Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЗАРАРЛИ ТЕМИР ҚАЛҚОН

Мактаб ўқитувчиси билан гаплашиб қолсангиз, болаларнинг хулқидан шикоят қилади. Ваҳоланки, боланинг ахлоқини таълим жараёни мобайнида тузатиш унинг зиммасидаги вазифалардан бири. Шу ўринда ўқитувчининг ўқувчи билан муносабатида қандайдир тўсиқлар мавжудми, деган савол туғилади.

ЗАРАРЛИ ТЕМИР ҚАЛҚОН

Ота-она бола билан устоз ўртасидаги кўприкдир. Агар оилада болага ёшлигидан ўқитувчи мақоми ва ўрни уқтирилса, унинг ўқитувчига нисбатан фикри бугунгидек даражага келиб қолмасди. Кўпчилик ота-оналар боласини ўтдан ҳам, чўғдан ҳам асраш оқибатида болаларининг темир қалқонига айланиб қолмоқда. Бундай қалқон бола учун аслида ҳимоя эмас, икки  томонлама зарардир. Аввало, темир қалқон натижасида боланинг ўзига бўлган ишончи йўқолади ва бола келажакда мустақил фикрлай олмайдиган кишига айланади. Иккинчидан эса, боланинг хулқи ўзгариб, унинг учун катталар ҳам, кичиклар ҳам ўзининг тенгдошидек бўлиб кўринади-ю, оқибатда, у маънавий кўрликка юз тутади.     

— Менинг отам мактаб директори эди, — дейди ўқитувчи Миркомил АТАУЛЛАЕВ. — Шунинг учун ҳам доим ўқишимиз ва тарбиямизга қаттиқ турарди. Оилада кичик фарзанд бўлганим учун баъзан мактабда ўртоқларим билан шўхликлар ҳам қилардик. Бир куни ўқитувчимизнинг жаҳлини чиқарганим учун мени дарахтга боғлаб қўйишган. Шунда отам менинг тарафимни олиш ўрнига, мени халос қилмоқчи бўлиб шайланаётган устозимни тўхтатиб, яхшилаб жазолашни айтган. Ўшанда тўрт соат боғлоғлик ҳолда турганман. Аксига олиб ўша куни отамнинг уйда имтиҳон қиладиган куни эди. Акаларим синовдан ўтиб, мен яна жазога тортилганман. Отамнинг бундай усули мени юқори даражаларга етказди.

Оддий ниҳолни ерга қийшиқ қадаса эгри, тўғри қадаса, тик ўсади. У боғбоннинг маҳоратига боғлиқ. Шу каби бола тарбиясида ота-она боғбондек гап. Ҳамма боласини яхши бўлсин, дея ўстиради. Лекин тарбия беришда мақсад битта бўлса ҳам, усуллар турфа хил. Бугун аксарият ота-оналар ҳам тарбия усулини танлашда хатоликларга йўл қўймаяптимикин?

Кўпчилигимиз узоқ ўтмишга эътибор бермай қўйдик. Натижада эса ўз  қадриятларимизни унутиб қўймоқдамиз. Хатоларимиз илдизи айнан шу ерда. Ота-оналар бола тарбиясига юзаки қараб қолгандек, назаримда. Ота-боболаримиз фарзандини мактабга бераётганда ўқитувчисига «эти сизники, суяги бизники», дея топширишган. Бу ўқитувчида ҳам болага билим беришда масъулиятини оширган. Болани дарсга, фанга қизиқтиришга ҳаракат қилган. Ота-оналар ўқитувчининг ишига аралашмаган.

Ёши улуғлар болага етти ёшгача боладек, ўн тўрт ёшгача қулдек, ундан кейин дўстдек муносабатда бўл, ана шунда у ҳар бир даврни ҳис қилиб, тарозига солиб кўради, дея айтади. Ҳақиқатан ҳам, бола ўн олти ёшгача таълимни ҳам, тарбияни ҳам олиб бўлади. Ундан кейин эса олган таълим-тарбиясини пойдевор қилиб ўз ҳаётини қуради.

Жавҳар ТУРСУНОВА




Ўхшаш мақолалар

Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

🕔15:50, 21.05.2026 ✔91

Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

Батафсил
Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

🕔15:40, 15.05.2026 ✔162

Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

Батафсил
Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

🕔09:12, 08.05.2026 ✔238

Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хатарли  «рекорд»лар  ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Хатарли «рекорд»лар ёхуд жароҳат ёқасидаги масъулиятсизлик

    Яқинда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган навбатдаги видео лавҳа жамоатчиликни ҳам ҳайратга солди, ҳам чуқур хавотирга қўйди.

    ✔ 91    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Интернет табиатга қанчалик  зарар  етказади?

    Интернет табиатга қанчалик зарар етказади?

    Биз экология деганда, одатда, кўз билан кўриш мумкин бўлган манзараларни – мўрилардан чиқаётган қора тутунни, дарёларга оқизилаётган кимёвий оқаваларни ёки йўл четида сочилиб ётган плас­тик идишларни тасаввур қиламиз. Аммо бугунги кунда инсоният янги, «кўринмас», лекин хавфи тобора ортиб бораётган глобал экологик таҳдид билан юзма-юз турибди. Бу – рақамли чиқиндилар.

    ✔ 162    🕔 15:40, 15.05.2026
  • Ёшлар  кунида муҳим  ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар кунида муҳим ташаббуслар илгари сурилди

    Ёшлар куни муносабати билан партия Марказий кенгашида ташкил этилган очиқ мулоқот ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очди. Унда олий таълим муассасалари талабалари, ёш сиёсатчилар ва стартап ғоялари муаллифлари иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббуслари билан фаол қатнашдилар.

    ✔ 238    🕔 09:12, 08.05.2026
  • Ноёб доривор ўсимлик  Япония технологияси асосида  етиштирилади ва қайта ишланади

    Ноёб доривор ўсимлик Япония технологияси асосида етиштирилади ва қайта ишланади

    Ширинмия (Glycyrrhiza) – жаҳон фармацевтика, озиқ-овқат ва косметология саноатида энг кўп талаб қилинадиган ноёб доривор ўсимликлардан бири ҳисобланади. Уни маданий плантацияларда етиштириш бир қатор муҳим иқтисодий ва экологик афзалликларга эга.

    ✔ 232    🕔 09:05, 08.05.2026
  • Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари  жиддий  қадам

    Минтақамиз ва бутун инсоният ҳаётига дахлдор бўлган экологик муаммолар ечими сари жиддий қадам

    Ўзбекистон экологик ислоҳотларни амалга ошириш борасида кейинги йилларда йирик жараёнларнинг ташаббускори бўлиб келмоқда. Астана шаҳрида бўлиб ўтган экологик саммит ташаббусларни минтақавий тарзда кенг тадбиқ қилиш ҳамда муаммоларга биргаликда ечим топиш масаласида катта қадам бўлди.

    ✔ 317    🕔 16:50, 30.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар