Ташвишларга тўла ҳаёт одамни чарчатади. Киши баъзида дам олгиси келиб, тоғ бағригами, дарё бўйигами чиқишни истаб қолади. Ўзи охирги пайтларда иш билан бўлиб, оиламга тузукроқ вақт ажратолмай қолдим. Кўз олдимга фарзандларимни келтирдим ва ўзимдан, эътиборсизлигимдан бироз хижолат тортиб қолдим.

ОНАМ

Бугун якшанба. Эрта тонгдан уйғониб, фарзандларимни ва рафиқамни олиб, Чимён тоғ бағирларига айланиб келишни режа қилдик. Бу хабарни эшитган аёлимнинг оғзи қулоғига етди. Болаларим ҳам роса севинди. Ўзи анчадан буён оилавий айланишга чиққанимиз йўқ эди. Болаларнинг таътили бошланганига ҳам яқинда бир ой тўлади.

Хуллас, оила жамулжам бўлиб тоққа йўл олишга тараддуд кўра бошладик. Уйга эса онам қараб қоладиган бўлдилар.

— Сизлар бир яйраб келинглар. Анчадан бери уйда ўтиравериб, сиқилиб ҳам кетдинглар, — деди онам.

— Майли, онажон, биз кетдик. Яхши ўтиринг, — дея «қайдасан, Чимён», деб йўлга отландик.

«Ўзиям бутун Тошкент кўчиб келганми?» хаёлимдан ўтган биринчи ўй шу бўлди. Тоғ бағридаги чўмилиш жойида тумонат одам йиғилган. Ҳамма тўда-тўда бўлиб дарё бўйида дам олмоқда. Кимдир қўлбола кабоб тайёрлаяпти, кимдир ўзи билан олиб келган тайёр овқатини дастурхонга тортган. Биз ҳам четроқдан ўзимиз учун ўрин тайёрладик.

Анчадан буён болаларимга қўлбола димлама қилиб бераман, деб ният қилиб юрган эдим. Шу бугунга насиб этган экан. Ўғлим ён-атрофдан ўтин йиғиб келди. Ўчоқда пиширилган овқатларни роса яхши кўраман. Ўзим пиширган овқатни оилам билан маза қилиб тановул қилдик.

— Қани эди, ҳар куни шунақа қилиб овқат тайёрлаб берсангиз, — дея ҳазил қилади рафиқам.

— Унда ким ишлайди? — дея жиддий олади бу гапни ўғлим. Ҳаммамиз бараварига куламиз. 

Овқатланиб бўлгач, маза қилиб чўмилдик. Ўғлимнинг илтимоси билан моторли қайиқда ҳам суздик. Хуллас, деярли бир кунимизни ўзимиз учун яшадик.

Мўлжалимиз бўйича бир ярим соатларда уйимизга етиб олишимиз мумкин. Сув бўйида саёҳатга келган ва келолмаганлар учун Тошкентда машҳур бўлган мастава қилинар эди. Шунча йўл босиб келдик, кел, шу маставадан ҳам ичиб кетайлик, деган ўй билан тамаддихонага кирдик. Мақтаганича ҳам бор-да. Яна кулиб-кулиб оилавий бўлиб овқатландик. 

Овқатланиб бўлганимиздан сўнг йўлга чиқдик. Тоғ бағридан айлана йўл билан машинада пастга тушиб боряпмиз. Осмоннинг тиниқлигидан, ҳавонинг тоза ва мусаффолигидан кишининг баҳри дили яйрайди. Айниқса, бу қуёш уфққа бош қўяр пайти жуда ҳам аниқ сезилар экан.

Айлана йўлнинг яримларини босиб ўтганимизда йўл четида гул сотиб ўтирган бир аёл эътиборимни торди. Унинг ёнидаги гулдасталари шунақанги бежирим ва чиройли эдики, бир қарашда кишининг кўзини оларди. Майин жилмайиб қўйдим ва гул кўтариб биринчи учрашувга чиққан пайтларим эсимга тушиб кетди.

Айлана йўлнинг энг охирги қисмидан ўтиб боряпмиз. Йўлнинг ноқулай айлана бурилиш қисмида яна бир онахон гул сотиб ўтирибди. Ғунчалари катта-катта очилиб турган гулдастанинг ўртасига майда гуллар билан ёзилган «Она» деган битикка кўзим тушди-ю, алланечук бўлиб кетдим.

Машинани тўхтатиш учун тезликни камайтирган эдим ҳамки, чорраҳада қизил таёқчасини кўтариб турган ДАН ходимининг ҳуштагидан сергак тортдим. У таёқчасини тез-тез айлантириб, «тезроқ юринг, бу ерда тўхташ мумкин эмас! Орқангиздан келаётган машиналар оқимини кўрмаяпсизми?» деган ишорани қилди. Ноилож яна тезликни оширдим.

Уйга кела-келгунча жавобсиз ўй-хаёллар ичимни кемирди. Оқ ювиб, оқ тараган онаизоримни ҳам олиб келсам, нима бўларди? Наҳотки, оилали бўлиб онамни унутдим? Келганларида (олиб келганимда!) бир яйраб кетардилар.

Шундай ўй-хаёллар билан уйга қандай етиб келганимизни ҳам билмай қолибман. Машинадан тушиб, дарвозани очиш учун одимлаган эдим, онам жилмайганча чиқиб келдилар. Қизариб кетганимни тана ҳароратимнинг кўтарилиб кетганидан ҳис қилдим.

— Ҳайдайқол, — деди дарвозани очган онам. На юришни, на юрмасликни билмай қолдим.

Машинани дарвозахонада қолдириб, ичкари кирдик.

— Қани, қўлларингни ювинглар-чи. Келишларингга аччиққина қилиб мастава тай­ёрлаб қўйдим, — ошхонадан чиқиб келган онам яна жилмайди.

Ичимда нимадир «чирт» этиб узилгандек бўлди...

 

Исломжон ҚЎЧҚОРОВ




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар