Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
Батафсил2013 йили оғир атлетика бўйича Польшада ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, жонажон Ватанимизга қайтганимда соат тунги икки эди. Самолёт Тошкентга қўниб, аэропортдан чиқишим билан кўзим тўпланиб турган оломонга тушди.
Ярим кеча бўлишига қарамай, мени кенг жамоатчилик кутиб олди. Карнай-сурнай садолари, юртдошларимизнинг «Руслан, Руслан!» деган ҳайқириқлари бир зумга ҳам тингани йўқ. Ўшанда наинки спортчи, балки оддий инсон улуғланадиган, меҳнати қадр топадиган юртда яшаётганимни янада теранроқ тушунгандим. Кўзимга ёш келганди ўшанда…
Ҳар бир ўғил-қиз катта спортга қадам қўйганда чемпион бўлиш, жаҳон ареналарида ўз юрти шарафини ҳимоя қилиш орзуси билан яшайди. Ана шу пайтда унинг иқтидори, маҳорати ўз вақтида қўллаб-қувватланса, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун етарли шароит ва имконият яратилса, ҳаракатлари ҳеч қачон беҳуда кетмайди. Шукрки, бизда бу борада муаммо йўқ. Мустаҳкам пойдевор, эътибор бор. Бунинг натижасида спортчиларимиз халқаро мусобақаларда юқори ўринларни забт этиб келмоқда. Уларнинг зафарлари давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантириляпти.
Мана, яқинда Президентимизнинг «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорда спортчиларнинг ўз маҳоратини мунтазам ошириб бориши, жисмонан ва маънан етуклигини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш назарда тутилгани мен каби спортчи ва мураббийларга кўрсатилаётган юксак эътибор, ғамхўрликнинг ифодасидир.
Хусусан, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун умрбод тўланадиган ойлик тўловлар, уларнинг мураббийларига бериладиган бир марталик пул мукофоти жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга ошириладиган бўлди. Бундан ташқари, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига бир йилда бир марта ўзлари учун маъқул муддатда санаторий-соғломлаштириш муассасаларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда.
Бундай спортчилар хусусий спорт муассасаларини ташкил этиши учун уларга спорт йўналишидаги фаолиятни сақлаб қолиш шарти билан, ўрнатилган тартибда «ноль» қийматида бўш бино ва иншоотлар бериш ҳамда аҳоли зич жойлашган ҳудудлардан ер участкалари ажратиш таъминланмоқда. Тижорат банклари томонидан имтиёзли ва узоқ муддатли кредитлар ажратиляпти.
Ўзингиз айтинг, бундай шароитлар қайси давлатда бор? Менимча, ҳеч бирида бундай эмас. Бу имкониятлар ҳар қандай спортчини руҳлантириб, уни олға интилишга, тинимсиз меҳнат қилишга, халқаро ареналарда юрт байроғини баланд кўтаришга ундайди, кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади. Шундай экан, мен шу юртнинг бир ўғлони сифатида ушбу қарор, унда белгиланган имтиёзлардан бошим осмонга етди.
Аслида биз спортчиларга шундоқ ҳам ҳамма нарса етарли. Шу пайтгача эришган барча муваффақиятларимнинг, керак бўлса, ортиғи билан рағбатини олдим. Бу ҳақда одамларимиз ҳам яхши билишади. Бошқа спортчилар ҳам шу. Аммо давлатимиз бизга янгилик, қулайликлар яратиб беришда ҳамон давом этмоқда. Чунки Президентимиз спортни яхши кўради, спортчиларни қадрлайди.
Бундан буён ҳам мамлакатимиз номини, унинг довруғини оғир атлетика орқали дунёга танитишда давом этаман. Спортнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрнини янада ошириб, фаол бўлишга, умуман, соҳа ривожига хизмат қилишга ўзимни бурчли деб, биламан.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил