Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилОналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида мамлакатимизда тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бу борадаги ишлар кўлами Соғлом она ва бола йилида янада кенгаймоқда.
Шуларга қарамай, юртимизда турли туғма нуқсонли чақалоқлар дунёга келиши ҳамон кузатилмоқда. Туғма нуқсонли гўдак саломатлигини тиклаб, уни соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Бу лойиҳалар мақсад-моҳияти, аҳамияти ва бошқа масалалар жамғарма ташкил этган «Соғлом авлод — миллат келажаги» анжуманида муҳокама этилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси ўринбосари Нозимжон МЎМИНОВ жавоб берди.
— Бемор болаларни даволаниш учун хорижга юбориш қай тартибда амалга оширилади?
— Фонд бу борада АҚШ, Германия, Жанубий Корея ҳамда Туркия билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган. Улар доирасида ҳар йили тиббий кўриклар ташкил этилади, оғир бемор болалар жарроҳлик амалиёти учун хорижга юборилади. Ушбу саралашда фонд бевосита иштирок этмайди. Хориждан ташриф буюрган делегация беморларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади ва уларнинг тиббий маълумотларини ўзлари билан хорижга олиб кетади. Тегишли клиникалар билан маслаҳатлашган ҳолда жарроҳлик амалиёти лозим деб топилган бемор болалар рўйхати тузилади. Фондга мазкур рўйхат илова қилинган хат юборилади. Биз эса ҳамкор идоралар билан беморларни хорижга жўнатамиз.
— Жамғарма фақат болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашганми ёки у бошқа йўналишларда ҳам фаолият юритадими?
— Фаолиятимизда асосий эътибор оналар ва болалар саломатлигига қаратилган. Лекин дастурларимизда мурувват, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари, катталар саломатлигини тиклаш йўналишлари ҳам мавжуд. Хусусан, Жанубий Кореянинг «Vision Care Servise» халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда катарактани бартараф қилиш ва кўз гавҳарини алмаштириш жарроҳлик амалиётлари бунга мисол.
— Туманларда фонднинг таянч масканлари бор. Лекин айрим туманларда улар фаолият юритмаётган экан...
— Фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 14 минтақавий филиали ва туманларда 100 дан ортиқ таянч маскани фаолияти йўлга қўйилган. Таянч масканлар жамғарманинг мақсад ва вазифаларини жойларда амалга оширувчи минтақавий бўғин ҳисобланади. Лекин очиқ айтиш керакки, улар фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Асосий сабаб — улар хўжалик ҳисобидан жамоат асосида ишлаётганида. Яъни, улар фаолиятини мувофиқлаштириш учун доимий моддий манба йўқ. Фонд ҳозирда айни шу масалани ҳал этиш устида иш олиб бормоқда. Тез орада бу муаммо ҳам ўз ечимини топади.
Дилроз АБРАЕВА
ёзиб олди.
Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.
БатафсилБиз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган пластик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.
БатафсилЁшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.
Батафсил