Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Жиноятчи жазога тортилмайди, агар...

Бирор жиноят содир бўлгани ҳақида эшитганимизда хаёлимизга дастлаб: «жиноят қилган, албатта, жазога тортилиши керак, қонун ҳаммага баробар», деган фикр келади. Бир қарашда бу тўғри фикр. Лекин...

Жиноятчи жазога тортилмайди, агар...

Ижтимоий хавфи бўлмаган жиноятни кичик бир эҳтиётсизлик туфайли қилиб қўйиб, ўз қилмишига чин дилдан пушаймон бўлса, жабрланувчига етказилган зарарни тўлалигича қопласа ҳамда жабрланувчи ҳам бу вазиятни тўғри тушуниб, афв этган бўлса-чи?

Яқинда Республика Олий суди ўтказган матбуот анжуманида шу каби оғриқли саволларга савоб берилди. 

— Бугунги кунда қонунларимиз инсонпарварлик ғояси асосида чуқур ислоҳ қилинди, — дейди Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот марказининг бўлим бошлиғи Раҳимқул ТОШБОЕВ. — Қонунчилигимизга кўра, вояга етмаганлар, аёллар ва 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан алоҳида инсонпарварлик муносабатлари белгиланди, иқтисодий жиноятлар натижасида етказилган зарарлар қопланган тақдирда айбдор шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши лозимлиги белгиланди. Жазо тизимидан мол-мулкни мусодара қилиш сифатидаги қўшимча жазо чиқариб ташланди. Шунингдек, жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш киритилган ҳолда, тергов ва қамоқда сақлаб туриш муддатлари қисқартирилди. Жиноятларнинг таснифи ўзгартирилиб, oғир ва ўта oғир тоифадаги жиноятларнинг қарийб 75 фоизи ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилди.

— Қонунчилигимизга киритилган ярашув институти қандай ҳолларда татбиқ этилади?

— Ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг бир тури сифатида шахснинг айбдорлик масаласини ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асос бўлади. 

Ярашув институтининг талабига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноий қилмишни содир этган шахс айбига иқрор бўлиб, жабрланувчи билан ярашиб, етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Дастлаб ярашув институтининг қўлланиш доираси бирмунча тор қилиб белгиланган эди. Кейинчалик уни қўллаш тажрибаларига асосланган ҳолда, шунингдек, самарадорлигини янада ошириш заруриятидан келиб чиқиб, Жиноят кодексининг 661-моддасига шу кунга қадар тўрт марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ярашув институти жорий этилганидан буён шу кунга қадар 18 та моддада назарда тутилган 28  жиноят таркиби билан кенгайтирилиб, ҳозирги кунда 44  моддада назарда тутилган 60  жиноят таркиби бўйича ярашув институтини қўллаш имкони мавжуд.

— Ярашув институти бўйича иш юритиш тартиби қандай? Ярашув суд ҳукмидан кейин ҳам жорий қилиниши мумкинми?

— Тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш нафақат суриштирув ёки тергов босқичида ярашувга келишилган ишлар бўйича, балки жиноят иши айблов хулосаси билан судга келиб тушганидан сўнг, суд маслаҳатхонага киргунга қадар, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)ни ярашганлик тўғрисидаги ариза тақдим этган ишлар бўйича амалга оширилади. Бунда фақат содир қилинган жиноят Жиноят кодексининг 661-моддасида назарда тутилган бўлиши шарт.

Қонунга мувофиқ, ярашув тўғрисидаги аризани жабрланувчи ёхуд унинг қонуний вакили суриштирув ва дастлабки терговнинг, шунингдек, суд муҳокамасининг исталган босқичида, аммо суд маслаҳатхонага киришидан олдин бериши мумкин.

Аризада етказилган зиён бартараф этилгани, ярашилганлиги муносабати билан жиноят иши бўйича иш юритилишини тугатиш тўғрисидаги илтимос кўрсатилган бўлиши шарт.

— Яраштирувнинг ижтимоий аҳамияти нимада?

— Мазкур институт жабрланувчининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, судланганлик ҳолатини камайтириш, жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг кенгроқ қўлланишига имкон яратди.

Ярашув тўғрисидаги ишларни юритишда қисқа муддатда тарафлар ўртасидаги низо бартараф этилади ва ортиқча сарф-харажатнинг олди олинади. Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи жиноий жавобгарликдан озод қилиниб, «судланган» деган тамғадан фориғ қилинади. Жабрланувчининг қонуний талабларини бажариш билан адолатнинг нақадар муқаддаслиги ва қонун устуворлиги тан олинади.

Ярашув институтининг самараси ўлароқ, республика бўйича 177 минг 492 нафар фуқаро «судланган» деган тамғадан сақлаб қолинди. Уларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошларини ҳам ҳисобга олсак, «судланган» деган тамғадан халос бўлишнинг кўлами нечоғли катта эканлигини жуда яхши тасаввур қиламиз.

Абдукарим АВАЗБЕКОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔89

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔160

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 89    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 160    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 315    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар