ҳаммаси бўлади. Сабр қилсанг, ғўродин ҳалво битур, деган машойихлар.

— Ҳаш-паш дегунча яна текширишса, жаримани оширишади. Қурилиш бўйича муовинингизни бир огоҳлантириб қўйсангиз бўлармиди?

— Айтдим-ку, у жарималарингиз миллионер корхонанинг чўнтагидан тўкилган сариқ чақа.

— Бўпти, майли, хўжайин, ўзингиз биласиз.

— Бу бошқа гап. Бўлдими?..

— Манавини, шахсан сизнинг ўзи­нгизга юборишибди.

— Нима экан бу?

— Экологияни бузаётган корхона раҳбари сифатида жарима тўларкансиз.

— Қанча? — деди Баракаев энсаси қотиб.

— Энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида.

— Вой-бў-ў...

— Ҳа, яна атроф-муҳитни ифлослантириш давом этаверса, жарима энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваригача ортар эмиш.

Баракаевнинг авзойи бузилди, кўзлари пирпираб, ўнг бети уча бошлади. Шарҳловчининг дунёнинг аллақайси бурчидаги нотинчликлар ҳақидаги куюнишлари, экрандаги ур-сур ва отишмалар ҳам унинг эътиборини торта олмади.

— Мен минг марта айтганман сизларга, бу аҳволга чидаб бўлмайди, деб. Жаримага тўлайдиган маблағни тозалаш иншооти қурилишига сарфласангиз бўлмасмиди? — ҳисобчининг кўзини ўйиб олгудай тикилди Баракаев.

— Ахир, ўзингиз...

— Бўлди, гапимни бўлманг, — дея столга бир муштлади бошлиқ. — Каллани ишлатишларинг керак эди. Ҳамма нарсага ўзингиз, ўзингиз дейсиз... Сизлар нима қилиб ўтирибсизлар бу ерда?! Боринг, қурилиш бўйича муовин Эркаевни топинг. Тозалаш иншооти қурилишини тезлаштириш масаласини ҳал қилмагунча иккаланг ҳам кўзимга кўринманглар... Табиатни муҳофаза қилиш ҳақида қанча қарорлар чиқди. Хулоса чиқаришларинг керак эди. Тўғрими?

— Тўғри, — деди Шодиев секингина, агар ҳозир яна гап қайтарса, стол устидаги нарсалардан бирортасини отиб юборадигандай важоҳатини кўриб.

— Шошманг, — деди бошлиқ чиқишга чоғланаётган Шодиевни тўхтатиб. — Ана кўринг...

Экранда жилдираб оқаётган зилол сув, қирғоқда шамолда хиёл тебраниб турган қийғос очилган гуллар кўринди.

— Эскиларда «сувга тупурма, ахлат ташлама» деган гаплар бор-а, биз бўлсак бутун корхонанинг чиқиндисини дарёга ташлаяпмиз... Кўр бўп кетасизлар, вей... Барча бўлим бошлиқлари ва муовинларни тўпланглар. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида йиғилиш ўтказамиз.

...Орадан икки кун ўтгач, сой устига қурилган чорпояда гурунг авжга чиқди.

— Бошбухингизам эшитадиганини эшитди. Арзимаган нарсага кайфияти­нгизни бузипти-да. Шуниям Нусратхон акамга кўтариб кириш шартмиди, индамай ўзинг тўлаб қўявермайсанми, ҳўкиз, — дедим.

— Тўлаб қўйибди-ку.

— Тўлайди-да. Тўламай қаёққа боради. Бекорга сизнинг роса жаҳлингизни чиқарибди-да.

— Нимасини айтасан. Ўзинг ҳам ўша куни кўзимга кўринмаганинг яхши бўлди. Рўпара бўлганингда онангни кўрсатардим.

— Барибир кўрсатдингиз-ку, хўжайин, — деди Эркаев ялтоқланиб.

— У нима  деганинг?

— Ахир, ўзингиз мажлисда «Табиат — онамиз» деб айтибсиз-ку. Бугун, мана, онамизнинг қўйнида ўтирибмиз-да.

— Хо-хо-хо, мана шунақа гапларингга борман-да. Тушунган йигитсан, Эркаев, — яйраб кулди Баракаев.

Бошлиғига ёқадиган гап топганидан яйраб кетган Эркаев хиринг-хиринг кулганча дастурхондаги ҳар хил чиқинди ва пўчоқларни, бўш шишаларни олиб сувга ирғитди. Шундоқ ҳам ифлосланиб, лойқаланиб оқаётган сув яна бир тўлғонди-да, ўзани бўйлаб оқиб кетди.

 

Ҳабиб СИДДИҚ




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар