Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Темирчининг тиллолари

Неъмат АМИНОВ

«Ҳали ҳаёт чоғларида отамдан эшитганларимнинг айримларини ўз ҳолича, айнан қоҚозга тушириб қўйган эдим. Орадан анча ўтгач, ўқиб қарасам, бу ёзувлар кўзимга тўтиёдек кўринди».

— Отахон, мана, тўқсон олти ёшга кирибсиз, сизнинг-ча, узоқ яшашнинг сири нимада?

— Нима дейди?

— Узоқ яшашнинг сири нимада, деб сўраяптилар.

— Ҳа-а… сирини билмайман. Парвардигор мани йўқ жойдан бунёд этди: қўл берди, оёқ берди, кўз берди, қулоқ берди, ризқу рўз берди, покдомон хотин насиб этди, ақли комил фарзандларни берди. Бир умр шукр қилиб яшадим. Узоқ умр берди, унинг сирини ҳам ўзи билади-да, мухбир бачам. Энг олий сирдон Яратганнинг ўзи.

* * *

Тўқсон олтига кирдим. Кўзим хира, қулоғим эшитмайди, оёқларимда дармон йўқ. Билмадим, бир куни қарисам, нима бўларканман?

* * *

Отам раҳматли жуда миришкор деҳқон эдилар. Ҳар баҳорда қовун экканларида икки-уч жўяга зомича(ҳандалак), яна бир парча ерга исли зомича экардилар. Ҳаммадан аввал ана шу исли зомича сарғайиб пишарди. Уни еб бўлмасди: фақат ҳидлардингиз. Бирам хушбўй, бирам чиройли эдики, қўлтиғингизга биттасини солиб юрсангиз, шамол кунлари ҳиди бир чақиримга тараларди. Одамлар қовун пишмасданоқ унинг ҳидидан маза қилардилар.

Онам раҳматли бир куни Мукаррам опамга, ана бу исли зомичага суқ билан қараб, тез-тез искаб тур, буни иси юрак ўйноғига даъво, яна бўйингдаги бачанг ҳам қувват олади, деганлари кечагидай эсимда… Кейин билсам, қариларнинг ҳар бир гапи ҳикмат экан…

* * *

— Саид Аҳмад, бу Саидахоннинг вафотларига қанча бўлди?

— Йигирма йил.

— Сизгаям қийин бўлди-да, ука. Ҳа, биров олдин, биров кейин, нима қиламиз энди, тақдири азал шу экан-да. Айтмоқчи, нечага бордингиз, ука?

— Йилим қўй, етмиш учга кирдим.

— Ўҳ-ҳў, ҳали ёш бола экансиз.

* * *

Онангни туш кўрибман, ўғлим. Ясанган-тусанган эмиш. Чиройли, кулибгина турибди раҳматли. «Ҳа, онаси, пасонлар зўр-ку!» — дебман. «Ҳалиям рашкингиз қолмабди-да, Муҳаббатдан бир хабар олиб келай», дермиш. Э, ана… опангни ўзи келиб қолди. Болта… Муҳаббат, тезда бориб онангнинг қабрига дуоифотиҳа қилиб келинглар, тушимга кирибди, руҳи очиққанга ўхшайди.

* * *

Эсингда бўлсин, кўпам «Э, худо», «Э, Оллоҳ» дейишга одатланма. «Э»да иддао бор. Парвардигорга зурна қилмоқчи бўлсанг «Ё, худо!» «Ё, Оллоҳ!» — де. Шуниси тузукроқ…

* * *

Бу дунёга келиб, уч нарсадан ҳазар қилдим: биринчиси — тилло, иккинчиси милтиғу таппонча, учинчиси — қадаҳ. Шу учаласини қўлимга олмадим.

* * *

Темирчи бўлиб пичоқ ясамадим, қурол ясамадим. Ўроғу кашкорд ясадим — одамлар буғдой ўрсин деб. Кетмону бел пешладим — деҳқонлар ариқ қазиб, сув тарасин деб. Кў-ўп капкир ясадим. Яна-чи, асов отларни тақаладим — жониворларнинг туёққиналари оғримасин деб.

* * *

Зинҳор-базинҳор бировни қарғашга одатланма. Худога хуш келмас экан. Оллоҳ таоло: «Мен яратган бандани қарғашга сани нима ҳаққинг бор, яхши-ёмон қилмишини ўзим кўриб турибман-ку, қандай жазога лойиқлигини ҳам ўзим биламан», деркан.

* * *

Қишлоғимиздаги муфти Соли раҳматли бир гапни такрорларди. Одамзодда уч хислат бўлиши мукаммаллик аломати экан. Булар: нутқи тома, зийнати жома, маъқули омма. Яъники, бу — нутқинг дона-дона, равон бўлсин, чопонинг тоза ва кўримли бўлсин, ўзинг эса ёқимли, маъқул бўл, дегани экан.

Буқанинг ипи узун бўлса, деворни тешаркан.

* * *

— Элмурод!

— Лаббай, тоғо бобо?

— Сизга бир гап айтаман, ёдингизда тутинг. Қаранг, сизга туман ҳокимлигини ишониб топшириб қўйибди. Қўлингиз истаган нарсага етади. Аввало, икки нафсга эҳтиёт бўлинг. Кейин, товуқнинг тухумини енг-у, зинҳор ўзини ейишга одатланманг. Сиздан олдингилар нафақат товуқнинг ўзини, балки эгасини ҳам қўшиб еб юборганлар. Кўриб турибсиз-ку уларнинг аҳволини…

* * *

Жиянларимдан бири уч яшар ўғилчасини белига миндириб олиб уй ўртасида эмаклаб юрар, бола қийқириб: «Ишша-ишша… хих!» дер эди. Бу ҳолни кузатиб турган отам мийиқларида кулиб:

— Ўғлингга эшак минишни ўргатяпсанми? — дедилар унга, — «Ишша… хих!» ни ўргатгунча «Чуҳ» дейишни ўргат, шунда ўзинг ҳам от ўрнига эшак бўлмайсан, ўғлинг ҳам ҳақиқий чавандоз бўлиб етишади.




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔145

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔103

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 145    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 103    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар